1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳий мазҳабларнинг исломдаги бирликни асраб туришдаги аҳамияти (3)

05:00 / 19.01.2017 3971 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Учинчидан: мазҳабга эргашганларнинг ўз мазҳабларига мутаассибликлари:

Бундай мутаассиблик охирги асрларда келиб чиқди. Мутаассиблик  Усмонийлар халифалигининг сўнги даврларида кучайган бўлса ҳам эҳтимоли бор. Чунки, ҳанафийлик мазҳаби ҳукумат тарафидан тасдиқланган мазҳаб бўлган. Зеро  у туркларнинг нуфузи бор учун кўпгина минтақаларда ҳукмрон эди.

Биринчилардан  бўлиб ўз мазҳабларига таассуб қилганлар ҳанафийлик мазҳабига эргашганлар бўлсалар керак. Шунинг учун ҳам улар ҳанафий мазҳабидан бошқасига ўтишликни ҳаромга чиқариш, шу ишни қилганларга бир оз адаб бериб қўйиш, мутааххиринларнинг ҳошияларидан кўпида ўрни келган пайтда бошқа мазҳаблардаги фиқҳий ижтиҳодларни обрўсизлантириш сингари  олдинлари маълум бўлмаган аҳкомлардан иборат иловаларни унга қўшиб ташладилар. Биринчи бўлиб битта масжидда ўша минтақада тарқалган мазҳабларнинг сонига қараб бир нечта меҳробларни барпо қилишни ўйлаб топган кишилар   ҳанафийликнинг мутааххиринлари бўлган бўлсалар эҳтимол.

Бу нарса битта масжидда ҳар бир намоз учун тўртта жамоатни ташкил қилишга тайёргарлик сифатида ва шофеий мазҳабидаги мусулмоннинг ҳанафий мазҳабидаги имомга ёки унинг аксига иқтидо қилиши ҳаромлигига ишонтириш учун бўлган эди. Бундай одат биттадан ортиқ мазҳаблар тарқалган Шом ва Ироқ каби ўлкаларда ҳақиқатдан ҳам кенг тус олди. Димашқдаги умавийлар масжидида ҳозир ҳам тўртта мазҳабнинг тўртта меҳроби мавжуд, улардан ҳар бирининг тайинланган имоми бор бўлиб, унга фақатгина ўзининг мазҳабидаги киши иқтидо қилиши керак бўлади.

Модомики  ўша имом иқтидо қилгувчининг мазҳабига асосан намозни ботил қиладиган ишлар билан шуғулланган эмаслигига  ишончи комил экан, намозхоннинг ўз мазҳабига мухолиф бўлган мазҳабга мансуб имомга иқтидо қилиши дуруст эканлигига бундай иқтидо қилишлик худди ўша фиқҳий мазҳабга эргашишга уни лойиқ қиладиган даражада фиқҳий маданияти бор бўлган кишилар ҳақида эканига биноан ижмоъ бўлинганига қарамасдан шундай бўлди.. Аммо  оми одамларга келсак,   шубҳасиз,  уларнинг мазҳаблари ўзлари иқтидо қилаётган имомнинг мазҳаби бўлади.

Табиийки, ана шу таассуб ортидан бошқа мазҳабларга эргашадиганлар наздида айнан ўша муаммонинг жинсидан бўлган амалий раддиялар келиб чиқади. Ана шу амалий раддиялар бир неча кўринишларда вужудга келган ҳамдир.

Ҳар  бир мазҳаб эгасининг ўз мазҳаби сабабли бошқа мазҳабларни камситиш ва ҳақир санашлик даражасигача етиб бориши шулар жумласидан дир. Шунингдек биз юқорида айтиб ўтганимиз каби ана шу мазҳабларнинг имомлари ўртасидаги хилоф ўзаро ҳамкорлик хилофи бўлганидан кейин уларга эргашадиганлар орасида бу хилофнинг кўпгина вақтларда ўзаро кураш, хусуматлашиш ва айблашга айланиши ҳам шулардан биридир.

Шундай ишлардан яна бири намозда қўлни тушириш ва туширмаслик, бомдод намозида қунут дуосини ўқиш ёки ўқимаслик, ўқилмай қолган намозни қазо қилиб ўқиш ёки ўқимаслик, намоздаги истироҳат ўтириши шаръийлиги ёки шаръиймаслиги ва бошқалар сингари фиқҳда ихтилоф воқе бўлган жузъий масалалар борасида ўзаро сўкишиш, ҳақоратомуз ва аламли тортишувларга берилиб кетишдир.

Ана шу масалалар аввалги имомлар ва фақиҳларнинг наздидаги бирламчи масалаларнинг поғонаси зимнидаги ўз ўринларида эътиборга олинганидан сўнг, улар ўз ижтиҳодларини уларда ихтилоф қилганликлари учун ўша фақиҳларнинг ҳеч бирлари бирор бир айбловни ҳис қилмаган ҳолда ўшаларга қараб олиб боришар эди, шу даражадаки, Имом Шофеий Бағдодга келганида Абу Ҳанифанинг масжидида бомдод намозини ўқиш вақтида қунут дуосини ўқишдан ўзини тийган, у кишидан бу ҳақида сўралганида: “Ушбу қабрнинг соҳибига адаб сақлаш учун”, деган эди, айтаманки, ушбу жузъий масалаларга нисбатан аввалги имомларнинг тутган муносабатлари ана шундай бўлганидан кейин, уларнинг ортларидан ушбу масалалар борасида ўзларининг шахсий қарашлари билан фахрланадиган, улардан ўша масалаларда ўзларига хилоф қилганлар учун адаб ва айблов  таёғини ясайдиган, ўз ораларида, баъзан масжидлар ичида низонинг энг хатарли турини қўзғатишга бепарво қарайдиган авлодлар келди. Бу ишлар     бирламчи масалалар поғонасини тартиблашда ҳеч бир аҳамиятга молик бўлмаган ана шу жузъиётлар майдонида улардан ҳар ким ўзини ҳимоя қилиши учун эди.

