Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Ҳайвонот маҳсулотларидан закот олинадими? | Фиқҳ дарслари (314-дарс)

19:00 / 16.01.2025 1918 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳозирги кунимизда сут ва сут маҳсулотларидан олинган фойда ҳисобига мол боқиб бойиётганлар оз эмас. Яйловда мол боқиб бой бўлишдан кўра, бир қанча молни қамаб боқиб, унинг сутидан ва сут маҳсулотларидан бойлик орттираётган кишилар, ширкатлар талайгина. Яйловда мол боқадиганлар закот беришлари фарз. Молни қамаб боқадиганлар яйловда боқмагани учун моллардан закот бермаслиги аниқ. Лекин улардан олинадиган маҳсулотлардан-чи? Улардан ҳам бермайдими?

Шунингдек, ипак қурти боқиб, пилла сотиб, катта бойлик орттириш мумкин. Бу ҳам «пилла қурти» деб аталмиш ҳайвондан чиққан маҳсулот. Товуқ боқиб бойиётганлар озми?

Ушбу зикр қилинган ва шунга ўхшаш бошқа ҳайвон маҳсулотлари Қуръон нозил бўлган, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яшаган жойда ва замонда бўлмаган. Шунинг учун  Қуръон ва суннатда уларнинг зикри келмаган.

Зотан, дунёдаги ҳамма ҳайвонлар ва зироатларни ҳисоблаб, рўйхат қилиб чиқиш Қуръон ва суннатнинг вазифаси ҳам эмас. Агар шундай бўладиган бўлса, Қуръон билан суннат иккинчи, учинчи даражали нарсаларга тўлиб кетар эди.

Мана шундай масалаларни ечишда фиқҳ илми ва фақиҳ олимлар иш берадилар. Улар Қуръон ва суннатдан олинган асосий қоидаларга асосланиб ва закоти олинаётган бошқа нарсаларга қиёс қилиб, ҳайвон маҳсулотларидан закот олиниши ёки олинмаслиги масаласини ҳал қиладилар.

Мазкур маҳсулотларнинг мулк экани, ўсиб туриши, унинг маълум миқдорига эга бўлганлар бой ҳисобланиши каби омиллари ила ҳайвонот маҳсулотлари ҳам бошқа ҳайвонот ва зироат бойликларига ўхшайди. «Лекин ҳайвондан чиққан маҳсулотдан закот олиш айнан қайси нарсага қиёс қилинади?» деганда «Асалга», деб жавоб берилади.

Юқорида «Асалдан закот олинмайди», деган кишилар «Асал ҳайвондан чиққан суюқлик, у сигирдан чиққан сутга ўхшайди, сигирнинг сутидан закот олинмаганидек, асаларининг асалидан ҳам закот олинмайди», дейишган эди.

«Асалдан закот олинади», деган уламолар эса айтишадики, «Сигирнинг сутидан закот олинмагани унинг ўзидан закот олингани учундир...»

Бунда улар шариатнинг «Ўзидан закот олинган нарсанинг маҳсулотидан закот олинмайди, ўзидан закот олинмаган нарсанинг маҳсулотидан закот олинади», деган қоидасига суянишади. Ушбу қоидага биноан, ердан закот олинмайди, аммо ундан чиққан маҳсулотлардан закот олинади.

Яйловда боқилган сигирдан закот олингани учун унинг сутидан закот олинмайди.

Демак, яйловда эмас, қўрада ем бериб боқилган сигирдан закот олинмаганидан кейин унинг сутидан ва бошқа сут маҳсулотларидан закот олиш керак.

Пилла қуртининг ўзидан закот олинмаганидан кейин унинг маҳсулоти – пилладан закот олиш керак.

Товуқдан закот олинмаганидан кейин ундан олинадиган маҳсулотлардан закот олиш керак.

Агар бўрдоқига боқиладиган ҳайвонлар сотиб олинаётганда улардан фойда кўриш ният қилинса, ўзининг ёки бошқа тижорат молларига қўшилиб, тилла ёки кумушдан бирининг нисобига етса, закот олинади.

 «Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қола ҳаддасаноrdquo си бори ҳақиқий илимдир, ва ундан бошқаси шайтон васвасасидирrdquo . Имом Шофеъий . Иснод сўзининг таърифиЛуғавий маноси Сўзни давоми...

5625 05:00 / 18.01.2017
Фуруъу усулнинг муқобилига ишлатилиб шохобча маъносини англатади. Усулда фиқҳий аҳкомларни истинбот қилиш қоидалари устида иш боради. Фуруъда эса турли фиқҳий давоми...

4784 05:00 / 17.01.2017
. . Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .У кишига .Набийингиз сизларга ҳамма нарсани, ҳатто қандай қазои ҳожат қилишни ҳам ўргатди,, давоми...

5200 14:30 / 15.04.2021
Барча фуқаҳолар қабрларни эҳтиром қилиш суннат эканига иттифоқ қилганлар. Қабрларнинг эҳтироми қуйидагилардан иборат 1. Қабрнинг устига ўтириб, устидан юриб ёки давоми...

1777 19:00 / 22.03.2024