Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Бану Ҳошимга, уларнинг мавлоларига закот ҳалол эмас | Фиқҳ дарслари (324-дарс)

19:00 / 10 апрель 1566 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оли байтларига ва уларнинг мавлоларига закот ҳалол эмас.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، قَالَ: أَخَذَ الْحَسَنُ بْنُ عَلِيٍّ t تَمْرَةً مِنْ تَمْرِ الصَّدَقَةِ، فَجَعَلَهَا فِي فِيهِ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «كِخْ كِخْ»، لِيَطْرَحَهَا، ثُمَّ قَالَ: «أَمَا شَعَرْتَ أَنَّا لَا نَأْكُلُ الصَّدَقَةَ». رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَلِمُسْلِمٍ: «أَمَا عَلِمْتَ أَنَّا لَا تَحِلُّ لَنَا الصَّدَقَةُ».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳу садақанинг хурмосидан бир дона олиб, оғзига солди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиҳ-қиҳ!» деб ташлатмоқчи бўлдилар. Сўнгра:

«Биз садақа емаслигимизни сезмаганмидинг?!» дедилар».

Икки шайх ривоят қилишган.

Муслимнинг ривоятида:

«Бизга садақа ҳалол эмаслигини билмасмидинг?!» дедилар», дейилган.

Бундан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оли байтлари садақа ейиши мумкин эмаслиги келиб чиқмоқда.

Имом Муслимнинг ривоятидан ейишми, бошқами, барибир, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оли байтларига садақа ҳаром экани маълум бўлмоқда. Шунинг учун закот уларга ҳаром эканида ҳеч шубҳа қолмайди.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَرَّ بِتَمْرَةٍ بِالطَّرِيقِ، فَقَالَ: «لَوْلَا أَنْ تَكُونَ مِنَ الصَّدَقَةِ لَأَكَلْتُهَا».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлда кетаётиб, хурмо донаси ёнидан ўтдилар ва:

«Агар садақа бўлмаганида, уни еган бўлар эдим», дедилар».

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Аллоҳ таоло Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига ҳам садақани ҳаром қилгандир.

عَنْ أَبِي رَافِعٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بَعَثَ رَجُلًا عَلَى الصَّدَقَةِ مِنْ بَنِي مَخْزُومٍ، فَقَالَ لِأَبِي رَافِعٍ: اصْحَبْنِي فَإِنَّكَ تُصِيبُ مِنْهَا، قَالَ: حَتَّى آتِيَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَأَسْأَلَهُ، فَأَتَاهُ فَسَأَلَهُ، فَقَالَ: «مَوْلَى الْقَوْمِ مِنْ أَنْفُسِهِمْ، وَإِنَّا لَا تَحِلُّ لَنَا الصَّدَقَةُ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَصَحَّحَهُ.

Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бану Махзумдан бир кишини закот тўплагани юбордилар. Бас, у Абу Рофеъга: «Мен билан бирга юр, у(закот)дан насибадор бўласан», деди. У: «Олдин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраб кўрай», деди ва бориб сўради. Бас, у зот:

«Қавмнинг мавлоси улардандир. Албатта, бизга садақа ҳалол бўлмайди», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. Термизий саҳиҳ деган.

«Мавло» дегани озод қилинган қулдир. Абу Рофеъ ҳам Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлоларидан эди. Шунинг учун ҳам унга садақа ҳалол бўлмайди.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оли байтлари кимлар?» дейилганда:

Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳи: «Бану Ҳошим ва Бану Муттолиблар», дейди.

Абу Ҳанифа ва Молик раҳматуллоҳи алайҳилар эса: «Фақат Бану Ҳошим. Бану Ҳошим эса Али, Ақийл, Жаъфар, Аббос ва Ҳориснинг авлодларидир», деганлар.

Бу ҳукмда катта ҳикмат ўз аксини топган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари ҳам садақа олмасликлари, оли байтларига ҳам садақа олишга рухсат бермасликлари билан нафсларини покиза тутиб, иффатли ҳолда туришда бошқаларга ўрнак бўлишни ирода қилганлар. Нима бўлганда ҳам, кишиларнинг садақасини олганлар уларнинг миннатларига ҳам қоладилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ҳам, оли байтларининг ҳам ана шундай миннатга қолишларини хоҳламаганлар.

Иккинчидан, Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари садақа олсалар ва оли байтларига садақа олишга рухсат берсалар, турли-туман ноҳақ гумон ва гап-сўзлар келиб чиқиши мумкин эди. Баъзи бир оғзига кучи етмаганлар, Худодан умиди йўқлар: «Набий закот ва ихтиёрий садақаларни ўзи ва оли байтининг манфаатини кўзлаб шариатга киритган», дейишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас эди.

«Кифоя» китобининг иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўша даврда фиқҳ уламоларидан кўплаб фақиҳлар етишиб чиққан. Уларнинг кўпчилиги ўзлари дунёдан ўтишлари билан фиқҳий илмий ишлари ҳам мерос бўлиб қолиб кетган. давоми...

6459 15:44 / 16.01.2020
Фиқҳ илмининг тарихига назар соладиган бўлсак, Исломнинг аввалги даврида тафсир, ҳадис, усулул фиқҳ ва бошқа илмлар каби, фиқҳ илми ҳам алоҳида илм шаклида ажралиб давоми...

5835 14:22 / 02.01.2020
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо айтадилар .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга тақлид қилувчи эркакларни ва эркакларга тақлид қилувчи аёлларни давоми...

8395 05:00 / 03.03.2017
. . . . . . . . . Агар намозхон рукнни олдинга ёки орқага сурса, ёхуд такрор қилса, ёки давоми...

3138 19:00 / 08.06.2023