Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Тиловат саждаси ҳақида | Фиқҳ дарслари (239-дарс)

19:00 / 21.07.2023 4005 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

تَجِبُ سَجْدَةٌ بَيْنَ تَكْبِيرَتَيْنِ بِشُرُوطِ الصَّلَاةِ، بِلَا رَفْعِ يَدٍ وَتَشَهُّدٍ وَسَلَامٍ. وَفِيهَا سُبْحَةُ السُّجُودِ، عَلَى مَنْ تَلَى آيَةً مِنْ أَرْبَعَ عَشَرَةَ الَّتِي فِي: آخِرِ الْأَعْرَافِ، وَالرَّعْدِ، وَالنَّحْلِ، وَبَنِي إِسْرَائِيلَ، وَمَرْيَمَ، وَأُولَى الْحَجِّ وَفِي الْفُرْقَانِ، وَفِي النَّمْلِ، وَفِي ﭑ السَّجْدَةِ، وَفِي ﭑ، وَفِي ﭤ السَّجْدَةِ، وَفِي النَّجْمِ، وَفِي انْشَقَّتْ، وَفِي اقْرَأْ.

أَوْ سَمِعَهَا، وَإِذَا تَلَى الْإِمَامُ فَمَنْ سَمِعَهَا ثُمَّ اقْتَدَى بِهِ فِي رَكْعَةٍ أُخْرَى، سَجَدَ بَعْدَ الصَّلَاةِ، كَمُصَلٍّ سَمِعَ مِمَّنْ لَيْسَ مَعَهُ، وَمَنِ اقْتَدَى بِهِ فِي تِلْكَ الرَّكْعَةِ بَعْدَ سُجُودِ الْإِمَامِ لَا يَسْجُدُ وَقَبْلَهُ يَسْجُدُ مَعَهُ وَإِنْ لَمْ يَسْمَعْ، وَإِنْ تَلَا الْمَأْمُومُ لَا يَسْجُدُ إِلَّا سَامِعٌ خَارِجِيٌّ. وَالصَّلَاتِيَّةُ لَا تُقْضَى خَارِجًا، وَالرُّكُوعُ بِلَا تَوَقُّفٍ يَنُوبُ عَنْهَا، فَإِنْ كَرَّرَ فِي مَجْلِسٍ وَاحِدٍ أَوْ صَلَاةٍ، يَكْفِي سَجْدَةٌ، وَيُعْتَبَرُ فِي السَامِعِ مَجْلِسُهُ.

وَإِسْدَاءُ الثَّوْبِ وَالْاِنْتِقَالُ مِنْ غُصْنٍ إِلَى غُصْنٍ آخَرَ تَبْدِيلٌ.

وَيُكْرَهُ تَرْكُ آيَةِ السَّجْدَةِ وَحْدَهَا لَا عَكْسُهُ، وَنُدِبَ ضَمُّ غَيْرِهَا، وَاسْتُحْسِنَ إِخْفَاؤُهَا عَنِ السَّامِعِ.

Аърофнинг охири, Раъд, Наҳл, «Бану Исроил», ­Марям, Ҳажнинг биринчиси, Фурқон, Намл, «Алиф л­аам мийм Сажда», Сод, «Ҳаа мийм Сажда», Нажм, «Иншаққот» ва Иқро(суралари)даги ўн тўрт оятдан бирини тиловат қилган кишига ёки эшитган кишига намознинг шартлари билан қўл кўтариш, ташаҳҳуд ва саломсиз икки такбир ўртасида бир сажда қилиш вожиб бўлади. Унда саждада айтиладиган тасбеҳ бор.

Имом сажда оятини тиловат қилганда уни эшитган кимса сўнгра унга бошқа ракъатда иқтидо қилса, худди ўзи билан бўлмаган одамдан сажда оятини эшитган намозхон каби, намоздан сўнг сажда қилади.

Ким ўша ракъатда имомнинг саждасидан кейин иқтидо қилса, тиловат саждасини қилмайди. Аммо олдин иқтидо қилса, агар эшитмаган бўлса ҳам, у билан бирга тиловат саждасини қилади.

Агар муқтадий сажда оятини тиловат қилса, уни ташқаридан эшитган кимсагина сажда қилади.

Намоздаги тиловат саждаси ташқарида қазо қилинмайди. Тўхталмасдан қилинган рукуъ тиловат саждасига ўринбосар бўлади.

Агар бир мажлисда ёки намозда сажда оятини бир неча бор такрор қилса, бир сажда кифоя қилади.

Тингловчида ўзининг мажлиси эътиборга олинади. Кийим тўқишдаги юриш ва бир шохдан бошқа шохга ўтиш жойни ўзгартиришдир. Сажда оятининг ўзини тарк қилиш макруҳдир. Акси макруҳ эмас. Унга бошқасини қўшиш мандубдир. Уни тингловчидан махфий қилиш яхшидир.

