Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (115-дарс). Таяммумнинг суннатлари ва макруҳлари

13:02 / 17.12.2020 4266 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таяммумнинг суннатлари:

1. Бошлашда «Бисмиллаҳ»ни айтиш.

2. Икки қўлни ерга уриш.

3. Чанг кириши учун бармоқларнинг орасини кенг очиш.

4. Сўнг қўлларни бир-бирига уриб, чангини қоқиш.

5. Ўнг қўлни чап қўлнинг кафтига қўйиб, кафтдан бошлаб чиғаноққача қўлнинг устига масҳ тортиш, сўнг чиғаноқдан кафтга қараб қўлнинг пастига масҳ тортиш. Чап қўл учун ҳам шундай тартибда масҳ тортиш.

6. Тартиб билан қилиш.

7. Таяммумдаги амалларни кетма-кет, бир-бирига улаб қилиш. 

Таяммумнинг макруҳлари:

1. Унинг суннатларидан бирортасини тарк қилиш.

2. Масҳни такрорлаш. 

Таяммумни синдирадиган ва ботил қиладиган нарсалар:

1. Аввал ҳам айтилганидек, таҳоратни синдирадиган нарсаларнинг барчаси таяммумни ҳам синдиради. 

Жунубликдан покланиш учун таяммум қилган бўл­са-ю, кейин таҳорати кетса, кичик нопоклик етади. 

2. Таяммум қилишга омил бўлган узрнинг завол бўлиши. Мисол учун, душманнинг қайтиб кетиши, беморнинг тузалиши, совуқнинг йўқолиши кабилар. Гарчи узрларнинг бири кетиб, бошқаси пайдо бўлса ҳам.

3. Сув кўриниб қолиши ёки уни ишлатишга имкон топилиши. Агар таяммум билан намоз ўқиётган шахс сувни кўриб қолса, таяммуми синади.

Таҳорат қилиш учун сув, таяммум қилиш учун тупроқ ёки бошқа ер жинслари топа олмаган киши намозхонга ўхшаб рукуъ ва сажда қилади, лекин ният ва қироат қилмайди. Сув ёки тупроққа қодир бўлганида намозни қайта ўқийди. 

Икки қўл ва оёғи қирқилган кишининг юзида яраси бўлса, таҳорат ҳам, таяммум ҳам қилмай намоз ўқийверади.

«Кифоя» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мероснинг арконлари учта1. Мерос қолдирувчи.2. Меросхўр.3. Мерос.Мероснинг шартлариМероснинг шартлари учта1. Мерос қолдирувчининг ҳақиқатда ўлиши ёки ўлими ҳақида давоми...

3591 14:22 / 17.01.2019
Намознинг маълум ва машҳур тартибига риоя қилиш ndash бу улкан ибодатнинг вожиб амалларидан биридир. Қиём, қироат, рукуъ ва саждаларнинг тартиби вожиб, такбири давоми...

4831 17:00 / 23.12.2021
. . . Каъбанинг ичида фарз ва нафл ўқиш дурустдир. Агар у орқасини имомнинг орқасига қилиб ўқиса ҳам. Орқаси имомнинг юзига бўлиб қолса, бўлмайди. давоми...

4462 19:00 / 23.05.2024
Қачон намоз ўқиса, баландликка кўтарилса, водийга тушса, уловликларга йўлиқса ва саҳар чоғига кирса, талбияни кўпайтиради. . ,. . АсСоиб давоми...

712 19:00 / 25.12.2025