Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 2 рабиъус сони | 2024 йил 05 октябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (136-дарс). Намознинг ҳикматлари

14:00 / 13.05.2021 3063 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Намоз Исломнинг иккинчи рукни, ибодатларнинг онаси, тоатларнинг асоси, гуноҳларни ювувчи, ёмонликларни қайтарувчидир.

2. Намоз калимаи шаҳодатдан кейинги энг улуғ фарздир. 

У банда Аллоҳнинг сон-саноқсиз неъматларига шукр келтириши учун шариатга киритилган бўлиб, унинг диний, тарбиявий, шахсий, сиҳҳий, ижтимоий ва бошқа қатор фойдалари жуда кўпдир.

3. Намоз банданинг Аллоҳ ила боғланиш воситасидир. 

Унда банда Аллоҳ билан ёлғиз қолиб, У Зотга муножот қилади, барча дардларини тўкиб солиб, руҳий, маънавий лаззат олади. 

Бу дунёда ҳаёт кечираётган одамнинг ўзига яраша дарди, ҳасратлари бўлади. Уларни бошқа одамларга айтса, ёрдам олиб бўлмаслиги мумкин, қолаверса, улар сирини бошқаларга фош қилиб, дард устига чипқон бўлишади. Дарду ҳасратни Аллоҳ таолога айтилганда эса Аллоҳ ёрдам беради ва сирни фош қилмайди. Ҳеч бўлмаса, банда дардини тўкиб солиб, ҳузур қилади. 

Намоз ўқиш билан банда ўзининг барча ишларини Аллоҳ таолога топширади. Банда ўз намози ила ўзига омонлик, хотиржамлик ва нажот тилайди. 

4. Намоз ютуқ ва нажотлар йўлидир. 

5. Намоз – хато ва гуноҳларни ювишнинг энг ишончли йўли.

6. Намоз ўз эгасига кўплаб шахсий фойдалар келтиради. 

7. Намоз намозхонни Аллоҳ таолога яқин қилади, унинг иродасини мустаҳкамлайди. Фақат Аллоҳдангина иззат талаб қилишга ўргатади. 

8. Намоз инсонни бу дунё матоҳларидан ўзини юқори тутишга ўргатади. 

9. Намоз ўз эгасига мислсиз нафсоний роҳат ва руҳий фароғат бағишлайди. 

10. Намоз ўқийдиган одам ғафлат уйқусидан қутулиб, ушбу ҳаётдаги ўз масъулиятини сидқидилдан адо этадиган бўлади.

11. Намоз кишига интизомли бўлишни, ҳамма ишларни тартибли равишда йўлга қўйишни, вақтни тежаш ва тартибга солишни ўргатади. 

12. Намозхон одам ҳилм, хотиржамлик, шошилмаслик, виқор, сабр каби кўплаб шахсий сифатларга эга бўлади.

13. Намоз ўз эгасини юксак инсоний фазилатларга эга бўлишга, турли разилатлардан холи бўлишга олиб боради.

14. Намознинг намозхонлар жамиятига келтирадиган фойдалари ҳам жуда кўпдир.

Маълумки, намозни масжидларда жамоат билан ўқиш афзалдир.

Жамоат билан намоз ўқиш намозхонлар орасидаги ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлайди. Куч жамоатда эканини англатади. Ижтимоий боғланиш, ҳамкорликни кучайтиради.

Жамоат намози кишилар ўртасида тенгликни намойиш қиладиган муҳим омилдир. Намозда ҳамма, ким бўлишидан қатъи назар, бир жойда, бир сафда туради, бир хил амални бажаради ва бир Аллоҳга банда эканликлари изҳор қилинади.

Жамоат намози мусулмонларнинг сафлари бир, гап-сўзлари бир эканини кўрсатади.

Намозда жамоат шаклида имомга бўйсуниш, бир мақсадга йўналиш кўринишлари намоён бўлади.

Жамоат намози орқали мусулмонлар бир-бирлари билан танишиб, унсу улфат орттирадилар, яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилишга одатланадилар. Улар жамоат намози туфайли бир-бирларининг ҳолларидан хабар оладилар. Ичларида бемор, мазлум, ҳожатмандлар чиқиб қолса, ёрдам берадилар.

Жамоат намозида қатнашувчилар бир-бирларига ёрдам бериш билан бирга, хатоларини ҳам тузатадилар ва ўз жамиятлари учун керакли бўлган кўплаб бошқа ишларни ҳам амалга оширадилар.

15. Намоз мусулмон кишини ғайримусулмондан ажратиб турувчи асосий белгидир. Шунинг учун ҳам намозхон одамни ҳамма ҳурмат қилади, унга ишонади, ундан хотиржам бўлади.

16. Намоз поклик рамзидир.

Намозхон одамнинг энг аввало қалби пок бўлади. Қолаверса, бадани, кийим-боши ва макони пок бўлади. Намоз кишининг руҳий, маънавий ва жисмоний соғлиги учун ниҳоятда зарур нарса экани ҳозирда кофирга ҳам сир бўлмай қолди.

Қўйингки, охиратдаги фойдаларини айтмаганда ҳам, намознинг фақат бу дунёдаги фойдалари ҳақида гапирадиган бўлсак, шунинг ҳам адоғига ета олмаймиз.

Намознинг аҳамияти улуғлигидан, барча фиқҳий китобларимизда намоз учун керак бўлган поклик – таҳорат бобидан кейин Намоз китоби келади. Бинобарин, биз ўрганаётган китобда ҳам шундай бўлган. Келинг, намоз ҳақида ёзилган ўша матнларни ўрганишга киришайлик.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Силаи раҳмrdquo калимасини она тилимизга сўзмасўз ўгирадиган бўлсак, раҳмни боғлашrdquo деган маъно келиб чиқади. Раҳм эса қариндош дегани, она бачадонини ҳам давоми...

13874 05:00 / 17.02.2017
Имом Шофеъий Муҳаммад ибн Идрис ҳижрий 150 санада, имом Абу Ҳанифа вафот этган кунлари дунёга келдилар. У киши арабларнинг машҳур Қурайш қабиласига мансубдирлар. давоми...

6449 10:06 / 22.10.2018
Ислом оламида бешинчи аркон муборак ҳаж зиёрати адо қилинадиган зулҳижжа ойи яқинлашиб келмоқда. Йўлга қодир бўлганлар зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш давоми...

6570 13:30 / 19.07.2021
Ислом дини Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал дини ўлароқ, ўзининг илк кунларидан бошлаб инсон жамиятидаги иллатларга қарши ўт очди. Ислом дини жамиятни ислоҳ давоми...

3014 05:00 / 04.03.2017