Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (221-дарс) Амалларингизни ботил қилманг!

19:00 / 09.03.2023 2648 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

رَوَى أَبُو يَعْلَى فِي مُسْنَدِهِ عَنْ عَمْرَةَ قَالَتْ: سَمِعْتُ عَائِشَةَ تَقُولُ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُصَلِّي الضُّحَى أَرْبَعَ رَكْعَاتٍ لَا يَفْصِلُ بَيْنَهُنَّ بِسَلَامٍ.

Абу Яъло «Муснад»ида Амрадан ривоят қилади:

«Оишанинг «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зуҳо намозини орасини салом билан бўлмасдан, тўрт ракъат ўқир эдилар», деганини эшитдим».

Нафлни бошлаш ила у лозим бўлиб қолади.

Намоз бўлсин, рўза бўлсин ёки бошқа нафл ибодат бўлсин, уни бошлагандан кейин, охирига етказиш лозим бўлиб қолади. Ҳатто ўқилаётган нафл намоз ёки бошқа ибодат бузилиб қолса, уни қазо қилиш лозим бўлади. Нафл намознинг лозим бўлиши такбири таҳримани айтишдан бошланади.

Бу ҳукм Муҳаммад сурасидаги «Ва амалларингизни ботил қилманг» оятидан ва қуйидаги ҳадисдан олинган:

 

عَنْ عَائِشَةَ قَالَتْ: أُهْدِيَ لِي وَلِحَفْصَةَ طَعَامٌ، وَكُنَّا صَائِمَتَيْنِ فَأَفْطَرْنَا، ثُمَّ دَخَلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقُلْنَا لَهُ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّا أُهْدِيَتْ لَنَا هَدِيَّةٌ فَاشْتَهَيْنَاهَا فَأَفْطَرْنَا، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَا عَلَيْكُمَا، صُومَا مَكَانَهُ يَوْمًا آخَرَ». رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ./p>

 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Менга ва Ҳафсага таом ҳадя қилинди. Икковимиз рўзадор эдик. Бас, оғзимизни очиб юбордик. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кирдилар ва биз у зотга:

«Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳадя қилинган эди, иштаҳамиз келиб, оғзимизни очиб юбордик», дедик.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Икковингизга ҳеч нарса бўлмайди. Унинг ўрнига бошқа куни рўза тутиб қўйинглар», дедилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилишган.

Илло, ўзига лозим деган гумон ила бошлаган бўлса, бундан мустасно.

Мисол учун, бир киши пешин намозини бошлади. Аммо бир оздан сўнг олдинроқ пешинни ўқигани ёдига тушиб қолди. Бас, кейинги намоз унинг учун нафлга айланади, аммо лозим бўлмайди. Яъни мабодо ўша намоз бузилса, қазосини ўқиш лозим бўлмайди.

Агар биринчи жуфт ракъатда ёки иккинчи жуфт ракъатда нафлни бузса, икки ракъатни қазо қилади.

Бу ҳолда тўрт ракъатли нафл намознинг ҳар икки ракъати алоҳида ҳисобланиши кўзда тутилган. Агар биринчи икки ракъатда намоз бузилса, ўша икки ракъатнинг қазоси ўқилади. Агар иккинчи жуфтликда намоз бузилса, биринчи икки ракъат қабул бўлган-у, кейингининг қазосини ўқиш лозим бўлади.

Нафл намозининг ҳар бир ракъатида қироат қилиш вожибдир, чунки нафлнинг ҳар бир жуфт ракъати алоҳида намоз ҳисобланади. Тўрт ракъатли нафл намозининг учинчи ракъатига туришнинг ўзи такбири таҳрима ўрнига ўтади.

Шунинг учун ҳам такбири таҳримани айтиш билан икки ракъат лозим бўлади.

«Мухтасар» матнининг келаси жумлаларида нафл намозда қироатнинг тарк қилинишига оид масалалар зикр қилинади.

Биринчи жуфтнинг иккала ракъатида ҳам қироатни тарк қилиш Абу Ҳанифанинг наздида такбири таҳримани ботил қилади.

Айнан такбири таҳрима ботил бўлгани учун, унинг кетидан ўқилган кейинги икки ракъат ҳам тўғри бўлмайди. Агар биринчи ракъатнинг бир ракъатида қироат тарк қилинса, бошқасида тарк қилинмаса, такбири таҳрима ботил бўлмайди, чунки Ҳасан Басрий ва бошқалар шу ҳукмни айтганлар.

Муҳаммаднинг наздида эса бир ракъатда тарк қилса ҳам, (такбири таҳрима ботил бўлади).

Чунки бир ракъат ҳам намознинг амалларидан ҳисобланади. Амаллар эса бир ракъатда қироатни тарк қилиш билан бузилади.

Абу Юсуфнинг наздида қироатни тарк қилиш асло такбири таҳримани бузмайди.

Чунки қироат зиёда рукндир. Шунинг учун ҳам баъзи ҳолатларда қироатсиз намоз тўғри бўлган. Мисол учун, ўқишни билмайдиган, соқов ва муқтадийлар қироат қилмасалар ҳам, намози тўғри бўлаверади. Бас, шундай экан, қироатни тарк қилиш такбири таҳримани ботил қилмайди.

Балки адони фосид қилади.

Яъни қироатни тарк қилиш такбири таҳримани ботил қилмаса ҳам, адони ботил қилади.

Шунинг учун Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳининг наздида мазкур ҳолатда тўрт ракъатни қазо қилади.

Абу Ҳанифанинг наздида такбири таҳримани ботил қилгани учун у намозни қайта ўқийди.

Бу икки ҳукмнинг дақиқ фарқини ажратиб олиш осон эмас.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг ижтиҳодлари бўйича, қироат қилинмаган бўлса, такбири таҳрима ботил бўлади. Яъни худди намоз ўқимагандек бўлади. Шунинг учун уни қайтадан ўқилади.

Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳининг ижтиҳодлари бўйича, такбири таҳрима ботил бўлиб, намоз ўқимагандек ҳукмга ўтиб қолмайди, балки намоз бошланган ҳисобланади. Аммо қироатни тарк қилиш ила уни адо этишда хатога йўл қўйилгани учун намоз бузилади. Бошланган намоз хато туфайли бузилгани учун унинг қазосини ўқиш лозим бўлади.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Тақлиднинг ҳукми, сарлавҳаси остида айтилган уч хил фикр .тақлид қилиш жоиз эмас,, .тақлид қилиш вожиб, ва .мутлақ мужтаҳид бўлмаганлар тақлид қилиши керак, деган давоми...

3252 17:23 / 20.12.2017
Исломда аёл кишига бирор кишини нафақа билан таъминлаш мажбурияти юклатилмайди. Аёлнинг ўзига, фарзандларига, оиласига эри сарф қилади. Шунингдек, оила қуриш давоми...

2271 15:33 / 02.03.2019
Бу буюк имомнинг асл исмларини кўпчилик билмайди ҳам. Аммо ҳамма Имоми Аъзам, яъни .улуғ имом,, .катта имом, деб номлайди. Ҳақиқатан ҳам, у киши бу номга сазовор давоми...

4518 15:30 / 09.04.2020
Жунуб ва нифосли шахс каби, ҳайзли шахс ҳам, кичик бетаҳоратга хилоф ўлароқ, қироат қилмайди. Яъни, жунуб, нифосли ва ҳайзли шахслар Қуръон қироат қилишлари мумкин давоми...

2858 13:00 / 11.02.2021