Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 28 шаввол | 2025 йил 26 апрель, шанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Кон – ер ости бойликлари закоти | Фиқҳ дарслари (310-дарс)

19:00 / 05.12.2024 764 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَخُمِّسَ مَعْدِنُ ذَهَبٍ أَوْ نَحْوُهُ وُجِدَ فِي أَرْضِ خَرَاجٍ أَوْ عُشْرٍ، وَبَاقِيهِ لِلْوَاجِدِ إِنْ لَمْ تُمْلَكِ الْأَرْضُ. وَإِلَّا فَلِمَالِكِهَا، وَلَا شَيْءَ فِيهِ إِنْ وُجِدَ فِي دَارِهِ، وَفِي أَرْضِهِ رِوَايَتَانِ.

وَلَا شَيْءَ فِي لُؤْلُؤٍ وَعَنْبَرٍ، وَلَا فِي فَيْرُوزَجَ وُجِدَ فِي جَبَلٍ. وَكَنْزٌ فِيهِ سِمَةُ الْإِسْلَامِ كَاللُّقَطَةِ، وَمَا فِيهِ سِمَةُ الْكُفْرِ خُمِّسَ، وَبَاقِيهِ لِلْوَاجِدِ إِنْ لَمْ تُمْلَكِ الْأَرْضُ، وَإِلَّا فَلِلْمُخْتَطِّ لَهُ.

وَرِكَازُ صَحْرَاءَ دَارِ الْحَرْبِ كُلُّهُ لِمُسْتَأْمِنٍ وَجَدَهُ، وَإِنْ وَجَدَهُ فِي دَارٍ مِنْهَا رَدَّهُ عَلَى مَالِكِهَا، وَإِنْ وَجَدَ رِكَازَ مَتَاعِهِمْ فِي أَرْضٍ لَمْ تُمْلَكْ، خُمِّسَ، وَبَاقِيهِ لَهُ.

Харож ва ушр еридан топилган тилла ва унга ўхшаш маъдандан бешдан бир олинади.  Бешдан бирдан қолгани, агар ернинг эгаси бўлмаса, топиб олганга. Илло, ернинг эгасига. Ўз ҳовлисидан топиб олинган маъданда ҳеч нарса йўқ. Агар ўз еридан топса, икки хил ривоят бор.

Луълуъ ва анбарда ҳеч нарса йўқ. Тоғдан топилган ферузада ҳеч нарса йўқ. Исломнинг белгиси бор дафина худди тушиб қолган нарсага ўхшайди. Куфрнинг белгиси бор дафинадан бешдан бир олинади. Бешдан бирдан қолгани, агар ернинг эгаси бўлмаса, топиб олганга. Илло, ернинг биринчи эгасига.

Уруш ҳолатида бўлганларнинг саҳросидан улар омонлик берган одам топиб олган ер ости бойликларининг ҳаммаси уникидир. Агар у мазкур нарсани уларнинг ҳовлиларидан бирида топиб олган бўлса, ҳовлининг эгасига қайтариб беради. Агар уларнинг кўмилган матоларини эгаси йўқ ердан топиб олган бўлса, бешдан бирини беради ва қолганини ўзи олади.

Ер ости бойликлари – олтин, уран, кумуш, мис, қўрғошин, кўмир, нефть, темир ва ҳоказолар қанчалик катта бойлик эканини гапириб ўтирмасак ҳам бўлади.

Уламоларимиз Аллоҳ таолонинг Бақара сурасидаги:

ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ

«Эй иймон келтирганлар! Касб қилган нарсаларингизнинг покизаларидан ва Биз сизларга ердан чиқариб берган нарсалардан инфоқ қилинглар» (267-оят) деган оятини далил қилиб, «Кондан чиққан маъданлардан ҳам закот чиқарилади», деганлар.

Ҳанафий мазҳабига кўра, маъдан билан дафинанинг закот ҳукмида фарқи йўқ, дафина одам боласи томонидан ер остига кўмилган бойлик бўлса, кон – маъдан Аллоҳ таоло томонидан ер остига кўмилган бойликдир. Шунинг учун кондан ер ости бойлиги чиқарилиши билан бешдан бири закотга берилади. Закот давлат мулкига қўшилади.

Энди матнларни шарҳлашга ўтайлик.

Харож ва ушр еридан топилган тилла ва унга ўхшаш маъдандан бешдан бир олинади. 

Бу ҳукмга далил қуйидагича:

أَخْرَجَهُ الْحَاكِمُ عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ فِي كَنْزٍ وَجَدَهُ رَجُلٌ: «إِنْ كُنْتَ وَجَدْتَهُ فِي قَرْيَةٍ غَيْرِ مَسْكُونَةٍ، أَوْ فِي غَيْرِ سَبِيلٍ مَيْتَاءَ، فَفِيهِ وَفِي الرِّكَازِ الْخُمْسُ».

Имом Ҳоким Абдуллоҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир киши топиб олган бойлик ҳақида: «Агар уни одам яшамайдиган қишлоқда ёки юрилмайдиган йўлдан топган бўлсанг, ундан ва дафинадан бешдан бир», дедилар».

Бешдан бирдан қолгани, агар ернинг эгаси бўлмаса, топиб олганга. Илло, ернинг эгасига.

Демак, ер остидан топилган кон ёки дафинадан бешдан бирини давлат олади ва қолгани ернинг эгасига, агар эгаси бўлмаса, мазкур нарсани топиб олган кишига бўлади.

Шаъбийнинг ривоят қилишича: «Бир киши ер остидан бойлик топиб олиб, Алининг олдига олиб келди. Бас, у бешдан бирини олиб, қолганини топиб олганга берди. Бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга хабар берган эди, у зотга маъқул бўлди».

Ўз ҳовлисидан топиб олинган маъданда ҳеч нарса йўқ (яъни закот берилмайди).

Чунки маъдан ҳам ҳовлининг бир бўлаги ҳисобланади. Ерга эга бўлган киши маъданга ҳам эга бўлади. Ўз ҳовлисидан ер ости бойлигини топган одам ўз мулкини топгандек бўлади.

Агар ўз еридан топса, икки хил ривоят бор.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: «Бу ҳолда ҳам ҳеч нарса берилмайди», деганлар. Чунки ердан чиққан нарсалар ер эгасиникидир.

Бошқалар: «Бешдан бирини беради», деганлар. Чунки ҳадисда ер остидан топилган нарсадан бешдан бири берилиши айтилган.

«Кифоя» китобининг иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳадиси шарифда Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдирrdquo, дейилган. Таҳорат деганда эса шариат тайин қилган аъзоларни сув билан поклаш тушунилади. давоми...

37448 05:00 / 19.01.2017
Боши 258дарсда Сўнгра намозгоҳга чиқади. . . Абу Умайр ибн Анасдан, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бўлмиш давоми...

1835 19:00 / 07.12.2023
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бирида ўзлари эшитмаган бир ҳадис борлиги давоми...

3419 05:00 / 17.02.2017
. . . . . Қуёш тутилганда жуманинг имоми одамлар билан икки ракъат нафл намоз ўқийди. Иккисида қироатни махфий ва узоқ қилади. Сўнгра то қуёш давоми...

2116 19:00 / 20.04.2023