Масжидларнинг  ичида кўпинча муштлашув ва шапалоқлашув даражасига бориб етадиган ана шу хусуматлар ажратиб чиқарган энг ёмон нарса улардан бирлари чиқарган “Ал Азҳора-л- фаввоҳа фи суннати жилсати-л- истироҳа” (Намоздаги истироҳат ўтириши суннатлиги ҳақида муаттар ҳид таратадиган гуллар) номли китоб бўлди.

Мусулмонларнинг  бирликларини парча- парча қилиб майдалаб ташлайдиган ана шу қаттиқ хусуматлашиш мусулмон одам уларни ўзи истаган тарзда тушуниб етиш билан ҳатто уларни умуман лозим тутмасдан ҳам Аллоҳга муқарраб бўлиши мумкин бўлган ана шу кичик жузъиётлар орқали Аллоҳнинг дийнини ҳимоя қилиш учун эмаслиги  онг  эгаси бўлган ҳар қандай одам учун жуда аниқ. Шубҳасиз у аслида, дийннинг манфаати ҳисобида, балки Ислом амалга ошириш сўнгра ҳимоя қилиш учун келган энг муқаддас нарсани, у ҳам бўлса, ушбу умматнинг бирлиги ва ҳамкорлигини барбод қилиш эвазига нафсни ҳимоя қилишдир.

Бугун биз гувоҳи бўлиб турган ушбу ҳодиса мусулмонларнинг ҳаётидаги мазҳабга таассуб қилиш, балки умумий қилиб айтганда фиқҳий ихтилофларга мутаассиблик олиб борган энг кучлиси ва энг хатарлиси бўлса ажаб эмас.

Менинг билганим шуки, Ислом ва мусулмонларни пойлаб ётганлар мусулмонлар ўз қўллари билан ўз бошларига судраб келтирган ана шу мусийбатдан қабиҳлик билан фойдаланмоқдалар.

Ва ниҳоят: ушбу офатларни қандай муолажа қиламиз..?

Муаммони ангаб етиш ва унинг муаммо эканига ишонишлик уни ҳал қилишга олиб борадиган йўлнинг ярмига тенг келади деган қоидани билмайдиган киши орамизда мавжуд эмас.

Менинг ишончимда бори шуки, ана шу уччала офатларнинг ҳақиқатдан ҳам фиқҳий мазҳабларнинг фойдали ийжобий таъсирларини зарарли салбий таъсирларга айлантириб юборадиган хатарли офатлар эканига бўлган барчамизнинг иймонимиз уларни муолажа қилишнинг энг муҳим босқичларини ташкил қилади.

Ана шу уччала офатлар  ҳақиқатдан ҳам биз айтганимиздек эканини идрок этадиган, сўнгра шуни билиб туриб ҳам уларга мойил бўладиган, ўзининг илмий изланишлари ва амалий услубида уларни дастаклайдиган киши бормикан ўзи?! Илло,  ушбу умматнинг куч- қудратидан танг аҳволга тушадиган, унинг бир бирлари билан хусуматлашиб ётган тафриқадаги уммат ҳолида кўришдан бахтиёр бўладиган киши бўлса, мумкиндир.

Аммо айтингчи, ана шу офатларнинг ҳақиқатдан ҳам офат эканига ишонмайдиган киши орамизда бормикан ўзи?

Бордию, агар орамизда бунга ишонмайдиган киши бор бўлса, тажриба ва мушоҳада султонига тобе бўлган унинг ёмон натижаларини, уларнинг ҳеч кимса шубҳа қилмайдиган ёмонлиги ва зарарли таъсирлари борлигини кўрмаяптимикан?

Бордию агар ўз сўзида туриб оладиган, ушбу офатларни Ислом ва мусулмонлар учун фойдали ва хайрли дея уларнинг акс томонлари билан сифатлайдиган киши бор бўлса, у ҳолда ушбу қайсарликнинг такаббурлигини барбод қилишнинг ақллар ва қалбларда Аллоҳнинг дийнига ихлосли бўлиш ва Аллоҳнинг розилигини топишга саъй қилиш омилларини қўзғатишдан бошқа иложи ҳам, фойдаси ҳам йўқдир.

Ўзининг илми ва саъйи ҳаракатида Аллоҳ азза ва жалла учун холис бўлган кишининг ушбу соҳада ҳақиқатни танишда йўлдан адашмоғи ёки нафс ва унинг кибриёсининг ҳимоясини қилишни Аллоҳнинг дийнини ҳимоя қилиш ва Унинг розилигига тобе бўлиш билан чалкаштириб юбориши муҳол ишдир.

