1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Кимки кечқурун Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиса...

16:30 / 10.03.2023 6652 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уйқудан олдин Оятал Курсий, Ихлос сураси, Муаввизатайн, Бақара сурасининг охирини ўқиш мустаҳабдир. Бу эътибор қаратиш муҳим бўлган ва таъкидланган ишлардандир. Бу борада бир неча саҳиҳ ҳадислар ривоят қилинган.
Икки саҳиҳ тўпламда Абу Масъуд Бадрийдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кимки кечқурун Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиса, унга кифоя қилади». Бир жамоа уламолар «кифоя қилади» деган иборани «кечаси қоим бўлишга кифоя қилади» деб изоҳлайдилар. Бошқалар эса «кечаси етадиган ёмонликларга кифоя қилади» дейдилар.


Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар кеча Ихлос сурасини ва Муаввизатайнни ўқирдилар.
Али розияллоҳу анҳудан қуйидаги ривоят келтирилади:
«Исломга кирган ақлли бирор инсонни оятал курсийни ўқимасдан ухлаганини кўрмаганман».
Али розияллоҳу анҳудан қилинган яна бошқа ривоятда шундай дейдилар: «Исломга кирган ақлли бирор инсонни Бақара сурасининг охирги уч оятини ўқимасдан ухлаганини кўрмаганман».
(Бунинг исноди Бухорий ва Муслимларнинг шартига кўра саҳиҳдир.)
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Бирор бир кечани Ихлос сураси ва Муаввазатайнни ўқимасдан ўтказмагин», дедилар. (Шундан кейин) мен бирор бир кечани Ихлос сураси ва Муаввазатайнни ўқимасдан ўтказмадим».
Иброҳим Нахаъийдан ривоят қилинади:
«Улар (аввалгилар) ҳар кеча ана ўша уч сура (Ихлос сураси ва Муаввазатайн)ни ўқишликни мустаҳаб билардилар».
Яна ушбу кишидан ривоят қилинади:
«Улар ётоққа ётган вақт Муаввизатайнни ўқишни таълим берардилар».

Муаллиф
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиУ зот холалари Маймуна розияллоҳу анҳонинг уйларида тунаб қолганларида, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

4797 16:30 / 02.09.2019
. Мусъаб ибн Саъд розияллоҳу анҳудан, у киши отасидан бундай ривоят қиладилар .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида давоми...

1291 05:35 / 18.10.2025
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Кимнинг фикрига васваса келса, .Аманна биллаҳи ва биросулиҳ,, деб уч марта айтсин. давоми...

1337 09:40 / 02.06.2025
Имом Насаий Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан, у киши ўз оталаридан ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилади .Бир куни ёмғир ва зулматда қолиб, Расулуллоҳ давоми...

3486 04:00 / 16.08.2022