Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

«Аҳли зимма»га закот берса бўладими? | Фиқҳ дарслари (325-дарс)

19:00 / 23 апрель 1632 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ва зиммийга эмас. Унга (зиммийга) закотдан бошқасини берса бўлади.

Ислом давлати соясида яшаётган «аҳли зимма» деб аталувчи бошқа дин вакилларига закотдан бериб бўлмайди, чунки закот мусулмонлардан олиниб, мусулмонларга берилиши шарт. Аммо аҳли зиммага нафл садақалардан, садақаи фитрдан берса бўлади, чунки аввал айтилганидек, закот молиявий ибодат бўлиб, уни бериш учун ҳам, олиш учун ҳам мусулмон бўлиш керак.

Фосиқларга закот берса бўладими?

«Фосиқ» деб баъзи гуноҳ ишларни қилиб, номи чиққан одамга айтилади. Мусулмон одам-у, лекин гуноҳ ишлар ҳам қилган бўлади. Қадимги уламоларимиз: «Бундай одамларга закот бериш мумкин», деганлар. Шу билан бирга, закотни олгандан кейин уни фисқ ва гуноҳ ишларга сарфламаслиги аниқ бўлиши керак, деган шартни қўйганлар. Балки унга закот бериш асносида уни фисқни тарк этиб, тақво йўлини лозим тутишга даъват қилинади. Лекин фисқи ила мусулмон жамиятига, динга ва дин аҳлига ёмонлик қилган одамга закот берилмайди.

Бенамозлиги билан фосиқ бўлган одамга закот бериш ҳақидаги саволга баъзи уламоларимиз: «Уни намоз ўқишга чақирилади. Агар намоз ўқишга ваъда қилса, берилади, бўлмаса йўқ», деганлар.

Албатта, бу мулоҳазалар қадимги вақт ўлчови билан фосиқ саналган кишилар ҳақидадир. Ўша вақтларда бир марта маст бўлгани собит одам ҳам, бир марта намоз ўқимаган одам ҳам, бир марта ёлғони собит бўлган одам ҳам фосиқ ҳисобланган.

Милодий йигирманчи аср бошлари, ҳижрий ўн тўртинчи аср охирларида яшаган машҳур уламолардан баъзилари эса бу ҳақда қуйидагича фатво берадилар:

«Мулҳидлар (динсизлар) бунга ўхшаш юртларда турлича бўладилар:

Баъзилари Аллоҳга очиқ-ойдин куфр келтирадилар. Бу Холиқни инкор этиш ёки Унинг сифатларидан баъзиларини таътил қилиш (амалдан қолдириш) ёки Унинг ибодатига ширк келтириш билан бўлиши мумкин.

Улардан баъзилари ваҳийни, набийларни инкор қилишлари ёки Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга, Қуръонга, ўлгандан кейин тирилиш каби ишлардан бирортасига шубҳа, таъна қилишлари мумкин.

Улардан яна баъзилари Исломни фақат оғиздагина даъво қиладилар. Улар «Мен мусулмонман», дейди, лекин ўзи ароқни ичаверади, зинони қилаверади, намоз ўқимайди, рўза тутмайди, закот бермайди, қудрати етиб туриб, ҳаж қилмайди. Ана ўшандайларнинг жуғрофий Исломи эътиборга олинмайди. Улардан бирортасига закот бериш мумкин эмас».

6. Кучли, бирор касбга қодир кишилар.

Жумҳур уламолар: «Бу тоифадаги кишиларга закот олиш жоиз эмас», десалар ҳам, ҳанафий уламолар: «Моли нисобга етмаган бўлса, олса бўлаверади», дейдилар. Лекин уларнинг закот сўрашлари, тиланчилик қилишлари ҳаром бўлади.

«Кифоя» китобининг иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Албатта, .фақиҳ, номини олганларнинг даражалари бир хил эмас. Балки улар турли табақаларга бўлинадилар ва уларнинг даражалари ўша табақаларда билинади. Шунинг давоми...

4444 15:30 / 23.04.2020
Ердан чиққан нарсалардан, агар уни оқин сув ёки ёмғир суғорган бўлса, ушр берилади. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг мазҳабларида ердан чиққан ҳар бир нарсадан давоми...

1484 19:00 / 23 январь
Мерос олиш ҳаққи уч хил сабаб ила собит бўлади1. Насаб йўли билан.Отаона, фарзандлар, акаука, опасингил ва амакилар ва бошқа тоифалар шунга кирадилар. Бу тоифани давоми...

3903 17:24 / 10.01.2019
. . . Абдуллоҳ ибн Буҳайна розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоз ўқисалар, икки қўлларини очиб давоми...

5119 20:00 / 03.03.2022