Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг саркаш туяси

17:00 / 07.12.2020 5629 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

— Озод қилинган қулнинг «вало»си уни озод қилган кишига бўлиши

Бу ҳам молиявий муомала, чунки гап собиқ қул вафот этганидан кейин ортидан қоладиган мерос мол ҳақида кетмоқда.

— Қул ёки чўрини сотиб олувчи киши «вало»сини ўзи олишини шарт қилиши жоиз. Чунки ўзи шундоқ ҳам унинг ҳаққи бўлади.

— Мукотаба қилинган қул ёки чўрини сотса бўлади. Чунки Барийра хўжайинлари билан мукотаба қилганидан кейин Оиша онамиз уни сотиб олганлар.

— Раҳбар одам, олим киши бидъат пайдо бўлганидан хабар топиши биланоқ, уни одамларга тушунтириб, ҳукмни баён қилиб бериши ва бидъат аҳлларини қайтариши лозим.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Барийранинг хўжайинларидан савдога ноўрин шарт қўйиш содир бўлиши биланоқ шундай қилишлари бунинг далили бўла олади.

— Айб қилган одамни хутбада номини айтиб, кўпчилик ичида уятга қолдирмаслик кераклиги. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам худди шундай қилдилар.

— Аллоҳ таолонинг шариатида йўқ шартни қўйиб бўлмаслиги.

— Аллоҳ таолонинг шариатида бўлмаган шарт қўйилса, у ботил ҳисобланиши.

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ بَاعَ مِنَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بَعِيرًا وَاشْتَرَطَ ظَهْرَهُ إِلَى أَهْلِهِ. رَوَاهُمَا الْخَمْسَةُ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга туя сотди ва аҳлига етиб олгунича миниб туришни шарт қилиб қўйди».

Бешовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Улуғ саҳобий Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг бир саркаш туяси бор эди. Йўлда бўйсунмай, доимо у кишини қийнар эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга чиқилган сафарлардан бирида у киши туялари дастидан дод, дегудек бўлдилар. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Туянгни сотасанми?» дедилар. У киши жон деб рози бўлдилар. Ўша жойнинг ўзида олди-сотди бўлди ва у киши сотилгандан кейин ҳам туяни миниб, уйларига бориб олишни шарт қилиб қўйдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам рози бўлдилар. Саркаш туя ювош тортиб, ҳамма туялардан олдинга тушиб, юриб кетди. Ушбу воқеадан сўнг Ислом шариатида Жобир розияллоҳу анҳунинг савдодаги шартига ўхшаш шарт қўйиш жоизлиги жорий бўлиб қолди.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуёш тутилганда жуманинг имоми одамлар билан икки ракъат нафл намоз ўқийди. Бу намоз худди жума ва икки ийд намозлари каби бўлади. . давоми...

3827 19:00 / 28.04.2023
Намозда уни адо қилиш учун шариатда кўрсатилган кайфиятга хилоф нарса содир бўлса, у бузилади ёки бошқача қилиб айтганда, ботил бўлади. Бу вақтда намозни қайта давоми...

2119 00:00 / 03.12.2022
биринчи мақола Албатта, жамоат намози имомсиз бўлмайди. Шунинг учун намозда имом бўладиган шахс ҳақида кўпгина шаръий ҳукмлар келган. Имомликнинг тўғри бўлиши давоми...

6585 19:00 / 31.07.2022
.Насх, сўзи луғатда .ўзгартириш,, .бекор қилиш, маъносини билдиради. Усулул фиқҳ таърифида эса .Бир шаръий ҳукмнинг ундан кейин келган шаръий далил билан бекор давоми...

4995 17:27 / 20.12.2017