Ушбу фаслда Қуръони Каримдаги сажда оятлари тиловат қилинганда сажда қилиш, унинг фазли, ҳукмлари ва шунга оид бошқа масалалар ўрганилади.

Одам боласининг бахт-саодати Аллоҳ таолонинг амрига бўйсуниб, сажда қилишидадир. Ана ўша саждалар ичида тиловат саждаси ҳам бор. Чунки ҳар бир тиловат саждасида Аллоҳ таолога сажда қилиш ҳақида амр, шу маънодаги гап бор.

Энди «Мухтасари Виқоя»даги матнни шарҳлашга ўтайлик.

Ўн тўрт оятдан бирини тиловат қилган кишига ёки эшитган кишига намознинг шартлари билан қўл кўтариш, ташаҳҳуд ва саломсиз икки такбир ўртасида бир сажда қилиш вожиб бўлади

Тиловат саждаси бир саждадан иборат бўлиб, унга бош қўйилаётганда бир такбир ва ундан бош кўтарилаётганда яна бир такбир айтилади. Тиловат саждасини қилиш вожибдир. Унинг вожиблиги қуйидаги далиллардан олинган:

Аллоҳ таоло Сажда сурасида:

ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ

«Албатта, оятларимизга улар‑ла эслатилганда, саждага йиқиладиган, Роббларига ҳамд ила тасбеҳ айтадиган ва мутакаббирлик қилмайдиганларгина иймон келтирурлар», деган (15-оят).

Аллоҳ таоло Иншиқоқ сурасида сажда қилмайдиганларни мазаммат қилиб:

ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩC

«Ва қачон уларга Қуръон ўқилса, сажда қилмаслар», деган (21-оят).

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقْرَأُ السُّورَةَ الَّتِي فِيهَا السَّجْدَةُ فَيَسْجُدُ وَنَسْجُدُ مَعَهُ، حَتَّى مَا يَجِدُ أَحَدُنَا مَكَانًا لِمَوْضِعِ جَبْهَتِهِ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сажда ояти бор сурани қироат қилиб, сажда қилар эдилар. Биз ҳам у зот билан сажда қилар эдик. Ҳаттоки биримиз пешонасига жой топа олмай қолар эди».

Учовлари ривоят қилишган.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقْرَأُ عَلَيْنَا الْقُرْآنَ، فَإِذَا مَرَّ بِالسَّجْدَةِ كَبَّرَ وَسَجَدَ، وَسَجَدْنَا مَعَهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالْحَاكِمُ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга Қуръон қироат қилиб берар, қачон сажда оятидан ўтсалар, такбир айтиб, сажда қилар эдилар. Биз ҳам у зот билан сажда қилар эдик».

Абу Довуд ва Ҳоким ривоят қилишган.

Тиловат саждасини қилиш учун шартлар намоз ўқиш учун қўйилган шартларнинг айни ўзидир: мусулмонлик, оқиллик, балоғатга етганлик ва ҳайзу нифосдан пок бўлиш. Тиловат саждаси тўғри бўлиши учун таҳоратли бўлиш, бадан, кийим ва маконнинг поклиги, қиблага юзланиш, сатри аврат ва ният шарт.

Унда қўл кўтарилмайди, ташаҳҳуд ва салом ҳам йўқ, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тиловат саждасини қилганларида бу нарсаларни қилмаганлар.

Унда саждада айтиладиган тасбеҳ бор.

Яъни, тиловат саждасида турганда намоз саждасида айтиладиган тасбеҳ айтилади.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
биринчи мақола Унинг суннатлари тасмия айтмоқ ва икки қўлини русғларигача уч марта ювиш ила бошламоқ. Мисвок қилмоқ. Бурунни сув ила ювгани каби оғизни ҳам сув давоми...

3237 13:33 / 18.06.2020
. . . . Одамдан, отдан ва ҳар бир гўштини еб бўладигандан ортиб қолган сув покдир. Йиртқич ҳайвонларники нажасдир. Мушук, қўйиб юборилган товуқ, йиртқич давоми...

4095 13:05 / 05.11.2020
. . . . . . . . Намозда ундан аввал ёки унинг асносида пайдо бўлган беморлик сабабли тик туриш узрли бўлиб қолса, ўтирган давоми...

2054 19:00 / 18.08.2023
1. .Алмаворийс фишшарийъатил Исламийяти фий зовъил Қуръани вассуннати,.Бу китобнинг муаллифи машҳур олим Муҳаммад Али Собунийдир. Шайх Собуний бу китобини Маккаи давоми...

4787 14:00 / 07.07.2019