Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (105-дарс). Таҳоратга ярамайдиган сувлар

13:25 / 01.10.2020 4916 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дарахт ёки мевадан сиқиб чиқарилган ва қурбатга ёки бетаҳоратликни кетказиш учун ишлатилган сув ила таҳорат қилинмайди.

Демак, уч хил сув билан таҳорат ва ғусл қилиб бўлмайди.

1. Дарахт (ўсимликлар) ёки мевадан сиқиб чиқарилган сув.

Дарахт, турли ўсимликлар, мевалар, полиз махсулотларидан сиқиб чиқарилган сувнинг тўлақонли сув эмаслиги ҳаммага маълум. Мусаннифнинг «сиқиб чиқарилган» сўзидан сиқиб эмас, масалан, кесиб қўйилганда оқиб чиққан сувлар мустаснодир.

2. Қурбат учун ишлатилган сув.

Бунда таҳорати бўла туриб, савоб учун яна таҳорат қилиш кўзда тутилган.

3. Бетаҳоратликни кетказиш учун ишлатилган сув.

Яъни таҳорат ва ғуслга ишлатилган сув.

«Кифоя» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Каримдаги биздан олдин бўлган нарсаларнинг ахборида иймонИслом йўли осон эмаслиги, у йўлга поёндоз тўшалиб, гуллар сочилиб қўйилмаганлиги, балки бу йўл давоми...

4933 05:00 / 17.01.2017
Аллоҳ таоло Бақара сурасида .Эй иймон келтирганлар Касб қилган нарсаларингизнинг покизаларидан инфоқ қилинглар,, деган 267оят. . .Мужоҳид .Ушбу оят тижорат давоми...

1993 19:00 / 10.10.2024
Барча фуқаҳолар қабрларни эҳтиром қилиш суннат эканига иттифоқ қилганлар. Қабрларнинг эҳтироми қуйидагилардан иборат 1. Қабрнинг устига ўтириб, устидан юриб ёки давоми...

1777 19:00 / 22.03.2024
r r . r . . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Барийра олдимга кириб .Аҳлим мен ила давоми...

4870 17:00 / 21.12.2020