Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (81-дарс). Ҳанафий мазҳабининг нақл қилиниши

15:30 / 16.04.2020 4415 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи алоҳида катта фиқҳий китоб таълиф қилмаганлар. Баъзи бир «Ал-Фиқҳул Акбар», «Ал-Олим вал Мутааллим», Усмон ал-Баттийга ва Қадарияларга раддия тарзида ёзган рисолаларига ўхшаш кичик рисолалар ёзганлар. Бу рисолаларнинг барчаси илми калом ва мавъизага оиддир. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи фиқҳда алоҳида китоб ёзмаганлар.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг фикрлари ва ижтиҳодлари самараларини у кишининг шогирдлари нақл қилганлар ва китоб шаклига келтирганлар.

Ҳанафий мазҳабининг тарқалиши

Ҳанафий мазҳаби ўзидаги хусусиятлар омил ўлароқ, тез ва соз ўсди, турли ўлкаларда кенг тарқалди. Унинг ўсиши ва тарқалишининг бош омиллари учта:

1. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг шогирдлари кўплиги ва уларнинг ўз устозлари ижтиҳоди самараларини тарқатишга катта аҳамият беришлари. Улар ҳанафий фиқҳининг асосларини баён қилдилар ва устозларига оз нарсада хилоф қилиб, кўп нарсада мувофиқ бўлдилар.

2. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг шогирдларининг шогирдлари ҳам ҳукмларнинг далил ва сабабларини ҳаммага баён қилиб бердилар.

3. Ҳанафий мазҳаби беш юз йилдан ортиқ даврда аббосийлар давлатининг расмий мазҳаби бўлиб тургани. Халифа Ҳорун ар-Рашид имом Абу Юсуфни қози этиб тайинлаган. Ўз навбатида, Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳи бошқа қозиларни тайинлар эдилар.

«Кифоя» китобининг 1-жузидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир неча фиқҳий мазҳабнинг қарашларини ўзида жамлаган китобларни уламолар .фиқҳул муқорин, дейишади. Бу истилоҳни сўзмасўз таржима қиладиган бўлсак, давоми...

5575 21:10 / 17.04.2019
1. .Алфатовий алмуосира,.Бу китобнинг ўзбекча номи .Замонавий фатволар, бўлиб, унинг муаллифи шайх Юсуф Қаразовийдир.Муаллиф ўзига турли шахслар томонидан ва турли давоми...

5681 17:00 / 18.07.2019
Аллоҳ таоло .Сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан бошқанинг номи ила сўйилган, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, йиқилиб ўлган, сузиб ўлдирилган, йиртқич еган давоми...

6676 05:00 / 17.02.2017
Ердан чиққан нарсалардан, агар уни оқин сув ёки ёмғир суғорган бўлса, ушр берилади. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг мазҳабларида ердан чиққан ҳар бир нарсадан давоми...

1460 19:00 / 23 январь