Лекин Аллоҳнинг динига нисбатан холис бўлишлик – айтганларидек, - Аллоҳ Ўзи яхши кўрган бандаларининг қалбларига солиб қўядиган бир сирдир. Бинобарин, сохтакорлик ёки такаллуф билан унга эришмоқликка йўл йўқдир. Шундай экан ана шу раббоний буюк сирга эришмоқнинг қандай йўли бор?

Йўл – бу, тарбиявий манҳаж ёрдамида жиддий ва доимий равишда нафсни ушлаб турмоқликдир, унинг устунлари Аллоҳнинг зикрини кўп қилиш, неъматларни ҳар доим неъмат бергувчи билан боғлашдир. Мусулмон  одам агар ана шу чорадан фойдаланишда мустақим бўлса унинг қалбига Аллоҳнинг муҳаббати жойлашади ва шубҳасиз ушбу муҳаббатдан ихлос келиб чиқади. Ушбу муҳаббатнинг оловида нафснинг насибалари ўчиб кетади, кибрнинг ҳиссиётлари эрийди ва ушбу офатлар ҳақиқатдан ҳам офат бўлиб намоён бўлади.

Ана ўшанда унинг ортидан сакраш, ихтилофлари ҳамкорлик йўлидаги, уларнинг аҳилликларини, ҳамкорлик ва меҳр- муҳаббатларини зиёда қиладиган ихтилоф бўлган салафи солиҳлар тутган тўғри йўлларга қайтишлик нақадар осон.  

Ягона исломий умматни ташкил қилиши эҳтимоли бор бўлган тўртта нуқталар:

Баҳс маҳаллига кириш ва таҳрир қилиш:

Ушбу мавзуимиз ҳақида икки оғиз гап борки, ундаги масалалар ва бўлимларга шўнғиш олдидан ўша икки оғиз гапдан нима ирода қилинганини аниқлаб олиш керак бўлади.

Биринчи гап:

(Ўзаро яқинлик)  бу ўринда ундан ирода қилинган маъно нима? Мен ишончим комилки, орамизда ундан мурод исломдаги мазҳаблар орасидаги ихтилоф саҳнасини қўлдан келганича торайтиришдир дея ўйлайдиган кишилар бор. “Агар ундан мурод шу бўладиган бўлса”, унга олиб борадиган йўл шубҳасиз, агар уларни ўрганиб чиқиш охиригача етса, бу борада иттифоқ бўлишликни бир қарашда осон иш деб кўриладиган ихтилофли нуқталар доирасида мунозара ва баҳслашувга келишиб олишдир. Шунингдек, орамизда ана шу ўзаро яқинликни бизлардан ҳар биримизнинг иккинчи тарафни қандай бўлса шундайлигича қабул қилишлик деб шарҳлайдиган кишилар борлигига ҳам ишончим комил. “Агар ундан мурод шу бўладиган бўлса”, бунинг йўли шуки, ҳар бир мазҳаб эгаси бошқа мазҳабдаги мухолиф қарашларга мужтаҳидга бу борада ижтиҳоди кўрсатган нарсаси лозим қилиб қўйиладиган ижтиҳодий масалалар доирасига дохил бўлади, дея қарасин. Ижтиҳодий масалалардаги ҳақиқат мужтаҳиднинг ижтиҳоди олиб борган нарсага тобе бўлади деган қарашдаги тўғри деб ҳисоблагувчиларнинг фикрини оламизми ёки ҳақиқат фақатгина Аллоҳ азза ва жалланинг илмида ҳақиқат деб собит бўлган нарсага тобе бўлади деган қарашдаги хатога чиқарувчиларнинг фикрини оламизми, барибир.

Ишончим ҳосил бўладиган нарса шуки, ўзаро яқинликнинг биринчи тафсири нотўғридир. Шу нуқтаи назардан у йўл ҳам мурод ҳам эмасдир. Аксинча, тўғрироғи бу йўлни қамраб бўлган яқинлаштиришга уринишлик мазҳаблар соҳибларининг бир бирларидан узоқлашиб совушиб кетишларини зиёда қилади, холос. Агар ихтилофли нуқталар доирасида   у ҳақда ягона фикрга келишлик  мумкин бўладиган нарсалар бор бўладиган бўлса, албатта аввалгиларнинг авлодлар оша қилган меҳнатларида ўша ишни рўёбга чиқарадиган нарса бор бўлган бўлар эди.

Шундай экан, бу ердаги ўзаро яқинлик калимасининг тўғри тафсири бу, бошқаларнинг фикрини қабул қилишлик учун бизлардан ҳар кимнинг бағри,    ҳатто онги ва ақли кенг бўлишидир. Бу иш ижтиҳодий муаммоларда лозим бўлган ва ўриндоши мавжуд бўлмаган  манбага мурожаат қилиш орқали бўлади.

Иккинчи гап:

Исломий мазҳаблар, улардан мурод нима? Улардан мурод айрим эътиқодий усуллар борасида бир биридан фарқ қиладиган мазҳабларми ёки уларни ҳам, фиқҳий яъни, шариатнинг айрим фаръий масалаларида бир биридан фарқ қиладиган мазҳабларни ҳам қамраб оладиган мазҳабларми?

