1446 йил 8 шаввол | 2025 йил 06 апрель, якшанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Меросхўрларнинг даражалари

09:23 / 17.05.2024 935 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Меросхўрларнинг барчаси бир хил даражада бўлмайдилар. Уларнинг бир қанча даражалари бўлиб, мерос уларга қуйидагича тақсимлаб берилади:
1. Фарз эгалари. Тарикадан фарз эгаларига берилади. Улар тарикадан Китоб, Суннат ёки уммат ижмосида белгиланган улушлари бор кимсалардир. Тақсимот ушбу фарз эгаларидан бошланади.


2. Насабий асабалар. Фарз эгаларига меросдан белгиланган улушлари берилгандан сўнг насабий асабаларга берилади. Насабий асаба деб, фарз эгаларидан қолган нарсани оладиган, ёлғиз қолганда эса мероснинг барчасига эга бўладиган қариндошга айтилади. Булар – ўғил, ўғилнинг ўғли, туғишган ака, амаки ва бошқалар.


3. (Эр-хотиндан ташқари) фарз эгаларига ҳақлари миқдорича радд – қайтадан бериш. Агар меросдан бирор нарса ошиб қолса-ю, асабалардан ҳеч ким бўлмаса, молни қайтадан фарз эгаларига берамиз. Бунда ҳар бир фарз эгаси ўзи учун белгиланган улуши миқдорича олади. Аммо эр-хотинларга ортиб қолган меросдан қайта берилмайди, чунки улар насабий қариндошлик сабабидан эмас, балки никоҳ сабабидан мерос оладилар. Насаб жиҳатидан бўлган қариндошлар эр-хотиндан устун туради.


4. Завул-арҳом. Булар марҳумнинг фарз эгалари ва асабалардан ташқари қариндошларидир. Тоға, хола, амма, қизнинг ўғли, қизнинг қизи ва ҳоказолар. Агар марҳумнинг асаба ёки фарз эгаси бўлган қариндошлари бўлмаса, меросни завул-арҳомлар олади. Завул-арҳомларни меросхўр қилиш ҳанбалий, ҳанафий ва моликий мазҳабига кўра бўлиб, у «Фуқаролик кодекси» қонунига ҳам киритилган.


5. Эр-хотиндан бирига радд – қайтадан бериш. Марҳумнинг фарз эгаларидан ҳам, асабалардан ҳам, завул-арҳомлардан ҳам умуман меросхўр қариндоши бўлмаса, шундай қилинади. Мисол учун, эр вафот этиб, ортидан хотинидан бошқа бирорта меросхўри қолмаса, шу хотин ўзига фарз қилинган тўртдан бирни олиб, қолганини радд билан қайтадан олади. Шунингдек, аёл вафот этиб, ортидан эридан бошқа ҳеч ким қолмаган бўлса, шу эр ўзига фарз қилинган яримни олади, сўнгра қолганини қайтадан олади. Шундай қилиб, ушбу икки ҳолатда ҳам мероснинг барчаси эр ёки хотинга бўлади.


6. Сабабий асаба. Бу озод қилинган эркак ёки аёлдир (ҳозирги кунда бундай асабалар йўқ).
7. Тариканинг учдан бирдан ортиғи васият қилинган киши. У мероснинг учдан биридан кўпи ёки молнинг ҳаммаси васият қилинган кишидир. Ҳанбалий ва ҳанафий мазҳабига кўра шундай.


8. Байтулмол. Агар биз юқорида зикр қилган даражалардаги меросхўрлардан ҳеч ким қолмаган бўлса, тарика мусулмонлар манфаати учун ишлатиладиган умумий хазинага топширилади.

Мерос тўрт хил бўлади:
1. Фарз билан олинадиган мерос;
2. Асабалик билан олинадиган мерос;
3. Радд – қайтадан бериш билан олинадиган мерос;
4. Завул-арҳомлик билан олинадиган мерос.
Ушбу турларнинг тафсилотини, иншааллоҳ, келажакда батафсил келтирамиз.

«Ислом шариатида мерос илми» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кейинги даврларда асосан араб давлатларида шариат татбиқ бўлмай, фуқаролик қонунлари ғарб фуқаролик қонунларига мослаштирилганидан кейин оила, никоҳ, талоқ ва давоми...

691 09:26 / 25 февраль
Мерос олишларига ижмо қилинган эркаклар умумий саналганда ўнта тоифа бўлиб, агар уларни тафсилоти билан санайдиган бўлсак, ўн бештадир 1. Ўғил 2. Ўғилнинг ўғли, давоми...

891 12:20 / 29.07.2024
Мерос олувчи аёллар умумий саналганда еттита, тафсилоти билан санайдиган бўлсак, ўнтадир 1. Қиз 2. Она 3. Ўғилнинг қизи, қанча пастласа ҳам 4. Саҳиҳ момо, қанча давоми...

823 10:06 / 07.08.2024
Савол Меросга тегишли учта мерос оятларидан бошқа оятлар ҳам борми Жавоб Мерос тўғрисида ушбу уч оятдан ташқари бир неча ояти карималар ҳам келган. Лекин улар давоми...

1503 15:07 / 17.01.2024