1447 йил 22 жумадул аввал | 2025 йил 13 ноябрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Улар доимо Аллоҳга бўйсунган ҳолда ҳаёт кечирадилар

19:00 / 05.11.2024 1186 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ

«Албатта, валийингиз фақатгина Аллоҳ, Унинг Расули ва бўйсунган ҳолларида намозни тўкис адо этиб, закот берадиган иймон келтирганлардир» (Моида сураси, 55-оят).

Мусулмон киши ўз валийларини – ишончли дўстларини билиб олиши лозим. Улар кимлар?

Энг аввало, Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Сўнгра Унинг Пайғамбари Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдир. Ва, ниҳоят, иймон келтирганлардир. Аввалги оятларда зикри келган оғзи билан иймон келтириб, қалблари иймон келтирмаганлар эмас, балки ҳақиқий мўминлардир.

Ҳақиқий мўминларни ажратиб оладиган аломатлардан бири – улар доимо Аллоҳга бўйсунган ҳолда ҳаёт кечирадилар. Яна бир улкан аломатлари – намозни қоим қилишлари, яъни турғизишларидир. «Намоз ўқидингми? – Ўқидим» даражасидаги оддий намоз эмас, балки ҳақиқий, Аллоҳ ирода қилган мақомдаги намозни қоим қиладилар. Ундай намозлар, Аллоҳ бошқа бир оятда зикр қилганидек, «фаҳш ва мункар ишлардан қайтарадиган» бўлиши керак. Агар бир одам намоз ўқиса-ю, намози уни ёмон ишлардан қайтармаса, демак, намозни қоим қилолмабди.

Валий бўлишга арзийдиган мўминларнинг сифатларидан яна бири закотни адо этишларидир. Закот молиявий ибодат бўлиб, бойларнинг иймонини синайдиган амалдир. Закотнинг бир номи садақа – тасдиқловчи ҳамдир. Кимки молу дунёга бўлган ҳирсидан ғолиб келиб, закотни чиқариб, ҳақдорга берар экан, бу иши унинг иймони ҳақиқий эканини тасдиқлайди. Ана шундай иймонлари тасдиқланган мўминларгина валийликка ярайдилар.

ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ

«Ким Аллоҳни, Унинг Расулини ва иймон келтирганларни валий қилиб олса, бас, албатта, Аллоҳнинг гуруҳи – ўзлари ғолиблардир» (Моида сураси, 56-оят).

Қачонки мўмин-мусулмонлар Аллоҳни ўзларига валий – дўст тутишни ўрнига келтирсалар, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни валий – дўст тутишни яхши йўлга қўйсалар ва ўзларининг ихлосли мўмин биродарларини валий – дўст тутсалар, Аллоҳнинг ҳизби бўладилар. Аллоҳнинг ҳизбидагилар эса доим ғолибдирлар.

Ва, ниҳоят, кейинги оятда кофирларни умуман валий – дўст тутиб бўлмаслиги баён қилинади:

ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ

«Эй иймон келтирганлар! Динингизни мазах ва ўйин қилиб олган сиздан олдин китоб берилганлар ва куфр келтирганларни валий – дўст тутманг. Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга тақво қилинг» (Моида сураси, 57-оят).

Ушбу ояти карималар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлаётган вақтда мунофиқлар, мушрик-кофирлар ва аҳли китоблар – яҳудийлар Ислом динини масхара қилар эдилар. Аммо ҳукм умумийдир – ким Исломни масхара қилса, ўйин қилса, кофир бўлади. Кофирни эса, у хоҳ бутпараст бўлсин, хоҳ худосиз бўлсин, хоҳ аҳли китоб бўлсин, валий – дўст тутиб бўлмайди. Тўғри, Исломда аҳли китобларга кенг бағирли бўлиш, яхши муомала қилиш, аёлларига уйланиш, таомларидан ҳалол бўлганини истеъмол қилиш ва бошқа баъзи ишларга рухсат берилган. Лекин бу ишлар бошқа, валий – дўст тутиш бошқа. Дўст тутиш деганда, бутун вужуди билан берилиб, яқинлашиш ва ўзаро ёрдамлашиш кўзда тутилади. Аввалги ишлар оддий инсоний, ахлоқий масалалар бўлса, валий – дўст тутиш ақийда, дину диёнат ва иймон масаласидир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло оятнинг сўнгида:

«Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга тақво қилинг», – демоқда.

Ҳақиқий мўмин киши Аллоҳдан қўрқади – тақво қилади. Тақво эса ўз навбатида кофирларни дўст тутмасликни тақозо этади.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Ушбулар Роббинг сенга ваҳий қилган баъзи ҳикматлардир. Аллоҳ билан бирга ўзга илоҳ қилма. Яна давоми...

1307 19:00 / 02.04.2024
.Нуҳдан сўнг қанчаданқанча асрларни ҳалок қилдик. Бандаларининг гуноҳларидан хабардор бўлиш ва уларни кўришда Роббинг Ўзи кифоя қилур, Исро сураси давоми...

1829 19:00 / 23.01.2024
Аллоҳ таоло Тавба сурасида шундай марҳамат қилади Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис давоми...

2942 14:04 / 20.11.2018
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Китобда Бану Исроилга .Ер юзида икки марта бузғунчилик қилурсизлар ва катта даражада баланд давоми...

2325 19:00 / 17.10.2023