1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Аёл томонидан бўлган яқинлар мероси

11:05 / 06.01.2020 2599 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(биринчи мақола)

Аёл томонидан бўлган яқинлар араб тилида «завур-раҳм» (завул-арҳам) – «раҳм эгалари», қўполроқ қилиб айтганда, «бачадон эгалари» дейилади.

Бизнинг тилимизда бу иборага қариндош, яъни қорин орқали – она орқали яқин бўлган, она томондан қариндош деган маънолар тўғри келади. Лекин биз ҳам ота, ҳам она томонидан бўлган яқинларни «қариндош» деб ўрганиб қолганмиз. Шунинг учун «завил-арҳам»ни «она томонидан бўлган яқинлар» деб таржима қилишга мажбур бўлдик.

Мерос уламоларининг наздида эса «завул-арҳам» деб меросдаги улуши Китоб ва Суннатда кўрсатилмаган ҳамда асаба бўлмаган қариндошларга айтилади. Бу – фарз эгалари ҳам, асаба эгалари ҳам бўлмаган қариндошлар, демакдир.

«Ибн Аббос розияллоҳу анҳу:

«Қасамингиз ила боғланганларга насибасини беринг»(га биноан,) бир киши бошқа бир киши билан қасам ичиш орқали дўстлашса, ораларида насаб бўлмаса ҳам, бири бошқасидан мерос олаверар эди. Бу нарса «Аллоҳнинг китобида қариндошлар бир-бирларига ҳақлироқдирлар» ила насх қилинди», деди».

Абу Довуд ва Дора Қутний ривоят қилганлар.

Исломнинг бошланғич даврида мерос олиш дўст тутиниш, аҳднома тузиш асосида бўлган. Бир киши иккинчисининг қўлига қўлини қўйиб туриб, «Дўст бўламиз, бир-биримизга ёрдам берамиз, ҳимоя қиламиз», деб, қасам ичишган. Сўнгра ўша аҳднома асосида яшаб, кейинчалик бир-бирларидан мерос ҳам олишган. Уларнинг бу ишлари Қуръони Каримдаги «Қасамингиз ила боғланганларга насибасини беринг» ояти билан таъкидланган. Яъни бу «Қасам ичишиб дўст бўлганларингизга меросдан насибаларини беринг», деганидир.

Ўша вақт муҳожирлар Маккадан янги кўчиб келаётган, Ислом жамияти эндигина шаклланаётган давр бўлганлиги учун ҳолат шундай қилишни тақозо қилар эди.

Кейинчалик, вақт ўтиши билан ҳамма нарса ўз жойини топди. Жумладан, аввалги вақтинчалик ҳукмни – мерос олиш ҳукмини ҳам Аллоҳ таоло «Аллоҳнинг китобида қариндошлар бир-бирларига ҳақлироқдирлар» ояти билан бекор қилиб, асосий ҳукмни собит этди. «Аллоҳнинг Китобида» деганда Қуръон оятларида, деган маъно назарда тутилган.

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: ابْنُ أُخْتِ الْقَوْمِ مِنْهُمْ أَوْ مِنْ أَنْفُسِهِمْ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қавмнинг синглисининг ўғли улардандир ёки ўзларидандир», дедилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

Бундан бошқа меросхўрлар бўлмаганида жиян, яъни сингилнинг ўғли ҳам меросхўр бўлиши англашилади.

عَنِ الْمِقْدَامِ الْكَنْدِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: أَنَا أَوْلَى بِكُلِّ مُؤْمِنٍ مِنْ نَفْسِهِ، فَمَنْ تَرَكَ دَيْنًا أَوْ ضَيْعَةً فَإِلَيَّ، وَمَنْ تَرَكَ مَالًا فَلِوَرَثَتِهِ، وَأَنَا مَوْلَى مَنْ لَا مَوْلَى لَهُ أَرِثُ مَالَهُ وَأَفُكُّ عَانَهُ، وَالْخَالُ مَوْلَى مَنْ لَا مَوْلَى لَهُ يَرِثُ مَالَهُ وَيَفُكُّ عَانَهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ. وَلَفْظُهُ: اللهُ وَرَسُولُهُ مَوْلَى مَنْ لَا مَوْلَى لَهُ، وَالْخَالُ وَارِثُ مَنْ لَا وَارِثَ لَهُ.

Миқдом ибн Кандий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мен ҳар бир мўмин учун унинг ўзидан кўра яқинроқман. Бас, ким қарз ёки зое бўладиган нарса қолдирса, менга. Ким мол қолдирса, меросхўрларига. Мен мавлоси йўқнинг мавлосиман, молини меросга оламан, асирини озод қиламан. Мавлоси йўқнинг мавлоси тоғадир: молини меросга олади ва асирини озод қилади», дедилар».

Абу Довуд, икки Шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

(Давоми бор)

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, биз ҳозир техника технология, интеллектуал билим ва салоҳиятлар асрида яшамоқдамиз. Авваллари, барча соҳада бўлганидек, фиқҳ соҳасидаги муаммолар, давоми...

4305 05:00 / 18.01.2017
Бойлик инсоннинг ўз эҳтиёжидан ва оиласи эҳтиёжидан ортиқ пул, маскан, улов, асбобанжом ва турли неъматларга эга бўлишидир. У камбағалликнинг зиддидир..Мол, сўзи давоми...

5012 05:00 / 07.03.2017
Аммо ейиладиган қушнинг ахлати покдир. Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг устига кабутар тезак ташлаганда, тош билан артиб ташлаб, намоз ўқиган. Худди шундай ҳолат Ибн давоми...

6670 13:00 / 01.04.2021
. . Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Холам Маймунанинг ҳузурларида тунаб қолдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси давоми...

2168 00:00 / 21.10.2022