Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (118-дарс). Махси ва тахтакачга масҳ тортиш ва синдирувчилари (учинчи мақола)

13:00 / 07.01.2021 4144 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ الْمُغِيرَةِ رَضِي اللهُ عَنْهُأَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ تَوَضَّأَ وَمَسَحَ عَلَى الْجَوْرَبَيْنِ وَالنَّعْلَيْنِرَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ بِسَنَدٍ صَحِيحٍ.

 

Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилдилар ва икки жавробларига ҳамда кавушларига масҳ тортдилар». 

«Сунан» эгалари саҳиҳ санад ила ривоят қилишган.

Ушбу ҳадисдаги «жавроб» нима эканини уламоларимиз узоқ таҳлил ва баён қилганлар. 

«Жавроб» сўзи асли «кавроб» шаклида бўлиб, араб тилига бошқа тилдан кириб қолган экан. 

«Қомусул Муҳийт» ва «Лисонул Араб» номли энг мўътамад луғат китобларида айтилишича, жавроб кишининг оёқларига ўраладиган нарса экан. Буни машҳур уламолардан Тийбий ва Шавконий ҳам тасдиқлашган. 

Шавконий: «Махси юмшоқ ошланган теридан қилинади, чориқ унинг устидан кийилади, жавроб эса чориқдан ҳам катта бўлади», деганлар.

Ибн Арабий, Айний ва бошқа уламолар: «Жавроб жундан тўқилган бўлиб, ўта совуқ ўлка одамлари кияди», деганлар. 

У руслардаги «пийма» номли оёқ кийимига ўхшаш нарсадир.

«Жавроб» ҳақида уламоларнинг гаплари турлича бўлиши у оёқ кийимнинг ҳар юртда ҳар хил бўлиши сабабидандир. Бунга «дўппи» деб аталган бош кийим турли юртларда турлича бўлиши мисол бўла олади.

Абдурраззоқнинг ривоятига кўра, Абу Масъуд Ансорий жавроби ва кавушига масҳ тортар экан. 

Нима бўлганда ҳам, ҳамма уламолар масҳ тортиш учун ўша оёқ кийими масҳ муддатида юриб туришга яроқли бўлиши, сув, лой каби турли нарсаларни оёққа ўтказмаслиги кераклигига иттифоқ қилганлар.

Ҳозирги пайтда баъзи араб юртларида юпқа латтадан бўлган замонавий пайпоқлар «жавроб» дейилади. Баъзи бир одамлар ана шу «жавроб» ҳадисда зикр қилинган «жавроб» деб, унга ҳам масҳ тортса бўлади, дея фатво бермоқдалар. Бу мутлақо нотўғридир. Ким бу гапни эшитса, асло қабул қилмаслиги керак. Агар олдин билмай қабул қилган бўлса, энди ундан қайтиб, пайпоққа масҳ тортмаслиги лозим.

Мужтаҳид уламоларнинг ҳаммалари: «Бир фарсах масофага сафар қилишга ярайдиган, тагидаги нарсанинг шаклини билинтирмай турадиган, устидан тери қопланган жавробдан бошқасига масҳ тортиб бўлмайди», деганлар.

Бунда бетаҳоратлик етишидан аввал иккиси тўлиқ таҳорат ила кийилган бўлиши шарт.

Яъни аввал тўлиқ таҳорат қилиб, оёқларини ювиб олгандан кейин махсини кияди. Икки махсини тўлиқ таҳорат билан кийган одам маълум муддатдан сўнг таҳорати кетса, янгидан таҳорат олаётганда махсисига масҳ тортса жоиз бўлади. Аммо таҳоратсиз ҳолда махсини кийиб олиб, кейин таҳорат қилганда масҳ тортиш мумкин эмас. 

Бу шарт тахтакачга қўйилмайди.

«Тахтакач» деганда аслида суяк синганда ёки бирор жойи чиққанда икки тарафдан тахта ёки шунга ўхшаш нарсани қўйиб, боғлашга айтилади. Аммо умуман, жароҳатни боғлаш ёки тўсиб қўйиш, гипслаб қўйиш, ярага бирор нарсани ёпиштириб қўйишлар ҳам шу жумладандир.

Бунга ўхшаш ҳолатларда тўлиқ таҳоратли бўлиш шарт эмас. Қандай ҳолатда бўлса ҳам, майли.

(Давоми бор)

 

«Кифоя» китобининг биринчи жузидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тўрт ракъатли нафл намозида қироатни тарк қилиш бир неча хил бўлади 1. Биринчи жуфтнинг баъзисида ва иккинчи жуфтнинг баъзисида. 2. Биринчи жуфтнинг баъзисида ва давоми...

3185 19:00 / 16.03.2023
Бу имомнинг тўлиқ исмлари Убайдуллоҳ Содрушшарийъа алАсғар ибн Масъуд ибн Тожушшарийъа Маҳмуд ибн Содрушшарийъа Аҳмад ибн Жамолуддин Убайдуллоҳ ал Маҳбубий ал давоми...

5250 13:00 / 21.05.2020
1415. Жанда кийимда ва хорликни изҳор қилишдан бошқа ҳолларда бошяланг намоз ўқиш.Жанда кийим деганда, хароб аҳволдаги кийим кўзда тутилган. Баъзилар буни иш кийими, давоми...

3938 19:00 / 12.01.2023
Мисвок ишлатиш фақат таҳорат ва намоз билан боғлиқ эмас. Балки яна кўп ҳолатларда мисвок ишлатиш мустаҳабдир1. Қўҳистонийrdquoда айтилишича, мисвок таҳоратга хос давоми...

4047 05:00 / 18.01.2017