1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Инфоқ қилинг!

17:20 / 16.04.2020 2610 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ азза ва жалла Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

«Ўзингиз яхши кўрган нарсадан инфоқ қилмагунингизча ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз. Ниманики инфоқ қилсангиз, Аллоҳ уни албатта билувчидир» (Оли Имрон сураси, 92-оят).

Бир гуруҳ муфассир уламоларнинг фикрига кўра, бу ояти каримадаги «яхшилик»дан мурод жаннатдир, яъни ўзингиз яхши кўрган нарсадан инфоқ қилмагунингизча яхшиликка, яъни жаннатга эриша олмайсиз.

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади:

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:

«Мадинада хурмоси энг кўп ансорий Абу Талҳа эди. Мол-мулкининг унга энг суюклиси эса Байруҳо боғи бўлиб, у масжиднинг рўпарасида эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга кирар, у ердаги қудуқнинг ширин сувидан ичар эдилар. «Ўзингиз яхши кўрган нарсадан инфоқ қилмагунингизча ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз» ояти нозил бўлганда Абу Талҳа: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ таоло «Ўзингиз яхши кўрган нарсадан инфоқ қилмагунингизча ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз», демоқда. Мен учун мол-мулкимнинг энг суюклиси Байруҳо эди, у Аллоҳ учун садақа бўлсин! Унинг Аллоҳ ҳузурида яхшилик ва захира бўлишини умид қиламан. Эй Аллоҳнинг Расули, уни Аллоҳ сизга кўрсатган жойга сарф қилинг», деди. Шунда Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Воҳ! Бу жуда катта мол-ку! Айтган сўзингни эшитдим. Уни қариндошларингга берсанг, дейман», дедилар. Абу Талҳа: «Шундай қиламан, эй Аллоҳнинг Расули», деди ва уни қариндошлари ҳамда амакиваччаларига тақсимлаб берди».

Азиз биродарим, сиз ҳам умрингизда ақалли бир марта мана шу ояти каримага амал қилинг! Ўзингиз севган, яхши кўрган нарсангизни Аллоҳ учун садақа қилинг, инфоқ қилинг, шояд оятда айтилган яхшиликка – жаннатга шу ила ноил бўлсангиз.

Нодирбек Хидиров

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ғассон айтади .Басралик дўстларимиз шундай дейишди .Бир киши Юнус ибн Убайднинг олдига келиб, ҳоли танглиги, турмуши ғамташвишли эканидан шикоят қилди. Юнус .Шу давоми...

1634 07:10 / 20.08.2019
Вуҳайб ибн Вирд айтади .Бир киши келиб, .Эй Абу Умайя, Байтуллоҳни тавоф қилган инсонга қандай савоблар бўлади, деб, ҳоли жонимга қўймай сўрайверди. Мен шундай дедим давоми...

3262 07:30 / 25.02.2019
Бу кунда ҳамма, бой ҳам камбағал ҳам баробар хурсанд бўладиган кундир. Бу кунда Аллоҳ таолонинг кўплаб хайру баракаси ер юзидаги бандалари устига ёғилади. Зеро, давоми...

2228 09:10 / 11.08.2019
Аббон ибн Абу Рошид Қушайрийдан ривоят қилинади .Соифага бормоқчи бўлсам, Маймун ибн Меҳроннинг олдига борардим. Хайрлашаётганимда шу иккита гапдан бошқа нарса давоми...

2208 07:10 / 23.06.2019
Аудиолар

210988 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130248 14:35 / 11.08.2021