1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Зино ва фаҳшга йўлиққанларнинг сўзлари ва уларга жавоблар (йигирма бешинчи мақола)

15:00 / 07.12.2020 4874 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зинокор ҳайдовчи:

Касбим сабабли турли ҳил инсонлар билан мулоқотда бўламан. Баъзида машинамга ўтирган аёллар менга кўз сузишади. Лекин мен уларни айтган жойларига олиб бориб қўяр ва уларга эътибор бермас эдим. Ўзим ҳам бошқа аёлларга йўлда кетаётганда зарурат бўлмаса гапирмас эдим. Мен диндор инсонман, беш вақт намоз ўқийман. Диний китобларни ҳам мунтазам ўқиб тураман.

Бир куни олдида кўп юклари бўлган келишган аёл машинамни тўхтатди. Уни манзилига олиб бориб қўйишга рози бўлдим ва юкларини машинанинг юкхонасига ортиб олдим. Йўл давомида у баъзи нарсаларни сўради, мен жавоб бердим. Сўрамасам ҳам ўзи ҳақида бироз гапирди. Манзилга етгач йўл ҳаққини тўлади ва юкларини олиб кириб беришимни илтимос қилди. Мен юкларини ошхонагача олиб бориб берганимда, кўзимиз бир-биримизга тушди. Унинг қараши «сени хоҳлайман» дегандай қараш эди. Шунда бирдан ҳаёлим ўзгарди, ҳиссиётга берилиб кетдим. У: «эшикни қулфлаб келаман» деди. Эшикни қулфлаб келгунича ўзимни қўлга олсам бўлар эди, аммо бўлмади. Шаҳват мени бутунлай енгиб бўлган эди…

Ҳозир ҳам шу каби ҳолатларга тушиб қолай дейман. Ҳатто ёшроқ, қадди-қомати келишган аёллар машинамни тўхтатмоқчи бўлсалар тўхтамай ўтиб кетаман. Банда аввало Аллоҳдан уялиши керак.

Жавоб: Касб қилиш, оила тебратиш Исломда юксак баҳоланган амаллардандир. Агар оила тебратиш мақсадида бўлган киши гуноҳ қилмаган ҳолда шу ҳаракатларини Аллоҳ розилиги учун қилса, унинг тирикчилик йўлида қилган ҳар бир иши ибодатга айланади. Сиз ҳам касб йўлида бўлгансиз. Лекин бўлиб ўтган воқеада икки мудҳиш хатоингиз бор:

1. Номаҳрам аёлнинг уйига кирганингиз.

2. Аёл эшикни қулфлаб келгунича ўзингизни қўлга олмаганингиз.

Зино ва унга олиб борувчи йўллар ҳаром эканлигини билар экансиз. Ёш, қадди-қомати келишган аёлларни ёнларида маҳрами бўлмаса тўхтамай ўтиб кетишингиз ҳам мусулмон сифатида ўринли ишдир. Аёллар ҳам ҳозирги кунда таксиларга бир ўзлари ўтиришлари жоиз эмас. Сиз динда мустаҳкам бўлинг, ўша ва бошқа гуноҳларингизга чин дилдан Аллоҳга истиғфор айтинг. Аллоҳ касбу-корингизга барака берсин.

(Давоми бор)

Афзал Аброр таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баъзи бир тушунмаган ёки тушунишни хоҳламаган инсонлар, хамрни дорилик учун озгина ичса бўлар экан, деган гапни кўтариб юришади. Аслида хамрнинг барча тури mdash давоми...

70780 15:00 / 28.11.2020
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Мусулмонни сўкиш фосиқлик, ўлдириш эса куфрдир, Муттафақун алайҳ.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар давоми...

5838 18:10 / 01.04.2019
Охирги вақтларда жинсий йўл ила юқувчи касалликлар дунё бўйича бошқа касалликлар қатори инсониятни хавфга солиб келаётган муаммолардан бирига айланди. Бутун давоми...

3513 11:00 / 28.09.2020
Исломда ҳаром қилинган жинсий алоқалардан яна бири бу мутъа ва вақтинчалик никоҳ ақди боғлашдир. Араб тилидаги .мутъа, сўзи .фойдаланиш,, .ҳузурланиш, маъноларида давоми...

5574 19:50 / 07.09.2020
Аудиолар

213193 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132413 14:35 / 11.08.2021