1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Расулуллоҳ сизни бир бор кўрсайдим... (иккинчи мақола)

18:05 / 31.10.2019 1915 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббатнинг аломатларини биламизми?

Дарҳақиқат, саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга энг кўп муҳаббат қилган зотлардир. Зеро бу муҳаббат - маърифатнинг мевасидир. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қадрлари ва мартабаларини жуда яхши англаган эдилар. Бу муҳаббат қандай эди, биламизми? Уларнинг муҳаббатлари Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни улуғлаш, ҳурмат ва эҳтиром қилиш билан йўғрилган.

Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу айтадилар:

 “وَمَا كَانَ أَحَدٌ أَحَبَّ إِلَيَّ مِنْ رَسُولِ  اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، وَلَا أَجَلَّ فِي عَيْنِي مِنْهُ ، وَمَا كُنْتُ أُطِيقُ أَنْ أَمْلَأَ عَيْنَيَّ مِنْهُ إِجْلَالًا لَهُ ، وَلَوْ سُئِلْتُ أَنْ أَصِفَهُ مَا أَطَقْتُ ، لِأَنِّي لَمْ أَكُنْ أَمْلَأُ عَيْنَيَّ مِنْهُ ، وَلَوْ مُتُّ عَلَى تِلْكَ الْحَالِ ، لَرَجَوْتُ أَنْ أَكُونَ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ ، ثُمَّ وَلِينَا أَشْيَاءَ مَا أَدْرِي مَا حَالِي فِيهَا“ رواه مسلم

«Ҳеч ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўра менга севимлироқ ва улуғвор бўлмаган. У зотни улуғлаганимдан у зотга синчиклаб назар солмаганман. Агар мендан у зотни васфлаш сўралса, бунга қодир бўлолмасдим. Чунки, у зотга синчиклаб назар солмаганман».

Имом Муслим ривояти.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

وسئل علي بن أبي طالب - رضي الله عنه - : كيف كان حبكم لرسول الله - صلى الله عليه وسلم - ؟ قال : كان والله أحب إلينا من أموالنا ، وأولادنا ، وآبائنا ، وأمهاتنا ، ومن الماء البارد على الظمإ .

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббатингиз қандай эди?- дея сўралди. Шунда Али розияллоҳу анҳу: «Аллоҳга қасамки! У зот бизларга молу дунёимиздан, болаларимиздан, оталаримиз ва оналаримиздан ҳамда чанқоқ одамга муздек сув ёқимли бўлганидан кўра севимлироқ эдилар», деб жавоб бердилар. (“Аш-Шифо“ Қози Ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ)

Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатлари, юксак эҳтиромлари ва у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир сўзларига ҳеч иккиланишсиз эргашганлари боис улуғ мақомга эришганлар. Қиёматга қадар улардан бирининг исми зикр қилинса “رضي الله عنه “ яъни, «Аллоҳ таоло ундан рози бўлсин!» дея эҳтиром қилинадиган бўлдилар.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатнинг аломатларидан яна бири - у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни хурсанд қиладиган ишлар ва нарсаларни яхши кўришдир.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

وروي عن أبي بكر - رضي الله عنه - أنه قال للنبي - صلى الله عليه وسلم - : والذي بعثك بالحق لإسلام أبي طالب كان أقر لعيني من إسلامه - يعني أباه أبا قحافة - وذلك أن إسلام أبي طالب كان أقر لعينك .

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Сизни ҳақ ила юборган зотга қасамки! Абу Толибнинг мусулмон бўлиши унинг (яъни, оталари Абу Қуҳофа розияллоҳу анҳу) исломидан кўра кўпроқ хурсанд қилган бўларди. Чунки, Абу Толибнинг мусулмон бўлиши сизни хурсанд қиларди», деган эдилар.

Бу қандай эҳтиром ва муҳаббатки, хурсанд бўлишларининг сабаби ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шу нарсадан мамнун бўлишлари бўлса!

