1447 йил 24 шаъбон | 2026 йил 12 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қатар Ислом молияси ўз мақомини мустаҳкамламоқда

11:34 / 21.04.2025 1103 pdf Ўқиш режими + -

Қатар Ислом молияси соҳасидаги глобал етакчи мақомини мустаҳкамлашда давом этмоқда. Бу ҳақда 11-Доха Ислом Молияси Конференциясида маълум қилинди. Мамлакатнинг стратегик ташаббуслари, мустаҳкам ҳуқуқий базаси ва инновацион молиявий ечимлари бу соҳадаги муваффақиятини таъминламоқда.

Жадал суръатда ўсиб бораётган соҳани замонавий технологиялар ва ахлоқий инвестицияларга бўлган муносабат қўллаб-қувватламоқда. Қатар нафақат минтақада, балки бутун дунёда ислом молияси марказига айланмоқда. Мамлакатнинг глобал ислом молияси тенденцияларини шакллантиришдаги фаол роли ва барқарор иқтисодий муҳити унинг ушбу соҳадаги етакчилигини янада мустаҳкамлайди.

Ташкилий қўмита раиси профессор доктор Халид ибн Иброҳим Ал Сулайти ўз нутқида шундай деди: «Технологик тараққиёт энди фақат ёрдамчи восита бўлиб қолмай, балки глобал иқтисодий ва молиявий тизимларни ўзгартирувчи асосий кучга айланмоқда».

Профессор Ал Сулайти таъкидлаганидек, молия соҳасининг келажагини шакллантираётган энг муҳим жараёнлардан бири бу — блокчейн ва сунъий интеллектни (AI) интеграция қилишдир. Блокчейннинг шаффофлиги ва марказлашмаган хусусияти, AI’нинг таҳлил қобилияти ва аниқ қарор қабул қилиш имкониятлари билан уйғунлашиб, ақлли ечимларни таклиф этмоқда.

У шундай саволни кўтарди: «Бу технологиялар ривожланишда давом этар экан, ислом молиясининг келажаги қандай бўлади?»

Dukhan Bank раиси шайх Абдулла бин Фаҳд бин Жассим Ал Тани таъкидлашича, финтех ислом банк-молия тизимини сезиларли даражада ўзгартирмоқда. AI ва блокчейн технологиялари бу ўзгаришда ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда.

Унинг сўзларига кўра, технологиялар молиявий таҳмин (прогноз)ни амалга ошириш, таваккалчилик бўйича таҳлилни кучайтириш ва банк хизматларини самарасини оширишда жуда муҳим рол ўйнайди.

Ислом фиқҳи халқаро академияси бош котиби профессор, доктор Кутаб Сану эса қўшимча қилди: «Ислом молияси анъана ва замонавийликни уйғунлаштирган ҳолда, иқтисодий самарадорлик ва ахлоқий тамойилларни тарғиб қилувчи моделни таклиф этади. Бу тизим бойликни ўсиши ва ҳимоя қилинишига хизмат қилади, шу билан бирга жамият ва бутун инсоният фаровонлигига ҳисса қўшади. Блокчейн ва AI орқали бу соҳани янада юксалтириш имкониятлари катта»

Конференцияда банк, молия, академик гуруҳлар ва давлат ташкилотлари вакиллари иштирок этиб, ислом молияси соҳасидаги ривожланиш тенденциялари, инновациялар ва глобал муаммолар юзасидан фикр алмашишди. Бу тадбир ушбу соҳада билим ва етакчилик платформаси сифатида ўзини намоён этди дейиш мумкин.

Манба: thepeninsulaqatar.com

 

Мавзуга оид мақолалар
Iqna Сайтининг хабар беришича, Октябрь ойининг олтинчи куни Ғарбий Австралиянинг пойтахти Перт шаҳрида Қуръон кечаси бўлиб ўтади.Маросимнинг асосий сабабчилари давоми...

2105 10:30 / 20.09.2019
Бу рақам ўтган йилгига нисбатан 5 мингтага кўп дейди, Россия мусулмонлар бошқармаси раҳбари ўринбосари Рушан ҳазрат Аббясов. Бу ҳақда islamtoday.ru сайти хабар давоми...

1690 10:00 / 20.07.2019
Миср ҳукуматнинг янги режасига асосан, Шимолий Синайда 28 та янги исломий маданият маркази ташкил этилди. Бу ҳақда AlMonitor хабар беради. Ушбу марказларнинг энг давоми...

2794 17:35 / 27.11.2018
Куни кеча Жиззах вилояти Фориш туманидаги .Янгиқишлоқ, жоме масжиди биноси қурилишига илк тамал тоши қўйилди. Бу ҳақда muslim.uz сайти хабар беради. Маросимда Жиззах давоми...

2256 10:05 / 18.06.2019