Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (112-дарс). Таяммумнинг тарзи ва уни бузувчи ҳолатлар

13:00 / 26.11.2020 3732 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَهُوَ ضَرْبَتَانِضَرْبَةٌ لِمَسْحِ وَجْهِهِ، وَضَرْبَةٌ لِيَدَيْهِ مَعَ مِرْفَقَيْهِ، عَلَى كُلِّ طَاهِرٍ مِنْ جِنْسِ الْأَرْضِوَلَوْ بِلَا نَقْعٍ، وَعَلَيْهِ مَعَ الْقُدْرَةِ عَلَى الصَّعِيدِ بِنِيَّةِ أَدَاءِ الصَّلَاةِ.

وَيَصِحُّ قَبْلَ الْوَقْتِ وَالطَّلَبِ مِنَ الرَّفِيقِوَيُصَلِّي بِوَاحدٍ مَا شَاءَ.

У икки зарбадан иборат бўлиб, бир зарба юзга масҳ тортиш учун, яна бир зарба эса икки қўлга чиғаноқлари билан қўшиб масҳ тортиш учун ер жинсидан бўлган ҳар бир пок нарсага гарчи (уларнинг) чанги бўлмаса ҳам урилади. Тупроққа имкони бўлатуриб, намозни адо этиш нияти билан чангга таяммум қилса бўлади. Уни вақт киришидан ва шерикдан сув сўрашдан олдин қилса ҳам дуруст бўлади. Битта таяммум ила истаганича намоз ўқийверади.

Таяммумни бузувчилар

وَيَنْقُضُهُ نَاقِضُ الْأَصْلِ، وَقُدْرَتُهُ عَلَى مَاءٍ كَافٍ لِطُهْرِهِ لَا ارْتِدَادُهُوَنُدِبَ لِرَاجِيهِ صَلَاتُهُ آخِرَ الْوَقْتِوَيَجِبُ طَلَبُهُ قَدْرَ غَلْوَةٍ إِنْ ظَنَّهُ قَرِيبًاوَإِذَا ذَكَرَهُ فِي رَحْلِهِ لَا يُعِيدُ الصَّلَاةَ.

Таяммумни унинг аслини (таҳорат ва ғуслни) синдирадиган нарса ва кишининг покланишга кифоя қиладиган сувга қодир бўлиши синдиради. Муртад бўлиши синдирмайди.

Сув топишдан умиди бор киши учун намозни охирги вақтида ўқиши мандубдир. Агар яқин жойда сув борлигини тахмин қилса, уни бир камон ўқи етадиган масофагача қидириши вожибдир. Юкида сув борлиги эсига тушиб қолса, намозни қайта ўқимайди. 

Таяммум ҳақидаги ушбу қисқа жумлалар ўзида жуда ҳам кўп маъноларни ва шаръий амалларни жамлагандир. Энди уларни бирма-бир ўрганиб чиқайлик.

Таяммум таҳорат ва ғуслга қуйидаги ҳолатларда ўринбосар бўлади: 

Таҳорат ва ғусл қилиши лозим бўлган киши сув ишлатиш имконидан маҳрум бўлса, сув ўрнига тупроқни ўринбосар қилиб, таҳорат ва ғуслнинг ўрнига таяммум қилади.

Аллоҳ таоло Моида сурасида:

 يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلاةِ فاغْسِلُواْ وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ وَامْسَحُواْ بِرُؤُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَينِ وَإِن كُنتُمْ جُنُبًا فَاطَّهَّرُواْ وَإِن كُنتُم مَّرْضَى أَوْ عَلَى سَفَرٍ أَوْ جَاء أَحَدٌ مَّنكُم مِّنَ الْغَائِطِ أَوْ لاَمَسْتُمُ النِّسَاء فَلَمْ تَجِدُواْ مَاء فَتَيَمَّمُواْ صَعِيدًا طَيِّبًا فَامْسَحُواْ بِوُجُوهِكُمْ وَأَيْدِيكُم مِّنْهُ مَا يُرِيدُ اللّهُ لِيَجْعَلَ عَلَيْكُم مِّنْ حَرَجٍ وَلَكِن يُرِيدُ لِيُطَهَّرَكُمْ وَلِيُتِمَّ نِعْمَتَهُ عَلَيْكُمْ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ۝

 

«Агар бемор ёки сафарда бўлсангиз, ёхуд сиздан бирингиз ҳожатдан келса, ёхуд аёлларга яқинлашган бўлсангиз-у, сув топа олмасангиз, покиза тупроқ ила таяммум қилинг. Бас, ундан юзларингизга ва қўлларингизга масҳ тортинг. Аллоҳ сизларга қийинчилик туғдиришни истамас. Аммо сизларни поклашни ва сизларга Ўз неъматини батамом қилиб беришни ирода қиладир. Шоядки, шукр қилсангизлар», деган (6-оят).

عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ الصَّعِيدَ الطَّيِّبَ وَضُوءُ الْمُسْلِمِ وَإِنْ لَمْ يَجِدِ الْماَءَ عَشَرَ سِنِينَ، فَإِذَا وَجَدَ الْمَاءَ فَلْيُمِسَّهُ بَشَرَتَهُ فَإِنَّ ذَلِكَ خَيْرٌ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Албатта, пок тупроқ, агар ўн йилгача сув топа олмаса ҳам, мусулмоннинг покланиш воситасидир. Қачон сув топса, уни баданига етказсин. Албатта, ўша хайрлидир», дедилар». 

«Сунан» эгалари ривоят қилишган.

Энди таяммум қилиш қайси ҳолатларда жоиз бўлишини ўрганиб чиқайлик. 

Сувнинг бир мил узоқда бўлиши, беморлик, совуқ, душман, чанқоқ, асбоб йўқлиги, аввалбошдан ёки давом эттириш ила ийд намози ёки валийдан бошқага жаноза намози каби ўринбосари йўқ нарсанинг ўтиб кетиши хавфи туфайли сув ишлатишдан ожиз бўлганда таяммум таҳорат ва ғуслга ўринбосар бўлади.

Демак, таҳорат ва ғуслнинг ўрнига таяммум қилишга шариат рухсат берадиган сабаблар асосан сув ишлатишга ожизлик ориз бўладиган қуйидаги ҳолатлардан иборат экан:

1. Сувнинг бир мил узоқда бўлиши.

Мусофирми, мусофир эмасми, шаҳарнинг ичидами, ташқарисидами – барибир, бир милгача масофада сув топа олмаса, таяммум қилишга рухсат. Бир мил 1848 метр ёки тўрт минг қадамга тенг бўлади.

Аллоҳ таоло ояти каримада: 

 فَلَمْ تَجِدُواْ مَاء فَتَيَمَّمُواْ صَعِيدًا طَيِّبًا

«Сув топа олмасангиз, покиза тупроқ ила таяммум қилинг», деган (Моида сураси, 6-оят). 

2. Беморлик. 

Таяммум қилишга рухсат берувчи оятда «Агар бемор бўлсангиз» дейилган.

Биров бемор бўлса-ю, сув ишлатиб таҳорат ёки ғусл қилганда ҳалокатга учраши, бирор аъзоси талафот кўриши, беморлиги зиёда бўлиши, чўзилиб кетиши, тузалиш кечга сурилиши кабилардан аниқ хавф бўлса, таяммум қилиши жоиз.

Бунда одатга ёки билимдон мусулмон табибнинг кўрсатмасига эътибор қилинади. Таҳоратдаги ювилиши фарз бўлган аъзоларнинг учтаси соғ бўлиб, биттасини ювиш зарар етказадиган бўлса, учта соғ бўлган аъзоларни ювиб, биттасига масҳ тортилади. Агар унинг акси бўлса, яъни юқоридаги уч аъзо касал бўлиб, биттаси соғ бўлса, таяммум жоиздир. Шунингдек, икки аъзо саломат бўлиб, икки аъзо жароҳатли бўлса, иккисини ювиб, иккисига масҳ тортилади.

3. Совуқ.

Қаттиқ совуқ туфайли жонига ёки бирор аъзосига зарар етишидан ёхуд бемор бўлиб қолишидан қўрққан одам сувни иситиш имконини топмаса, таяммум қилиши жоиз. 