Менинг фикримча, “мазҳаблар” калимасидан ирода қилинган ана шу маънони, модомики уларни исломий мазҳаблар деб атар эканмиз, фиқҳдаги ва ақидадаги мазҳабларни ҳам қамраб оладиган қилиб умумийлаштиришлик яхши ишдир.  Бунинг сабаби шуки, биз ушбу асримизда ачинарли бир манзаранинг гувоҳи бўлиб турибмиз. У фиқҳий мазҳаблар ўртасидаги фиқҳий ихтилофларни ўзаро тушунча, бирдамлик ва енгиллик яратиб беришлик манбаларидан бири бўлганидан сўнг раъйга, ҳатто шахсга таассуб қилишнинг манбаларидан бири сифатида кўрсатмоқда. Шу нуқтаи назардан  ана шу фиқҳий ихтилофлар ёки уларнинг кўплари тафриқанинг, адашганлик ва мубтадиъликда айблашнинг сабабларидан бирига айланиб қолди.

Шундай экан ушбу мавзуни муолажа қилишдаги суҳбатимизнинг меҳвари исломий мазҳабларнинг ораларидаги ихтилофга қарамасдан биргаликда яшашнинг энг яхши  манҳажи ҳақида баҳслашиш бўлсин. Албатта, ана шу биргаликда яшашга олиб борадиган тўғри манҳажни қуйидаги нуқталарни амалга ошириш учун ҳаракат қилиш орқали топса бўлади:

Биринчи нуқта:

Ният  ва амалдан ҳар бирини Аллоҳ азза ва жалла учун холис қилмоқликдан иборат  лозим бўлган таъсисий қадамдан келиб чиқмоқлик.

Аллоҳ таоло учун холис бўлмоқлик ҳақида гапириш ортидан биттадан кўра кўпроқ муаммо келиб чиқади. Шулардан бири амалларнинг қабул бўлиши ва салоҳияти учун ихлоснинг шартлиги ҳаммага маълум оддий ҳақиқатлардандир. Вазият шундай экан демак у ҳақида гапириш бор нарсани бор қилишга ёки исломий майдонда амал қилиб келаётган мусулмонларни ёхуд уларнинг кўпларини дийндаги энг буюк ҳақиқатларнинг биридан юз ўгирганликда айблашга айланиб қолади.   Яна  бири шуки, ихлос қалбнинг амаллари ичидан энг буюгидир, бинобарин унинг инсон кўксида борлиги ёки йўқлигини Аллоҳ азза ва жалладан бошқаси била олмайдиган махфий ишдир. Шу нуқтаи назардан фаолияти ва ҳаракатларига қарамасдан ислом жамиятини ўраб турган мусибат ва офатларни қалбларда Аллоҳ таолога нисбатан холисликнинг йўқлигига буриб юборишлик хужжати топилавермайдиган катта бир айблов бўлар эди.  Шундай экан шундай тамға босилган кишининг ушбу айбловдан ўзини оқлаши нақадар осон иш. Балки унга шу тамғани босаётган кишининг тажовуз қилиш ҳуқуқи бўлмаган зоҳирдан  ўзи учун йўл бўлмаган ботинга тажовуз қилганликда аблаши кўп осондир. Чунки, ботинни Аллоҳ азза ва жалладан бошқа ҳеч ким билмайди.

Мен шундай дейман: биз агар ана шу иккала муаммога диққат ва эътибор қаратадиган бўлсак насиҳат қилгувчи ўзини машаққатга қўймасин, далил исботсиз бошқаларни айбламасин учун ихлос ишида, унинг аҳамиятини баён қилишда, унда бепарволик қилишдан огоҳлантириш борасида шўнғиб кетишдан  ўзимизни тийишлик албатта вожиб бўлиб қолган бўлар эди.

Лекин раббоний уламолар ихлоснинг аҳамияти, унинг зарурлиги ҳақида гапириб, унинг барча тоат ибодатларда, улар билан Аллоҳга муқарраблик қилиш фарз қилинадиган амалларда юриши керак бўладиган руҳ эканлигини, бинобарин агар ана шу руҳ йўқ бўлса, барча амаллар қиймати йўқ жуссага ва фойдасиз бир уюм бўлакка айланиб қолишини таъкидлаб келганлар ва келмоқдалар.

Биз ҳам шубҳасиз, ана ўша уламоларнинг тутган йўлларини тутиб бирор кимсани айбламаган ҳолда Аллоҳ таолога нисбатан ихлосли бўлишнинг зарурлигини эслатиб ўтамиз, ичимизда шундай қиладиганлар ҳам бор деган даъвони қилмаган ҳолда дунёвий истаклару бойликларга эришмоқ учун тоат – ибодатлардан ва қурбатлардан фойдаланишнинг оқибатларидан огоҳлантирамиз. Ва айтамизки: чунки Исломнинг кўплаб шиорларидан, унинг турфа хилдаги кўплаб фаолиятларидан самарасизлик, турғунлик ва ҳаракатсизликда сеҳрланган шаҳарга ўхшаб кетадиган нарсани ясайдиган киши, албатта бу улардаги ихлос сиррининг йўқлигидир. Биз буни ҳеч биримизнинг ичимизда нафсоний ҳассослик ғалаёнга келиб, бунга ўхшаш эслатма билан мурожаат қилишликни такаббурона насиҳат ва ушбу ўринда тенгқурларнинг орасида унга ўрин ҳам маъно ҳам бўлмаган иршод бобига дохил бўлади деган ҳаёлда ўзидан ана шу айбловни рад этишга уриниб қолмаслиги учун ҳеч кимни айбламаган ҳолда айтаяпмиз. Ана шу ҳассослик бундан олдин қайсидир бир кунда бўлиб ўтган ўхшаш учрашувда ҳаяжонга келди ҳам.

