1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жаннат меваларини биласизми?

16:00 / 03.09.2021 5541 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Олма ейиш учун олма кўчатини олгани бозорга бориб, уни сотиб олиш керак. Кўчатни кўтариб, уйга келиш керак. Ҳовлининг бирор жойига ўша кўчатни экиш керак. Кейин вақтида сув қуйиб, тагини чопиб, юмшатиб, дориларни солиб, парвариш қилиш керак. Орадан бир неча йил ўтиб, кўчат ҳосилга киради. Пишган олмани кўчатдан узиш керак. Агар кўчат баландлаб кетган бўлса, унга чиқиш учун нарвон топиш керак. Олмани узгач, ювиш керак. Ана шундан сўнг кесиб ёки тишлаб ейилади.

Ёки тайёр олмани сотиб олиш учун бозорга бориш керак. Сотиб олгани ҳамёнда пул бўлиши керак. Пул топиш учун меҳнат қилиш керак. Олмани сотиб олгач, кўтариб, уйга олиб келиш керак. Кейин ювиб, кесиб ёки тишлаб ейилади.

Бу дунёда мева емоқчи бўлганимизда қиладиган ишларимиз шундай.

Кимдир олдимизга тайёр ювилган, кесилган меваларни қўйган бўлса ҳам, барибир унга қўл чўзишимиз керак.

Жаннатда мева емоқчи бўлсак-чи? Унда нима қиламиз? Ҳеч нарса қилмаймиз. Олма ёки бирор мева егимиз келса, кифоя.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَجَنَى الْجَنَّتَيْنِ دَانٍ۝

«Икки жаннат мевалари яқин бўлган...» (Роҳман сураси, 54-оят).

Яна бир оятда бундай деган:

قُطُوفُهَا دَانِيَةٌ۝

«Унинг мевалари яқиндир» (Ал-Ҳааққоҳ сураси, 23-оят).

Бошқа бир оятда бундай дейилган:

وَدَانِيَةً عَلَيْهِمْ ظِلَالُهَا وَذُلِّلَتْ قُطُوفُهَا تَذْلِيلاً۝

«Ва устиларига у(жаннат)нинг соялари яқиндир ҳамда унинг мевалари жуда ҳам осон қилингандир» (Инсон сураси, 14-оят).

Оятлардан кўриниб турибдики, жаннат мевалари уни еювчиларга яқин ва осон қилиб қўйилган. Улар ҳеч бир қийинчиликсиз, муаммосиз улардан ейдилар.

Дунёдаги мевалар еган сари тугайди. Бозорга бориб мева сотиб олсак ҳам бозордаги барча меваларни сотиб олмаймиз, балки ўзимизга керакли миқдордагисини сотиб оламиз. Мабодо бозордаги барча меваларни сотиб олган тақдиримизда ҳам улар барибир тугайди. Аммо жаннат мевалари ҳеч қачон тугамайди. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деб марҳамат қилган:

وَفَاكِهَةٍ كَثِيرَةٍ لَّا مَقْطُوعَةٍ وَلَا مَمْنُوعَةٍ۝

«Сероб мевалардадир. Тугамайдиган ва ман қилинмайдиганлардадир» (Воқеа сураси, 32-33-оятлар).

Яъни, жаннат меваларини шох ҳам, тикан ҳам, узоқлик ҳам ман қилмайди. Уларни ейишда ҳеч қандай тўсиқ ва муаммо бўлмайди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисда шундай деганлар:

«Агар киши (жаннатда) бир мевани узиб еса, (ейилган меванинг) ўрнига бошқаси келади»деганлар.

Имом Ҳоким ривояти.

Бозорда баъзан биз истаган мева топилмай қолиши мумкин. Қиш фаслида ёғингарчилик кам бўлиши ёки совуқ қаттиқ келиши сабаб бўлиб, мевалар нобуд бўлиши мумкин. Натижада биз кўнлимиз тусаган, яхши кўрган мевани тополмаслигимиз ҳеч гап эмас. Жаннатда эса бундай бўлмайди. Аллоҳ таоло бу ҳақида шундай деб марҳамат қилади:

وَفَاكِهَةٍ مِّمَّا يَتَخَيَّرُونَ۝

«Ва улар хоҳлаган мевалар билан»(Воқеа сураси, 20-оят).

Аллоҳ таоло бу оятда жаннат аҳли жаннатда истаган, егилари келган, кўнгиллари тусаган меваларни ейишлари, жаннатда хизмат қиладиган йигитлар уларга истаган меваларини ҳозирлаб туришлари ҳақида хабар беряпти.

Бу каби битмас-туганмас, еювчига яқин келадиган мевалардан истаганча ейиш учун нима қилишимиз керак? Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай баён қилган:

إِنَّ الْمُتَّقِينَ فِي ظِلَالٍ وَعُيُونٍ۝ وَفَوَاكِهَ مِمَّا يَشْتَهُونَ۝ كُلُوا وَاشْرَبُوا هَنِيئاً بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ۝ إِنَّا كَذَلِكَ نَجْزِي الْمُحْسِنينَ۝

«Албатта тақводорлар соялар ва булоқлардадир. Ва ўзлари хоҳлаган мевалардадир. Енглар ва ичинглар, ош бўлсин. Қилган амалларингиз сабабидандир. Албатта, Биз муҳсинларни шундай мукофотлармиз».(Мурсалат сураси, 41-44-оятлар).

Оятдан кўриниб турибдики, жаннатдаги гўзал неъматлар, мевалардан истеъмол қилишимиз, абадий роҳатга эришишимиз учун тақводор бўлишга, яъни Аллоҳнинг буюрганини қилиб, қайтарганидан қайтишга, муҳсин бўлишга, яъни яхшилик қилишга, эҳсон қилишга, Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилишга ҳаракат қилмоғимиз лозим.

Аллоҳ таоло барчамизни тақводор, муҳсин бандаларидан қилсин ва жаннат неъматлари билан ризқланишимизни насиб айласин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оила барпо бўлгач, шариатимиз келин ва куёвнинг зиммасига бир қанча мажбуриятларни юклаб қўйган. Икки тараф ана шу мажбуриятларни ўз ўрнида адо этса, оила тинч, давоми...

4089 15:10 / 24.03.2019
Мусулмонлар Қуръони Карим нозил бўлгандан буён инсоннинг она қорнида яратилиши босқичмабосқич амалга ошишини яхши билишади. Чунки бу ҳақиқат уларнинг муқаддас давоми...

4311 20:00 / 02.07.2019
Имом Саълабий раҳимаҳуллоҳ айтадилар Абу Муҳаммад Халил ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Масъуд Музаккар раҳимаҳуллоҳнинг бундай деганларини эшитдим Баъзи давоми...

3594 11:00 / 12.12.2018
Оиша онамиз айтадилар.Бир кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг ҳузуримга келдилар ва.Эй Оиша Рухсат берсанг Роббим азза ва жаллага ибодат қилсам,, давоми...

3738 11:00 / 09.03.2021
Аудиолар

210815 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130080 14:35 / 11.08.2021