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

ونحوه عن عمر بن الخطاب ، قاله للعباس - رضي الله عنه - : أن تسلم أحب إلي من أن يسلم الخطاب ، لأن ذلك أحب إلى رسول الله - صلى الله عليه وسلم

Ҳазрати Умар Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳуга шундай деган эдилар: «Сизнинг мусулмон бўлишингиз менга Хаттоб (яъни, оталарини назарда тутяптилар)нинг мусулмон бўлишларидан кўра севимлироқдир. Чунки, бу нарса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга маҳбуброқдир». (“Аш-Шифо“ Қози Ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ)

Абу Суфён ибн Ҳарб (Ҳубайб ибн Адий розияллоҳу анҳуни Қурайш мушриклари асир олиб қатл қилганлари воқеага қаранг) ва Урва ибн Масъуд (Ҳудайбия йилида Қурайшдан элчи бўлиб келганлари воқеасига мурожаат қилинг) розияллоҳу анҳумоларнинг ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган иззат-икромлари, муҳаббатлари қандай экани борасида айтган сўзлари маълум ва машҳур.

Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўришимизни кўп айтамизу, лекин, бу сўзимизга қай бир ҳолатимиз ёки амалимизни далил қила оламиз? Қай бир ишни шуни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхши кўрган эканлар, деб қилдик. Ёки, шу ишни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмон кўрган эканлар, деб қайси бир гуноҳдан тийилдик?!

Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: «Эътиқодингизга кўра яшамаётган бўлсангиз, яшаётганингиз каби эътиқод қила бошлайсиз».

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламни яхши кўраман деган ҳар бир муслим ва муслима ана шу муҳаббати тақозо этадиган тарзда ҳаёт кечириши лозим. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатимизга кўра ҳаёт кечиришимизни насиб этсин.

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатнинг аломатларини биламизми? 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатнинг аломатларидан яна бири - инсон у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам билан кўришишни бутун борлиғи билан исташи ва буни яхши кўришидир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

 عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه  عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: وَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ فِي يَدِهِ لَيَأْتِيَنَّ عَلَى أَحَدِكُمْ يَوْمٌ وَلاَ يَرَانِي ثُمَّ لأَنْ يَرَانِي أَحَبُّ إِلَيْهِ مِنْ أَهْلِهِ وَمَالِهِ مَعَهُمْ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зот билан қасамки, албатта, сиздан бирингизга бир кун келадики унда мени кўра олмас. Албатта, мени кўриши унинг учун аҳлидан ва улар ила бирга бўлган молидан ҳам маҳбуб бўлиб қоладир», дедилар».

Имом Муслим ривояти

Ушбу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига муҳаббатли бўлган умматларининг ҳолатини баён этмоқдалар. Бундай аломат билан ҳақиқий мустаҳкам иймон соҳибларигина сифатланадилар. Расулуллоҳни яхши кўрган ва у зот ила кўришишга муштоқ бўлган инсонлар учун ўлим ҳам хушхабарга айланади:

حينما أتى بلالا الموت .. قالت زوجته : وا حزناه

فكشف الغطاء عن وجهه و هو في سكرات الموت .. و قال : لا تقولي واحزناه , و قولي وا فرحاه

ثم قال : غدا ألقى الأحبة ..محمدا و صحبه

Билол розияллоҳу анҳуга ўлим соати келганда аёллари: Э воҳ қандай маҳзунлик-а! - деди. У зот ўлим сакаротида бўлган ҳолларидан юзларидан чойшабни очиб: Э қандай маҳзунлик-а, демагин! (Балки,) Э қандай ҳурсандчилик-а, дегин, дедилар ва сўнг: Эртага Севиклигим - Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобаларига йўлиқаман, дедилар.

Бунга ўхшаш ҳолатлар Хузайфа ибн Ямон ва Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳумолардан ҳам ривоят қилинган.

