Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Аёл кишининг тилла ва кумуш тақинчоқлари закоти | Фиқҳ дарслари (308-дарс)

19:00 / 21 ноябрь 434 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу масалада уламолар ҳам, фиқҳий мазҳаблар ҳам икки тоифага бўлинишган. Биз мазҳабларни оламиз:

1. Ҳанафий мазҳаби: «Аёлларнинг тақинчоқларидан закот чиқарилади», деган.

2. Моликий, шофеъий ва ҳанбалий мазҳаблари: «Аёлларнинг одатдаги тилла ва кумуш тақинчоқларидан закот чиқариш фарз эмас», деганлар.

Уларнинг иккаласи ҳам биз ўрганган ривоятлар қаторига яна бир қанча ривоятлар қўшадилар.

Лекин ҳар икки тарафнинг ривоятлари ўзига маъқул бўлаверади.

Ҳанафийлар: «Биз ҳадисга суянмоқдамиз, сизлар саҳобаларнинг асарларига суянмоқдасизлар», дейишади.

Жумҳур эса: «Сиз келтираётган ҳадислар аввало, унча кучли эмас, қолаверса, аёлларга тилла-кумуш тақинчоқлар ҳалол қилинишидан олдин айтилган ҳадислар. Биз эса ўша дақиқ нарсаларни яхши билган саҳобийларнинг амалини далил қилиб келтирамиз», дейдилар.

Сўнгра ақлий-мантиқий далилларга навбат келади.

Ҳанафийлар: «Тақинчоқлар нақд пул учун кўзланган маъданлар, яъни кумуш ва тилладан ясалади, бу маъданлардан доимо закот чиқариб келинган ва келинмоқда, улардан тақинчоқ бўлганда ҳам закот чиқарилиши керак», дейишади.

Жумҳур эса: «Тақинчоқлар ясалганидан кейин улар пуллик қобилиятини йўқотади, бу нарсалар аёлларнинг шахсий ҳожатларини чиқарадиган нарсага айланган, закот эса ўсувчи ва ўсишга қобилиятли молдан, инсоннинг ҳожатидан ташқари молдан олинади, шунинг учун аёлларнинг тилла ва кумуш тақинчоқларидан закот олинмайди», дейдилар.

Эслатиб ўтишимиз керакки, бу тортишув нисоб миқдоридан ортиқ, яъни 85 граммдан ортиқ бўлган тақинчоқлар ҳақида кетмоқда.

Демак, ҳанафий мазҳабига амал қилган аёллар ўзларининг тилла тақинчоқлари 85 граммдан ва кумуш тақинчоқлари 595 граммдан ортиқ бўлса, закот берадилар. Закот берганда улар қийматининг икки ярим фоизини чиқарадилар.

Ушбу нарсалардан закот чиқариш ҳақида кишилар ўртасида гап-сўзлар, саволлар жуда ҳам кўп. Саволлар бир оғиз сўз билан ёки бир ёқлама жавоб беришни кўзлаб берилади. Кўриниб турибдики, масала оддий масала эмас, тафсилотлар лозим бўлган масаладир.

Шунинг учун уни яхшилаб ўрганиб олиб, ҳаётга татбиқ қилишимиз керак. Аёлларимиз ҳам, ўзларига тегишли бўлгани учун, бу масалани яхши тушуниб олишлари, қизларимизга ҳам тушунтириб қўйишимиз лозим. Шариатга мувофиқ ишда хайру барака, савоб ва энг асосийси, кўнгил тўқлиги бор.

«Кифоя» китобининг иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Намоздан .салом, лафзи ила чиқиш вожибдир. Бунинг далиллари қуйидагича . ,. . Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

3082 17:00 / 30.12.2021
Инсон сотиб олган ҳар бир нарса ҳам тижорат моли бўлавермайди. Кўпгина нарсалар шахсий ва оилавий фойдаланиш учун ҳам бўлади. Фақат сотиб, фойда олиш ниятида олиб давоми...

383 15:32 / 17 октябрь
Савол. Дин уламолари ва мустаҳкам шариат муфтийлари инглиз тилини ўрганиш борасида нима дейдилар У шаръан жоизми ёки йўқми Инглиз тилини ўрганишни quotМан давоми...

4530 05:00 / 18.01.2017
. ,. . Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқидим. Бас, қачон давоми...

3584 10:26 / 13.05.2022