Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 18 жумадул аввал | 2025 йил 09 ноябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (85-дарс). Ҳанафий мазҳабига хос баъзи истилоҳлар

13:30 / 14.05.2020 5442 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Зоҳирур ривоя.

Имом Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийнинг кучли қавллари.

2. Имом.

Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи.

3. Шайхони – Икки шайх.

Имом Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳилар.

4. Торафони – Икки тараф.

Имом Абу Ҳанифа ва Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний раҳматуллоҳи алайҳилар.

5. Соҳибони – Икки соҳиб.

Имом Абу Юсуф ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳилар.

6. Соний – Иккинчи.

Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳи.

7. Солис – Учинчи.

Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳи.

8. Лафз уники.

Яъни лафз Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳиники.

9. Лафз иккисиники.

Яъни лафз имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммадники.

10. Асҳобларимиз.

Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи, Абу Юсуф ва Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний.

11. Машойихлар.

Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳини кўрмаган уламолар.

биздаги ҳолат

Аллоҳга чексиз ҳамду санолар бўлсинким, бизнинг юртларимиздан бошқа илмлар қатори, фиқҳ илмида ҳам жуда кўплаб забардаст уламолар етишиб чиқдилар.

Юртимиз қадимдан ҳанафий мазҳабида бўлгани учун фақиҳларимиз ҳам асосан шу мазҳабда бўлганлар. Агар ҳанафий мазҳабининг энг кўзга кўринган уламолари бизнинг Мовароуннаҳрдан чиққанлар, десак ҳам муболаға қилмаган бўламиз.

Вақт ўтиши билан диёримиз мусулмонлари бошига турли ҳолатлар тушгани ва охир-оқибат, рус истилоси остида қолганимиз маълум ва машҳур. Айниқса шўролар даврида дину диёнатдан мисли кўрилмаган даражада узоқлашилди. Бошқа илмлар қатори, фиқҳдан ҳам тамоман бебаҳра қолинди.

Ўша пайтларда фақиҳлар ва фиқҳ китоблари йўқ қилинди. Қолган китобларни ҳам ўқий олмайдиган бўлиб қолинди. Кези келиб, динга қайтиш бошланганда намоз, рўза ва ҳажга оид кичик китобларни араб ҳарфидан кирилл ҳарфига ўгириш билан кифояланилди.

Баъзи бир китоблар, хусусан, «Мухтасар» араб алифбосидан кирилл ҳарфига ўгирилди ҳам.

Барибир одамларга уларни қониқтирадиган, талабларига жавоб берадиган фиқҳий китоб етишмаслиги доимий равишда ўзини сездириб турар эди.

«Ҳадис ва Ҳаёт», «Сунний ақийдалар», «Тасаввуф ҳақида тасаввур» ва яна баъзи бир китобларни битиргандан кейин ҳанафий фиқҳига оид бир китоб таълиф қилиш зарурати сезилди. Ўйлаб, маслаҳат қилиб кўриб, Аллоҳ таолонинг Ўзидан кўмак тилаган ҳолда ушбу ишга қўл урилди.

Китобда диёримизда машҳур бўлган «Мухтасари Виқоя»ни асос қилиб олдинган. Бу китобнинг асл номи «Ниқоя» бўлиб, уни ҳижрий 747 санада вафот этган машҳур фақиҳ Содруш-шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал Бухорий бобоси Маҳмуд ибн Содруш-шарийъанинг «Виқоятур ривоя фий масоилил Ҳидоя» номли китобини мухтасар қилиш – қисқартириш ила юзага келтирган.

Кези келганда ушбу китоб ва унинг муаллифи ҳақида ҳам икки оғиз гапириб ўтиш ортиқча бўлмаса керак.

«Кифоя» китобининг 1-жузидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир куни Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу минбарда гапириб турганларида ортидан икки қизи, отаонаси ва хотини қолган маййитнинг хотинига меросдан қанча тегиши ҳақида давоми...

2540 12:00 / 18.05.2020
Фарз намозлардан бомдоднинг икки ракатида ҳам, шом ва хуфтоннинг биринчи икки ракатида, жума ва икки ийд намозларида қироатни овоз чиқариб қилиш вожибдир. Пешин давоми...

4235 17:00 / 13.01.2022
.Fусл, сўзи луғатда бирор нарсанинг устидан сув оқизишни англатади.Шариатда эса Аллоҳ таолога қурбат ниятида баданнинг ҳаммасига сув оқизишга .ғусл, давоми...

5369 13:01 / 13.08.2020
. . . . . . Закот қуйидагиларга сарфланади Фақир, яъни нисобдан оз моли бор одамга. Мискин, яъни давоми...

1428 19:00 / 20 февраль