Бундай сўзни айтиш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Тириклик пайтимизда ва ҳали имкон бор вақтда барча сабабларни қўллаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таниб, у зотга муҳаббат ила эргашсакгина, бу шарафга эришишимиз мумкин. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан кўришишни истаймиз десагу, у зотнинг муборак суннатларини билмасак ё билсак ҳам амал қилмайдиган бўлсак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўришни истаган умматларидан бўла оламизми?!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатнинг аломатларидан яна бири - кўп эслаш-зикр қилишдир. Чунки, инсон яхши кўрган кишисини кўп эслайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни эслаш қандай бўлади?! Аввало, у зотга кўп саловат айтиш билан бўлса, кейинги навбатда муборак ҳаётларини ўрганиш ва ўргатиш билан бўлади.

Алоҳ таоло бу ҳақда шундай марҳамат қилади:

إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ ۚ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг. (Аҳзоб сураси, 56-оят)

Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишининг маъноси у зотга ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўрсатиши ва фаришталар ҳузурида шаънларига мақтовлар айтишини англатади.

«Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг.»

Яъни, Эй мўминлар сиз ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтинг! Чунки, зиммангизда у зотнинг ҳаққи бисёрдир. Зеро, сизларни Аллоҳ таолонинг ҳидояти ила зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга олиб чиққан зот - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдир. Шунинг учун ҳам у зотнинг муборак номлари тилга олингани ҳамоно:اللهم صل على محمد و على آل محمد Аллоҳим, Муҳаммадга ва у зотнинг оилаларига марҳамат кўрсат, у зотга кўп салом йўлла! деб айтинг!

Имом Қуртубий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Аллоҳнинг салавоти - Унинг раҳмати ва ризоси, демакдир. Фаришталарнинг салавоти эса - дуо ва истиғфор маъносидадир. Умматнинг салавоти бўлса дуо ва у зотнинг амрларига хурмат кўрсатишни билдиради».

Савий роҳимаҳуллоҳ айтди: Малоикалар ва мўминларнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишларининг ҳикмати уларнинг бу иш орқали шараф топишларидир. Зеро, улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот йўллаш, у зотни улуғлаш ҳақидаги Аллоҳнинг амрига бўйсунганлар. Айни пайтда салавот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уммат зиммасидаги ҳақлари эвазига мукофотдир. Чунки, у зот Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига берилган барча неъматларнинг асосий сабабчисидирлар. Киши бировдан бир яхшилик кўрса, унга яхшилик билан жавоб қайтаришга ва уни тақдирлашга бурчли бўлиб қолади. Аммо, инсонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни муносиб тақдирлашга имконлари етмаслиги сабабли, барча нарсанинг мутлақ эгаси ва ҳар ишга қодир Аллоҳ таолодан у зотни тақдирлашини сўрайдилар. Аллоҳим, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот йўлла!, деган сўзларининг маъноси шудир.

Аллоҳ таолонинг ушбу сўзига эътибор қилайлик: «Аллоҳ ва Унинг фаришталари», дея марҳамат қилмоқда. Аллоҳ таоло ва Унинг фаришталари қиладиган нарсадан кўра юксакроқ амал борми?!

Аллоҳ таоло барчаларимизни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатимизни зиёда қилсин! Омин!

(Давоми бор)

Мир Араб олий мадрасаси 3-босқич талабаси Солиҳов Дилшод

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ўттиз беш ёшга кирганларида қурайшликлар Каъбани қайта қуришга киришдилар. Замон ўтиши, хусусан, сел келиши давоми...

5142 20:49 / 26.11.2017
Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ никоҳ хусусидаги суҳбатларида ушбу гапни кўп айтардилар .Бугунги ҳаётимизга назар солсак, давоми...

1776 16:30 / 25.10.2021
Мавлид ҳақида эътибор бериш керак бўлган нуқталарМавлид ҳақидаги тушунчамиз тугал бўлиши учун бу борадаги айрим хатоларни алоҳида таъкидлаб ўтиш муносибдир.1. давоми...

3659 09:15 / 01.10.2021
Аҳли сунна вал жамоанинг кўзга кўринган етук уламолари томонидан мавлиди шариф қилиш жоиз эканлиги борасида айтган сўзлари. 1. Ҳофиз Суютий раҳматуллоҳи алайҳ давоми...

4711 12:31 / 15.03.2017
Аудиолар

135057 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55333 14:35 / 11.08.2021