Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (219-дарс) «Мукаммилот» – тўлдирувчи намозлар

19:00 / 24.02.2023 2355 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِي الله عَنْهَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ لَا يَدَعُ أَرْبَعًا قَبْلَ الظُّهْرِ، وَرَكْعَتَيْنِ قَبْلَ الْغَدَاةِ. رَوَهُمَا الْخَمْسَةُ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешиндан олдинги тўрт ракъатни ва бомдоддан олдинги икки ракъатни ҳеч қўймас эдилар».

Ушбу икки ҳадисни бешовлари ривоят қилишган.

Ушбу зикр қилинган намозлар таъкидланган суннат намозлардир. Фақат пешиндан олдинги суннатнинг сони икки хил. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам икковини ҳам ўқиганлар. Тўрт ракъатлисини ҳанафийлар, икки ракъатлисини бошқалар олишган.

Жума намозининг фарзидан олдин ҳам, кейин ҳам тўрт ракъат суннат борлигига далил:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا صَلَّيْتُمْ بَعْدَ الْجُمُعَةِ فَصَلُّوا أَرْبَعًا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон жумадан кейин намоз ўқийдиган бўлсангиз, тўрт ракъат ўқинг», дедилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

وَرُوِيَ عَنْ عَبْدِ اللهِ t أَنَّهُ كَانَ يُصَلِّي قَبْلَ الْجُمُعَةِ أَرْبَعًا وَبَعْدَهَا أَرْبَعًا. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

«Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у киши жумадан олдин тўрт ракъат, жумадан кейин тўрт ракъат намоз ўқир эдилар».

Термизий ривоят қилган.

Бу намозларни нафл, татоввуъ, мандуб, ротиб намозлар ҳам дейилади. Бизда фарз намозларга тобе бўлганларини суннат, бошқаларини нафл намоз дейиш урф бўлган.

عَنْ أُمِّ حَبِيبَةَ زَوْجِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهَا قَالَتْ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَا مِنْ عَبْدٍ مُسْلِمٍ يُصَلِّي لِلَّهِ كُلَّ يَوْمٍ ثِنْتَيْ عَشْرَةَ رَكْعَةً تَطَوُّعًا غَيْرَ فَرِيضَةٍ إِلَّا بَنَى اللهُ لَهُ بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ، أَوْ إِلَّا بُنِيَ لَهُ بَيْتٌ فِي الْجَنَّةِ. قَالَتْ أَمُّ حَبِيبَةَ: فَمَا بَرِحْتُ أُصَلِّيهِنَّ بَعْدُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.

وَزَادَ التِّرْمِذِيُّ: أَرْبَعًا قَبْلَ الظُّهْرِ، وَرَكْعَتَيْنِ بَعْدَهَا، وَرَكْعَتَيْنِ بَعْدَ الْمَغْرِبِ، وَرَكْعَتَيْنِ بَعْدَ الْعِشَاءِ، وَرَكْعَتَيْنِ قَبْلَ صَلَاةِ الْفَجْرِ.

 

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қайси бир мусулмон банда ҳар куни Аллоҳ учун фарздан ташқари ўн икки ракъат ихтиёрий намоз ўқиса, албатта, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради» ёки «албатта, унга жаннатда уй қурилади», деганларини эшитганман».

Умму Ҳабиба: «Шундан кейин уларни ўқишда давом этиб келяпман», деди».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Термизий:

«Пешиндан олдин тўрт ва кейин икки ракъат. Шомдан кейин икки ракъат, хуфтондан кейин икки ракъат. Бомдоддан олдин икки ракъат»ни зиёда қилган.

Ҳанафий мазҳаби ушбу ривоятни маҳкам ушлаб, ҳаётга яхшилаб татбиқ қилган мазҳабдир. Ушбу ҳадисда фарз намозларига тобе бўлган суннатларни қўймай ўқиб боришга қаттиқ тарғиб ва улкан ваъда бордир.

Бу ваъда жаннатда ушбу намозлар учун мукофот тариқасида Аллоҳ таоло томонидан қуриб бериладиган алоҳида уйдан иборатдир.

Фарз намозларга тобе бўлган суннат намозларини қўймай ўқиб боришга бундан ортиқ тарғиб бўлмаса керак.

Шунинг учун ҳам Умму Ҳабиба онамиз ушбу ҳадисни эшитганларидан бошлаб, у намозларни асло қўймаганлар. Биз ҳам худди шундай қилишимиз керак.

Фарз намозларидан олдин ўқиладиган суннат намози ўзига хос равишда фарз намоздан олдин машқ – тайёрланиш вазифасини ҳам ўтайди. У намозни ўқиб, анча тайёрланиб олган намозхон учун фарз намозининг хушуъ-хузуъсини жойига қўйиш осон бўлади.

Фарз намозларидан кейин ўқиладиган суннат намозлари эса фарз намозда баъзи қусур ва камчиликлар содир бўлса, ўрнини тўлдириш вазифасини ўтайди.

Шунинг учун ҳам шариатда бу намозлар «мукаммилот» – «тўлдирувчи намозлар» деб аталади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, таъкидланган суннат намозларига ҳанафий мазҳаби алоҳида эътибор билан қараган, бунга Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатларидан ҳужжатлар келтирган. Ул зот баъзи вақтларда суннат намознинг қазосини ўқиганлари ҳақида ривоятлар ҳам бор.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Радд бир, икки ва уч синфга воқеъ бўлади. Ундан кўп бўлмайди.Радд қилинадиган улушлар тўртта икки, уч, тўрт ва беш.Радд масаласида мерос радд қилинмайдиган кишилар давоми...

1868 19:20 / 01.06.2020
. . . Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пешинни беш ракъат ўқидилар. Бас, у зотга .Намозда зиёда давоми...

2397 19:00 / 16.06.2023
биринчи мақолаБизда таҳоратни бузувчи нарсаларни .Таҳоратни синдирувчилар, ҳам дейилади. .Мухтасар,нинг соҳиби қуйидаги нарсаларни .Таҳоратни бузувчи, деб атайди давоми...

5572 13:00 / 30.07.2020
.Ҳидоя, ҳанафий фиқҳи фуруъидаги машҳур китоб бўлиб, Бурҳонуддин Али ибн Абу Бакр Абдужалол Маржоний розияллоҳу анҳу ҳижрий 511ndash593 йиллар томонидан тасниф давоми...

4973 21:10 / 06.06.2019