Нима бўлганда ҳам шу нарса аниқки, эътиқодий мақсад ва сулукдаги манҳажларда Аллоҳ таолога нисбатан ихлоснинг мавжуд бўлиши мазҳабларга доир мутаассибликнинг йўлини кесади, ижтиҳоддаги муқаррар ихтилофларни  унга сизиб кириши мумкин бўлган турфа хилдаги офатлардан олислатади. Яна шу нарса аниқки, агар ана шу лозим бўлган асосий нуқта амалга ошмас экан биз сўз юритаётган манҳажнинг қолган йўлларини ушлашлик оғир иш бўлиб қолади, агар уни рўёбга чиқаришлик осон бўлганда ҳам бирор бир наф бермайди, улардан кўзланган мақсадлардан  бирортасини ҳаргиз амалга ошириб бермайди.

Иккинчи нуқта: “Агар мужтаҳид ижтиҳод қилиб тўғри топса, унинг учун иккита ажр бор, агар у ижтиҳод қилиб хато қилса, унинг учун битта ажр бор” деган қоидага мурожаат қилиш.

Маълумки, ушбу гап шарийъатда раъй ва ижтиҳод борасида ўз таъсирига эга бўлган собит қоидага айланишдан олдин  пайғамбарнинг саҳиҳ ҳадиси бўлган. Унинг икки шайхлар, Аҳмад, Абу Довуд ва Ибн Можалар Амр ибн Оснинг ҳадисидан иттифоқ қилишган лафзи: (Агар ҳоким ҳукм  чиқариш учун ижтиҳод қилса ва тўғи чиқса унинг учун икки ажр бор. Агар   ижтиҳод қилиб, хато қилса, унинг учун бир ажр бордир).

Яна шу нарса маълумки, бу ўринда ҳокимни хослаб қўйишлик уламолар айтганларидек эътибордан соқитдир. Яъни унинг мухолиф маъноси йўқдир. Чунки, бу ўринда ҳокимда мулоҳаза қилинадиган иш унинг ижтиҳод билан боғлиқ ҳолатидир ва бу ҳар бир мужтаҳиднинг ҳолати билан тўғри келади.

Ақида масалалари, фиқҳий муаммолар ва ахлоқий алоқалар бобида улкан таъсирга эга бўлган қоидага айланиб қолган ушбу ҳадиси набавийнинг мазмунидан идрок этадиганимиз шуки, модомики ихтилоф воқе бўлган масалалар ижтиҳодий бўлар экан, модомики ана шу мазҳабларнинг имомлари имтиёздан фойдаланиб ўйлар эканлар исломдаги ақидалар ёки фиқҳдаги фаръий масалалар доираси ичида пайдо бўладиган мазҳаблараро ихтилофлар Аллоҳ азза ва жалланинг Юзи учун холис бўлишликдек омил сабабли Аллоҳ таоло тарафидан бўладиган ризо неъмати билан ҳимояланган бўлиб қолади, Унинг тарафидан бериладиган улкан ажрни олиб келади.

Лекин ана шу қоидани пойлаб турадиган офат мутаассибликдирки,  мазҳабнинг соҳиби ихтилофли масаладаги ҳақиқатнинг юзини унга асосан монополия қилиб олади. Чунки унинг айнан ижтиҳод билан боғлиқ қараши уни шунга етаклаган бўлади ва натижада у ўша масалада бошқаларнинг ижтиҳод қилиб чиқарган қарашларини бемаънилик деб ҳисоблайди. Бу иши билан у расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан берилган хабар воситасида кенг имконият берган пайғамбарона қоидани ўша масалада Аллоҳ азза ва жалланинг ажри ва ризосига эришмоқлик учун қилган ижтиҳодлари турли йўлларга ажратиб юборган бошқа мужтаҳидларнинг қаршисида йўққа чиқарган бўлади.

Ана шу офатдан қутилишнинг йўли ўша хилофли масалага қайтиб унинг ўша масалалар ҳақида ихтилоф қилгувчи уламолар улар борасида ихтилоф қилганлари сабабидан ҳеч қандай фисққа ё залолатга ёда куфрга дучор бўлиши мумкин бўлмаган ижтиҳодий масалалардан эканини ёдга олишимиз ёки уни таъкидлашимиздир. Зотан биз агар ўшани ёдга олсак ва таъкид қилсак ундаги ижтиҳод бизни ўз амали билан Аллоҳнинг розилигига эришмоқдан ўзга истаги бўлмаган банданинг йўлига етаклайди. Айни  ана шу ижтиҳод фазилати билан баҳраманд бўлаётган бошқа биродарларимиз ҳам ўзларининг ижтиҳодларида худди шу йўлни тутганликларига ва худди шу ғоя кетидан юраётганларига ишончимиз комил бўлади.

Ана шунда Аллоҳнинг ризолигига эришмоқ ҳаракати  бирлаштириб турган ўша биродарлар сари мутаассиблик қаердан йўл топа олсин? Улардан  ҳар бирининг хотирида Шайтоннинг ўша масаладаги ҳақиқат сен  ўзинг йўлланилган нарсадан бошқа нарса эмас  деган васвасалари қаердан ҳам жой олсин?

