Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (220-дарс) нафл намози

19:00 / 02.03.2023 5604 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Нафл» сўзи луғатда «зиёда» деган маънони англатади.

Шариатда фарз, вожиб ва суннат бўлмаган фазилатли амални «нафл» дейилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нафл намозларни гоҳида ўқиганлар, гоҳида ўқимаганлар.

Бир салом билан кундузи тўрт, кечаси саккиз ракъатдан зиёд нафл макруҳдир.

Чунки бундан ортиқчаси суннатда келмаган. Агар макруҳ бўлмаганида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч бўлмаса бирор марта мазкур ададлардан зиёдини ўқир эдилар.

Иккисида ҳам тўрт ракъат афзалдир.

عَنْ أَبِي سَلَمَةَ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ أَنَّهُ أَخْبَرَهُ، أَنَّهُ سَأَلَ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: كَيْفَ كَانَتْ صَلَاةُ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي رَمَضَانَ؟ فَقَالَتْ: مَا كَانَ رَسُولُ اللهِ  يَزِيدُ فِي رَمَضَانَ وَلَا فِي غَيْرِهِ عَلَى إِحْدَى عَشْرَةَ رَكْعَةً، يُصَلِّي أَرْبَعًا فَلَا تَسَلْ عَنْ حُسْنِهِنَّ وَطُولِهِنَّ، ثُمَّ يُصَلِّي أَرْبَعًا فَلَا تَسَلْ عَنْ حُسْنِهِنَّ وَطُولِهِنَّ، ثُمَّ يُصَلِّي ثَلَاثًا، قَالَتْ عَائِشَةُ: فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَتَنَامُ قَبْلَ أَنْ تُوتِرَ؟ فَقَالَ: يَا عَائِشَةُ إِنَّ عَيْنَيَّ تَنَامَانِ وَلَا يَنَامُ قَلْبِي. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Абу Салама ибн Абдурраҳмондан ривоят қилинади:

«У киши Оиша розияллоҳу анҳодан:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рамазондаги намозлари қандай бўлган?» деб сўради.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда ҳам, ундан бошқа пайтда ҳам ўн бир ракъатдан зиёда қилмас эдилар. Аввал тўрт ракъат ўқирдилар. Уларнинг гўзаллиги ва узунлигини асти сўрама. Кейин яна тўрт ракъат ўқир эдилар. Уларнинг гўзаллиги ва узунлигини асти сўрама. Сўнгра уч ракъат ўқир эдилар. Мен:

«Эй Аллоҳнинг Расули, витр ўқишдан олдин ухлайсизми?» дедим. У зот:

«Эй Оиша, албатта, менинг кўзларим ухлар, қалбим ухламас», дедилар», деди».

Бешовлари ривоят қилишган.

 

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

 

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фарзнинг икки ракъатининг ҳар бирида ҳамда витр ва нафлнинг ҳар бир ракъатида бир оят қироат қилиш mdash ушбу жумлада келган маъно қироатнинг энг оз миқдорини давоми...

4626 19:00 / 25.11.2021
Аллоҳ таоло.Албатта, шайтон .хамр, ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни давоми...

5959 05:00 / 03.03.2017
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ийд куни бир йўл билан чиқсалар, бошқаси билан қайтар давоми...

2879 19:00 / 22.12.2023
Ҳадиси шарифда Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдирrdquo, дейилган. Таҳорат деганда эса шариат тайин қилган аъзоларни сув билан поклаш тушунилади. давоми...

42508 05:00 / 19.01.2017