1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Илм ўрганишдан қайтарган она

17:00 / 02.12.2021 2679 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ дедилар:

«Фақирлик чоғимда ҳадис ва фиқҳни ўрганишга ҳаракат қилдим. Бир куни Абу Ҳанифанинг ёнида ўтирган эдим. Отам келдилар ва менга: «Сен Абу Ҳанифага ўзингни тенглаштирма, унинг нони бутун, сен эса тирикчилик учун ишлашга, маошга муҳтожсан», деди. Отамнинг сўзига кирдим ва илмга бормай қўйдим. Абу Ҳанифа мени ахтариб топдилар ва дарсга қайтишимни тайинладилар. Мен у зотнинг илм мажлисларига келишга ваъда бердим. Дарсларга қатнай бошлаганимдан сўнг бир куни Абу Ҳанифа менга юз дирҳам тутқазиб: «Дарс ҳалқасини лозим тут, агар бу пул тугаса менга билдиргин», дедилар. Шундан сўнг бироз вақт ўтиб яна юз дирҳам бердилар. Сўнгра менга ёрдам бериб туришга ваъда бердилар».

Ушбу ривоятни сўзлаб бераётган киши айтади. Кейинчалик менга маълум бўлишича, дарсга қатнашдан ман қилган киши оталари эмас, балки оналари экан. Оталари эса, ёшликларида вафот қилган экан. Оналари ўғилларини пул топиш учун кир ювувчи кишига топширган экан. Валлоҳу аълам».

Манба: arabic.uz

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу мақола Наманган вилояти, Учқўрғон туманида жойлашган Хожа Саййид Аҳмад эшон мақбарасининг тарихини ёритишга бағишланган бўлиб, унда нақшбандиямажзубия давоми...

2608 16:00 / 08.01.2022
Муҳаммадхон махдум Мулла Рустам домла ўғли 1900 йилда Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси собиқ Тельман кўчасида зиёли оилада дунёга келди. Отаси мулла Рустам домла давоми...

2628 17:00 / 14.03.2022
ШЕЙХ МУХАММАД САДЫК МУХАММАД ЮСУФ РАХИМАХУЛЛАХВсевышний Аллах сказал .Поистине, боятся Аллаха из Его рабов лишь ученые знающие, Сура Фатир, аят 28.Посланник давоми...

38610 15:54 / 09.11.2017
Мулла Олимхон домла 1953 йил Наманган шаҳри, Дегрезлик даҳаси, ҳозирги Сумалак гузари маҳалласи, собиқ .эски Дашт, кўчасидаги маърифатли хонадонларнинг бирида давоми...

3179 12:47 / 09.01.2023