Ушбу офатдан халос бўлишнинг йўли очиқ ва осон бўлишига қарамасдан у мужтаҳид биродарларнинг ўрталаридаги яқинлик ришталарини узишда кўпинча ўзининг манфур ишини қилиб олади. Бунинг энг кўп сабаби раъйга, балки шахсга таассуб қилишлик эканида шубҳа йўқдир.

Мисол тариқасида: ушбу йўл қайсиниси бўлса ҳам исломдаги бирор бир мазҳабнинг тобелари бошқа бир мазҳабга   тортилмаслигини тақозо қилади. Демак, шийъаликни сунний бўлишга ва аксинчага тортилмайди. Зайдийлик мазҳабидагини зайдийликдан, ибозийликдагини ибозийликдан нафратлантирилмайди.

Лекин раъй ва шахсга мутаассиблик қилиш кўпинча ана шу ҳақиқатни ўз эгаларининг ёдидан кўтаради. Масалан, Суриянинг шимоли ва жанубида одамларни турли услублар билан шийъаликка ўтишга мажбур қилганлар. Қизиқ, унинг акси ҳам бўлганмикин? Ҳақиқатда изланиб тадқиқот олиб бордим ва Аллоҳга шукрки, унинг бирор бир аломатини учратмадим.

Бугун фиқҳий мазҳабларнинг вакиллари айнан ана шу мутаассибликни нотўғри тушунганларидан бу мазҳабларнинг имомлари ўзлари етиб борган фиқҳий ижтиҳодларида Аллоҳга бандачиликнинг божини тўлаб қўйганликларини унутадилар ёки ўзларини унутган қилиб кўрсатадилар. Ўша ижтиҳодлари ичидан улар ҳамфикр бўлганлари ҳам ёки ихтилофга борганлари ҳам баробардир. Шундай бўлгач улардан кейинги мусулмонлар оммаси у имомлар ичидан ўзлари истаган имомга ажрга эришган ва маъзур топилган ҳолда эргашишлари мумкин эди.

Ҳа, айрим фиқҳий мазҳабларнинг вакиллари орасида шу ҳақиқатни билмасликка оладиганлари бор бўлгани учун ҳам ўзлари эргашишни хуш кўрган мазҳабдан бошқасини эътироф этмайдилар, ўзларининг ана шу мазҳабларига кимда ким мухолиф чиқса, демак унинг хато қилганлиги ва арқонидан ечилиб кетган бўлишида шубҳа қилмайдилар.

Мисол тариқасида: дангасалик қилиб намозини тарк қилгувчи киши, Имом Аҳмаддан қилинган икки ривоятнинг биттасига амал қилинган ҳолда, диндан чиққан муртаддир, унга муртадликнинг бошқа аҳкомлари ҳам жорий этилади. Аммо шофеийлар, моликийлар ва ҳанафийларнинг унга хилоф бўлган фикрларига келсак, бас, у ботил, мардуд ва эътибордан соқитдир!

Соқолни таги билан олишлик гуноҳ ва маъсият бўлиб, бу гуноҳ ушбу қабиҳ жиноятга аралашган ҳар бир кишига ҳам тааллуқлидир. Шофеийлар ва кўплаб ҳанафийлар сингари уни қўйишликни суннати муаккада дейдиганларнинг фикрларининг қиймати йўқдир! Катта талоқ билан талоқ қилинган хотинни Қуръонда келган насснинг баёнига мувофиқ ҳалола бўлиб эрига қайтишига сабаб бўлсин деган ниятда шартларию арконлари тўлиқ топиладиган саҳиҳ никоҳ билан никоҳига олган киши ўзининг бу иши билан зино қилган бўлади, у ориятга (ишлатиб туришга-тарж.) олинган эчки маъносидадир. Имом Аҳмад бу мақсаддаги никоҳни ботилдир, чунки у никоҳни бу иши билан насл қолдириш ва иффатни сақлашлик каби шаръий қилинишига иллат бўлган сабаблардан буриб юборади, деган фикрга борган. Аммо шофеийлар ва ҳанафийларнинг бу никоҳ саҳиҳдир, бу билан хотин талоқ қилинганидан сўнг ўзининг биринчи эрига ҳалола бўлади, бу Аллоҳ таолонинг: “...бундан кейин у аёл токи бошқа эрга тегиб чиқмагунча унга ҳалол бўлмайди”, деган сўзининг умумига дохилдир, деган фикрларига илтифот қилинмайди!

Ушбу манҳаж соҳибларидаги манфур мутаассибликнинг юзини кўрсатадиган нарсалардан бири шуки, улар ҳанбалийлар ва моликийларнинг никоҳ битими асносида қалбида шу хотинини, масалан, уч ойдан кейин талоқ қилишга азми бор кишининг никоҳи дуруст бўлади деганларини, золимнинг ўзига зулм қилишидан қўрқиб бирор ҳовлисини бирор шахсга сотган кишининг хатар зойил бўлганидан сўнг қайтариб олишни сотиб олгувчи билан келишиб олган ҳолда қилган савдоси дуруст бўлади деганларини, бирор бир буюмни ҳаромга ишлатишни ният қилган ҳолда сотиб олган кишининг келишуви дуруст бўлади деганларини биладилар,  ваҳоланки ушбу  келишувлар билан Аллоҳ уларни шариат қилиб берган иллатлардан бошқаси қасд қилинаётгани аниқ кўриниб турибди, шуларни билсаларда боин талоқ  олган хотинни шартлари ва арконлари тўкис бўлган шаръий никоҳ билан никоҳига олган кишининг никоҳи дуруст дейдиган  имомларни, у ана шу никоҳ билан иффатни сақлашни қасд қилмади, боин талоқ олган хотин ўзининг аввалги эрига шаръан тоза бўлиб қайтишни қасд қилди деган иллат билан таъқиб қиладилар.