عَنْ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَاحْتَلَمْتُ فِي لَيْلَةٍ بَارِدَةٍ فِي غَزْوَةِ ذَاتِ السَّلَاسِلِ، فَأَشْفَقْتُ أَنْ أَغْتَسِلَ فَأَهْلِكَ، فَتَيَمَّمْتُ ثُمَّ صَلَّيْتُ بِأَصْحَابِي الصُّبْحَ، فَذَكَرُوا ذَلِكَ لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَيَا عَمْرُو، صَلَّيْتَ بِأَصْحَابِكَ وَأَنْتَ جُنُبٌ؟ فَأَخْبَرْتُهُ بِالَّذِي مَنَعَنِي مِنَ الْاِغْتِسَالِ وَقُلْتُإِنِّي سَمِعْتُ اللهَ يَقُولُ وَلاَ تَقْتُلُواْ أَنفُسَكُمْ إِنَّ اللّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيمًا، فَضَحِكَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَلَمْ يَقُلْ شَيْئًارَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالْبُخَارِيُّ.

 

Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Зотус Салосил ғазотида совуқ кечада эҳтилом бўлиб қолдим. Fусл қилсам ҳалок бўламан, деб қўрқиб таяммум қилдим. Сўнгра шерикларимга бомдод намозини ўқиб бердим. Улар буни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилдилар. Ул зот:

«Эй Амр, жунуб бўлиб туриб шерикларингга намозга ўтдингми?» дедилар.

Мен ўзимни ғусл қилишдан ман қилган нарсанинг хабарини у зотга айтдим ва:

«Аллоҳнинг «Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизларга ўта меҳрибондир», деганини эшитганман», дедим. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар ва бирор нарса демадилар». 

Абу Довуд ва Бухорий ривоят қилишган.

4. Душман хавфи.

Таҳорат ёки ғусл қилиши лозим бўлган одам сув олишга борганда душман унга зарар етказиши хавфи бўлса, таяммум қилади. «Душман»га йиртқич ҳайвонлар ҳам қўшилади.

5. Чанқоқ хавфи.

Агар ўзида бор сувга таҳорат ёки ғусл қилса, кейинчалик ўзи ёки шериклари чанқоққа қолиш хавфи бўлса ҳам, таяммум қилиш жоиз. 

6. Асбоб йўқлиги.

Таҳорат ёки ғусл қилиши лозим бўлган одамнинг яқинида сув бор. Аммо ўша сувни олиш учун асбоб йўқ. У ҳам суви йўқ одамнинг ҳукмига киради ва таяммум қилиши жоиз бўлади. 

7. Аввалбошдан ёки давом эттириш ила ийд намози ёки валийдан бошқага жаноза намози каби ўринбосари йўқ нарсанинг ўтиб кетиши хавфи туфайли сув ишлатишдан ожиз бўлганда.

Ийд намози ўтиб кетса, уни қазо қилиб ўқиб бўлмайди. Ёки унинг ўрнига бошқа бирор ибодат жорий қилинмаган. Шунинг учун таҳоратсиз одам таҳорат қилгунича намоз тугаб қолишидан қўрқса, таяммум қилиб, ийд намозига қўшилади.

Агар ўликнинг валийси (эгаси) жаноза намозига кеч қолса, у таҳорат қилгунича кутиб турилади. Аммо ўлганга валий бўлмаган одам кеч қолса, уни кутилмайди. Шунингдек, жаноза намозини қазо қилиб ҳам бўлмайди. Бинобарин, валий бўлмаган одам сув топиб, таҳорат қилгунича жаноза намози ўтиб кетишидан қўрқса, таяммум қилиб, намозга тураверади.

 

«Кифоя» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мажлиснинг оддий ёки фавқулоддаги йиғинида, агар имкони бўлса, қатнашувчиларнинг барчаси ёки аксари тўплангандагина фатво ва қарорлар ишлаб чиқилади. Мухолиф давоми...

4765 15:05 / 31.10.2019
. , .,. . . Дора Қутний Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилиб турганларида бир киши масжидга давоми...

3639 17:30 / 01.07.2021
Бир йил тўлгандан кейин ҳалок бўлиши унинг ҳиссасичани соқит қилади. Закот молга фарз бўладими ёки мол эгаси зиммасигами Ҳанафий мазҳабида .Молга фарз бўлади,, давоми...

513 19:00 / 24 октябрь
Қуръони Каримдаги биздан олдин бўлган нарсаларнинг ахборида иймонИслом йўли осон эмаслиги, у йўлга поёндоз тўшалиб, гуллар сочилиб қўйилмаганлиги, балки бу йўл давоми...

3822 05:00 / 17.01.2017