1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Куч ва ахлоқ ўртасидаги тенгсизлик

10:38 / 05.08.2024 1417 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Европаликлар куч, ахлоқ, илм билан дин ўртасидаги мувозанатлар тенглигини ­ ҳаёти дунёнинг зоҳири сабаб ­ аллақачонлар йўқотиб бўлган эдилар. Зотан куч ва илм Европадаги янги  уйғонишдан сўнг дин билан ахлоқнинг ҳисобига тобора илдамлаб борар эди. Аввалги иккаласи кундан ­ кун юксалиб тараққий топиб борар, кейинги иккаласи эса кундан ­ кунга пастлашиб инқирозга юз тутиб бораётган эди. Ниҳоят уларнинг ўртасидаги нисбат узоқлашиб бир палласи ­ куч ва илм турган томони ерга қапишиб кетган ва иккинчи палласи ­ ахлоқ ва дин турган томони енгил келиб жуда кўтарилиб кетган тарозуга ўхшайдиган бир авлод пайдо бўлди. Ана шу авлоднинг саноат борасидаги мўжизалари, коинот билан боғлиқ кашфиётлари, моддани ва табиий кучларни ўзининг мақсадлари ва манфаатлари йўлида ишлата оладиган бўлганига қараган одамга улар ҳаммадан устунга ўхшаб кўринганида баногоҳ ўз ахлоқи ва аъмоли билан, очкўзлиги ва тамагирлиги билан, енгилтаклиги ва ақлсизлиги билан, золимлиги ва бағритошлиги билан йиртқичлар ва ҳайвонлардан фарқ қилмайдиган бўлиб чиқади. Ҳаётнинг барча воситаларини қўлга киритган бўлиб турганида баногоҳ қандай яшашни билмайдиган бўлиб чиқади! Ғоялар ортидан ғояларга, ҳаётнинг қулайликларига эришган бир пайтда баногоҳ у инсон ҳаётининг бирламчи тамойиллари ва алифболарини, маданият ва ахлоқни билмайдиган бўлиб чиқса! Ана шунда уни ҳали ердаги ишларни пухта қилиб бажармаган, оёғи остидаги нарсани тўғрилаб қўймаган ҳолда осмонга кўтарилиб жавзони тутмоқчи бўлаётганини кўрасиз. Ваҳоланки, табиий фанлар қудратли кучни унинг ихтиёрига бериб қўйган. У бўлса ўша кучни ишлатишни эплай олмайди. У худди хазиналарнинг калитлари қўлида бўлган, ишларнинг ихтиёрига эгалик қиладиган ёш бола, ё аҳмоқ ёки мажнунга ўхшайди. Шунинг учун ҳам у бебаҳо гавҳарлар ва қимматбаҳо тошлар билан ўйнаб ўтириш ва инсонларнинг қонларини тўкиш, жонларига зарар беришдан бошқасини билмайди.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
XIII асрнинг бошида Европада фақат гуноҳсиз болаларгина Муқаддас Ерни озод этишга қодир, деган ишонч тарқалди. .Ғайридин,лар томонидан муқаддас қабрни .ишғол, давоми...

2296 10:45 / 10.11.2023
Мусулмон уламолар тарихда биринчи бўлиб, набототларга таъсир ўтказиб, ўзларига керак бўлган ранг ва моддаларни уларга киритиш йўлларини ишлаб давоми...

1874 14:44 / 22.12.2022
Исломда поклик иймондан ҳисобланади. Ислом поклик ва покланиш ишларига ўта жиддий қарайди. Дунёда Исломдан бошқа ҳеч бир дин, тузум ёки фалсафа покликни ва давоми...

3346 11:00 / 10.12.2020
Франциялик машҳур олим ва тарихчи Гюстав Лебоннинг .Араблар тамаддуни, номли асаридан иқтибосни келтириб ўтамизНасроний солномачиларнинг битикларидаги ҳар бир давоми...

2158 12:19 / 24.11.2023