Неча марталаб ана шу мутаассиблик низо ва хусуматлашувга етаклади ва неча марталаб таассуб эгаларини ўзларига мухолиф бўлган бошқа мазҳаблар вакилларини залолатга кетганлик ва адашганлик билан сифатлашга чақирди. Натижада бунинг ортидан ўрталаридаги исломий биродарлик туйғулари – Аллоҳнинг амрига лаббай деган ҳолда – кучайиб мустаҳкамланиш ўрнига парчаланди!

Учинчи нуқта: қиёсий фиқҳни илмий чуқурлик ва қамровли кенглик нуқтаи назаридан ўрганишга кўпроқ аҳамият беришлик:

Қиёсий фиқҳни ўрганиш дегани шариати ислом имомлари ўртасидаги ихтилоф сабабларини ўрганишдир. Шу нарса шубҳасизки, агар унга мукаммал эътибор берилса, фиқнинг кўпгина бобларини ўз ичига оладиган қилиб чуқур илмий ўрганиш билан ўрганилса, ҳар хил фойдалар ва ижобий таассуротларни рўёбга чиқаради. Шуларнинг ичидан энг аҳамиятлиси шуки, у баъзи фиқҳий масала ва аҳкомларда ихтилоф қилган имомлардан ҳар бирлари таянган илмий тушунчанинг кучини албатта очиб беради. Шунинг ортидан уларнинг ҳар бирларининг далилини ўрганиб чиқувчи одам уларнинг ҳаммалари ҳақ эканликларини англаб етади. Яъни, улардан ҳар бирлари ўзлари етган ижтиҳодда ҳеч бўлмаганда ўзининг нуқтаи назаридан ишончли ва кучли ҳужжатга эътимод қилган бўлиб чиқади. Бу билан у Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида маъзур бўлган бўлади. Албатта бу мазҳабга мутаассиблик қилишнинг сабабларини тугатиш учун энг яхши илмий ва тарбиявий йўлдир.

Лекин мен – афсуски,- мазҳабга мутаассибликдан иборат бўлган мустаҳкам устунга майл кўрсатадиган биродарлар, кўплари араб жазирасида яшайдиган ҳанбалийлардир – ана шу муҳим илмий келишувга ҳеч бир аҳамиятсиз деб қарашларини, унга умуман илтифот қилмасликларини кўраман. Улар ўзларининг эътиборларида мавжуд бўлмаган нарсага ёда ўзларининг тасаввурларида қиймати йўқ бўлган нарсага қандай ҳам илтифот қилсинлар!

Албатта мен оми одамларни қайд қилинган фиқҳий мазҳаблардан бирортаси билан чекланиб қолишга чақирганим миқдорича уларни ҳам уларнинг йўл кўрсатувчиларини ҳам битта мазҳабга таассуб қилишликдан огоҳлантираман.

Хусусияти  барча  фиқҳий мазҳабларни битта мазҳаб билан бекор қилиб юбориш, Аллоҳ зиммаларига юклаган ижтиҳодий вазифаларини адо этиб турганларни аҳмоққа чиқариш, улардан ҳақиқатни топган киши бўладими ёки ундан четга чиққан киши бўладими, барибир,  расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга башорат берган мукофотга таҳдид солиш бўлган  мутаассиблик ана шудир.

Ана шу таассубни ва унинг ғазабини бартараф этадиган энг яхши нарса, Аллоҳнинг Юзига ихлос қилмоқликдан кейин, мазҳабларнинг ораларидаги ихтилоф сабабларини ўрганиб чиқишдир. Буюк олим – Имом Шотибий ўзининг “Ал - Мувофақот” китобида, Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавий ўзининг “Ҳужжатуллоҳи -л- болиға” китобида ушбу фойданинг баёни ҳақида жуда яхши гапларни гапириб ўтган.

Тўртинчи ва охирги нуқта: Шом диёрида исломнинг вужудига қарши кураш воситаси бўлган энг хатарли қуролларга эътибор қаратишнинг зарурлиги.

Албатта, у иккинчиси бўлмаган ягона қуролда гавдаланади. У ҳам бўлса,  ислом умматининг қолган қутган бирлигини, бу умматнинг гуруҳлари ва шахсларининг ораларини боғлаб турган ақидавий кўприкларни йўққа чиқариш қуролидир.

Батаҳқиқ ушбу қурол мафкуравий урушни ўзларига касб қилиб олганларнинг унга қаттиқ суянганликларига қарамасдан олдинлари махфий эди. Лекин у мана шу сўнги йилларда очиқ ойдинга айланди. Зотан буни тасдиқловчи хужжатлар силсиласи шу ишларнинг эгалари ва уларнинг буйруқларининг ижрочилари томонидан ҳеч бир махфийликсиз ёки эҳтиёткорликсиз зуҳурга чиқиб давом этмоқда.

