Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ 167-дарс. Аллоҳ таолога илтижо

16:39 / 06.01.2022 4117 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Қунут» луғатда «дуо» ва «тазарруъ» маъносини англатади.

Шариатда эса намозда рукуъдан олдин ёки кейин туриб, Аллоҳ таолога илтижо қилиб, ёмонликни даф қилиш ёки яхшиликни жалб қилишини сўрашдир.

Ҳанафий мазҳаби бўйича, витр намозида қунут дуоси ўқилади. Намозхон витр намозининг учинчи ракъатида қироатни тамом қилганидан сўнг намозни бошлашдагига ўхшатиб такбир айтиб, икки қўлини кўтаради. Сўнгра қўлларини киндиги остига қўяди ва қунутни ўқиб, кейин рукуъга кетади.

Ҳанафий мазҳаби бўйича, витр намозида доимо, мусибат тушганида эса қироатни ошкора қиладиган намозлардагина қунут ўқилади. Бомдод намозида қунут ўқиш мансух бўлган.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ой бомдод намозида қунут ўқиб, сўнгра тарк қилдилар».

Имом Баззор, Табароний, Ибн Абу Шайба ва Таҳовий ривоят қилишган.

Икки ийднинг такбирлари.

Рамазон ва Қурбон ийдларининг зоида такбирларини айтиш вожибдир, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо уларни айтганлар ва ўз умматларига буни ўргатганлар.

Биринчи икки ракъатни қироатга тайин қилиш.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо биринчи икки ракъатда Фотиҳа сурасидан кейин яна бошқа суралардан ҳам қироат қилганлари ва қуйидаги ривоятлар далил ўлароқ, бу амалнинг вожиблиги таъкидланган.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешин намозининг биринчи икки ракъатида «Фотиҳатул Китоб» ва икки сурани ўқир эдилар: биринчи ракъатни узун қилиб, иккинчисини қисқа қилар эдилар. Гоҳида оятни эшиттириб қўярдилар. Аср намозида ҳам шундай қилар эдилар. Бомдод намозининг биринчи ракъатини узун, иккинчисини қисқа ўқир эдилар».

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Ибн Абу Шайба «Мусаннаф»ида Абу Қатода розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи икки ракъатда «Фотиҳатул Китоб» ва бир сура қироат қилар эдилар. Кейинги иккисида «Фотиҳатул Китоб»ни».

Арконларни тўғри қилиш.

Бу иборадан намознинг рукуъ, сажда, қаъда каби барча амалларини сокинлик, хотиржамлик билан, қойиллатиб амалга ошириш кўзда тутилади. Бу эса ҳар бир ҳаракатдан кейин бутун жисмнинг сокинлик топиши ила бўлади. Мисол учун, рукуъда, саждада ва улардан тургандан кейин энг ози бир марта тасбеҳ айтиладиган вақт миқдорича аъзолар тин олиши лозим.

Бу ҳукм қуйидаги далиллардан олинган:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирдилар. Ортларидан бир киши кириб, намоз ўқиди. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди. У зот алик олдилар ва:

«Қайтиб бориб, (бошқатдан) намоз ўқи, чунки намоз ўқимадинг», дедилар. У қайтиб бориб, олдингидек намоз ўқиди. Сўнг келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди.

«Қайтиб бориб, (бошқатдан) намоз ўқи, чунки намоз ўқимадинг», дедилар. Бу уч марта қайтарилди. Шунда у:

«Сизни ҳақ ила юборган Зотга қасамки, бундан яхшироқ ўқий олмайман, менга ўргатинг», деди. У зот:

«Намозга турганингда такбир айт, сўнг Қуръондан билганларингни ўқи. Кейин рукуъ қил ва рукуъдаги ҳолингда (бироз) тин ол. Кейин (бошингни) кўтар ва қаддингни ростлаб, тиклан. Кейин сажда қил ва саждадаги ҳолингда ҳам (бироз) тин ол. Кейин (бошингни) кўтар ва ўтирган ҳолингда (бироз) тин ол. Намозингнинг ҳаммасида ҳам шундай қил», дедилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

Абу Довуд «Қачон шуни қилсанг, намозинг тўлиқ бўлади. Бундан бирор нарсани кам қилсанг, намозингдан кам қилган бўласан», деган зиёдани келтирган.

«Ҳузайфа рукуъ ва саждаларини тугал қилмаётган бир кишини кўриб: «Намоз ўқимадинг! Агар ўлсанг, Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни яратган соф табиатдан бошқа(табиат)да ўласан!» деди».

Бухорий ва Насоий ривоят қилишган.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Амр ибн Шуайбдан, у отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қайси бир қул юз увқияга давоми...

3637 17:00 / 04.01.2021
. . Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Билолнинг айланиб юриб азон айтаётганини кўрдим. У оғзини у ёққабу ёққа бурар, икки бармоғи давоми...

3134 17:00 / 12.08.2021
Таяммумнинг суннатлари 1. Бошлашда .Бисмиллаҳ,ни айтиш. 2. Икки қўлни ерга уриш. 3. Чанг кириши учун бармоқларнинг орасини кенг очиш. 4. Сўнг қўлларни бирбирига уриб, давоми...

2972 13:02 / 17.12.2020
Пайғамбаримизнинг с.а.в. муборак ҳаётларининг оҳирига келиб, Қуръони Карим оятлари тушуши оҳирига етиб қолди. Кейинги босқичдаги оятларнинг аксарияти ҳукмларга давоми...

33631 05:00 / 17.01.2017