Ана ўшалардан бири Америка миллий хафсизлик кенгаши тарафидан 1991 йилда чиқарилган ҳисоботдир. Унинг биринчи яримида Ғарбнинг ҳар икки тарафи – Оврўпо ва Америка цивилизацияси учун  Исломнинг хатарли эканининг баёни келган бўлса, унинг иккинчи яримида уни ўз бешигидаёқ йўқотишликни, унинг манбасини қуритиб юборишликни ижро этиш керак бўладиган бандлар келган эди.

Ана шу бандларнинг биринчиси: ҳисоботнинг таъбири билан айтганда исломдаги ақидалар ва фикрларнинг мазмунида қарама – қаршиликни келтириб чиқариш!

Иккинчиси: мусулмонларни бир бирларига қарши гиж – гижламоқ!

Учинчиси: араб кўрфази давлатларидаги исломий ҳокимликни осиёча ҳокимликка айлантириш... ва бошқалар.

Ўтган асрнинг етмишинчи йилларининг охирларида Араб Лигасининг жиноятга қарши ижтимоий ҳимоя учун ўтказган анжуманлар силсиласига Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг кузатувчиси қилиб юборилган вакили Уильям Клиффорднинг  Бирлашган Миллатлар Ташкилотига, Исломнинг иши, унинг жараёнини, етакчилари ва арбобларининг фаолиятлари кузатуви билан шуғулланадиган махфий ташкилотларга тақдим қилган   ҳисобот ҳам ўшалардан биридир. Бу менинг қўлимга тушиб қолган исломнинг Ғарб учун хавфли экани ҳақида сўз юритадиган, уни парчалаб ташлашнинг, унинг вакиллари орасидаги бирлигидан қолган қутганини, уларнинг куч- қудратларию бойликларини, жипсликларининг сабаблари ва таълимотларининг кенгайишини бартараф қилиш учун аъло даражадаги услубни белгилаб берадиган  энг хатарли ҳисобот эди.

Ўшалардан яна бири Америка Ташқи Ишлар Вазирлигининг матбуот органи бўлмиш foreign Affairs журналининг  исломнинг хатари ҳақида, уни йўқотишнинг зарурлиги ва исломий хатарнинг илк манбаси бўлган араб давлатлари орасидаги бирдамлик ва дўстлик алоқаларининг кўприкларини парчалашдан, сўнгра минтақадаги халқлар ва раҳбарлари орасида ўша минтақалардан барқарорлик ва сокинлик узоқлашадиган, изтироб ва нотинчлик ҳукмронлик қилиб оладиган қилиб катта миқдордаги келишмовчиликларни пайдо қилишдан иборат унинг энг маъқул йўллари ҳақида 1992 йилнинг январь сонида нашр қилган мақоладир.

Демак, бугунги мусулмон ана шу ҳақиқат асосида икки кишининг бири бўлишдан нарига ўтмайди:

Ўзининг мусулмонлигида Аллоҳга садоқатли киши. Демак у мусулмонларнинг гуруҳлари ва мазҳаблари орасидаги сунъий ёриқларни беркитиш, уларнинг ораларидаги ҳамкорлик ва бирдамликнинг, иттифоқликнинг кўприкларини кўпайтириш учун   ўзининг бор куч- қудрати билан саъй – ҳаракат қилмоғи керак бўлади.

Ёки ўзининг мусулмонлигидан норози, ёлғондан ўзини унга мансуб қилиб кўрсатувчи киши бўлади. Бу ва бунга ўхшаганлар билиб билмасдан ислом ва мусулмонларни йўқотиш учун узлуксиз режалар тузиш билан тунларини бедор ўткараётганларнинг лашкарлари ва меҳнатлари бўлиб қолишлари жуда ҳам осон бўлади. Булар уларнинг режаларини ижро этадилар, мусулмонларнинг ораларида низоларнинг кўпроқ сабабларини тарқатадилар, умматнинг бирлиги, иттифоқлигини ушлаб туриш ва ўртадаги муносабатни мустаҳкам бўлиши учун салафи солиҳларимиз кўзларини юмиб ўтган арзимас сабабларни деб уларнинг ораларида фитна омилларини ҳаракатга келтирадилар.

Бас, эй Аллоҳим! Бизларни ва қавмларимизни Сенга садоқатли, Сенга ихлосли мусулмонлардан қилгин. Сенинг дийнингда Сени алдайдиган, исломни ўзларининг мутаассибликлари ва манфаатларига олиб борадиган итоаткор улов қилиб минадиганлардан қилмагин.

Ҳамду  санолар оламларнинг Робби бўлмиш Аллоҳникидир!


Алоуддин Хофий тайёрлади

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Жалолиддин Суютий .ШарҳисСудури би шарҳи ҳолил мавта вал қубури, номли китобларининг .Дафн пайтида айтиладиган нарсалар, бобида, жумладан, қуйидагиларни давоми...

1134 19:00 / 04 апрель
биринчи мақола . Ҳайзнинг озидан кам бўлган ёки дастлаб ҳайз кўрувчининг ҳайзидан зиёда бўлган ndash у ўн кундир, ndash ёки дастлаб нифос кўрувчининг давоми...

2885 13:30 / 25.02.2021
. . Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .У кишига .Набийингиз сизларга ҳамма нарсани, ҳатто қандай қазои ҳожат қилишни ҳам ўргатди,, давоми...

3507 14:30 / 15.04.2021
Боши 258дарсда Сўнгра намозгоҳга чиқади. . . Абу Умайр ибн Анасдан, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бўлмиш давоми...

1353 19:00 / 07.12.2023