Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (122-дарс). Ёлғоннинг зарарлари

13:00 / 06.02.2021 4416 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Ёлғон ўз эгасини парчалайди.

2. Ёлғон ўз эгасини дўзахга олиб боради.

3. Ёлғон узоқни яқин, яқинни узоқ қиладиган саробдир.

4. Ёлғон мурувват, жамол ва чиройни кетказади.

5. Ёлғон ақл ўғрисидир.

6. Ёлғончи хору зор бўлади.

7. Ёлғон дину дунёни бузади.

8. Ёлғон пасткашлик аломатидир.

Исломда ёлғон ҳаром ва катта гуноҳ ҳисобланса ҳам, ундан каттароқ зарарни қайтариш учун уч ҳолатда истисно тариқасида ёлғон ишлатишга рухсат берилган.

1. Одамлар орасини ислоҳ қилиш.

Мусулмонларнинг бир-бирлари билан урушиб юришлари жуда ҳам ёмон иш. Бу ёмон иш оқибатида инсонларнинг ва жамиятларнинг ораси бузилади.

Кишиларнинг бир-бирлари билан хусуматлашишлари, урушишлари барча бало-офатларнинг бошидир.

Шунинг учун бу ҳолат пайдо бўлиши билан қандай қилиб бўлса ҳам уни бартараф қилишга ўтиш зарур. Бу йўлда ҳатто ёлғон гапирилишига ҳам рухсат берилади.

Одамларнинг орасини ислоҳ қилиш учун ёлғон гапирган одам фақатгина яхшилик учун ёлғон гапиради.

2. Урушда ғалаба қилиш учун.

Душман билан бўлаётган қуролли қарама-қаршилик ҳаёт-мамот жанги бўлади. Бу жангда душман қўлидан келган барча ишларни, жумладан, ёлғонни ҳам ишга солади. Агар аскар енгилса, барча уммат ва миллат душман асорати остида қолади.

Шунинг учун ҳам кўпчилик манфаати йўлида душманни доғда қолдириш учун ёлғон гапиришга рухсат берилган.

3. Оиланинг аҳиллигини сақлаб қолиш учун.

Ҳар бир жамиятда оиланинг аҳиллиги алоҳида аҳамият касб этади. Аҳил оилада ўсган болалар салоҳиятли фуқаро бўлиб ўсадилар. Ота-онанинг жанжаллари садоси остида ўсган болалар эса салоҳиятли фуқаро бўлишлари қийин.

Шунинг учун ҳам эр-хотин орасидаги ўзаро аҳиллик жуда ҳам муҳимдир. Ана ўша аҳилликни сақлаб қолиш мақсадида эр-хотинга бир-бирларига яхшилик маъносида ёлғон гап айтишларига рухсат берилган.

Ушбу истисно тариқасида рухсат берилган уч ҳолатдан бошқа ҳолларда ёлғон гапириш мутлақо мумкин эмас.

عَنْ أُمِّ كُلْثُومٍ بِنْتِ عُقْبَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، وَكَانَتْ مِنَ الْمُهَاجِرَاتِ الْأُوَلِ اللَّاتِي بَايَعْنَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، أَنَّهَا سَمِعَتْ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ يَقُولُ: «لَيْسَ الْكَذَّابُ الَّذِي يُصْلِحُ بَيْنَ النَّاسِ وَيَقُولُ خَيْرًا وَيَنْمِي خَيْرًا». قَالَتْ: وَلَمْ أَسْمَعْ يُرَخَّصُ فِي شَيْءٍ مِمَّا يَقُولُ النَّاسُ كَذِبٌ إِلَّا فِي ثَلَاثٍ: الْحَرْبُ، وَالْإِصْلَاحُ بَيْنَ النَّاسِ، وَحَدِيثُ الرَّجُلِ امْرَأَتَهُ وَحَدِيثُ الْمَرْأَةِ زَوْجَهَا. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ. وَلَفْظُ أَبِى دَاوُدَ: مَا سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُرَخِّصُ فِي شَيْءٍ مِنَ الْكَذِبِ إِلَّا فِي ثَلَاثٍ: كَانَ يَقُولُ: «لَا أَعُدُّهُ كَاذِبًا»، الرَّجُلُ يُصْلِحُ بَيْنَ النَّاسِ يَقُولُ الْقَوْلَ وَلَا يُرِيدُ بِهِ إِلَّا الْإِصْلَاحَ، وَالرَّجُلُ يَقُولُ فِي الْحَرْبِ، وَالرَّجُلُ يُحَدِّثُ امْرَأَتَهُ وَالْمَرْأَةُ تُحَدِّثُ زَوْجَهَا.

Умму Кулсум бинти Уқба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Бу аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилган биринчи муҳожиралардан бўлган эди:

«У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Одамлар орасини ислоҳ қилган каззоб эмас, хайрни айтади ва хайрни етказади», деганларини эшитган экан. 

У киши айтади:

«Мен у зотнинг одамлар «ёлғон» дейдиган нарсадан бирор нарсага рухсат берганларини эшитмаганман. Илло, уч нарсада: урушда, одамлар орасини ислоҳ қилишда ва эрнинг ўз хотинига ва хотиннинг ўз эрига гапиришида рухсат берганлар».

Тўртовлари ривоят қилишган.

Абу Довуднинг лафзида:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёлғондан бирор нарсага рухсат берганларини эшитмаганман. Илло уч тоифани «Ёлғончи ҳисобламайман» дер эдилар: одамлар орасини ислоҳ қилган одамни. У бир гапни айтса, унда ислоҳдан бошқани ирода қилмайди; урушда (ҳийла билан) сўзлаган кишини; (меҳр-муҳаббатни кучайтириш учун) ўз хотинига сўз айтган эрни ҳамда ўз эрига сўз айтган хотинни», дейилган.

Гапни буриб гапириш, яъни киши оғир ҳолга тушиб қолганида сиртидан бошқа, ичидан бошқа маъно берадиган гапни айтиб, очиқ-ойдин ёлғон гапирмай, қутулиб кетишга рухсат бор.

عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:  إِنَّ فِي الْمَعَارِيضِ لَمَنْدُوحَةً عَنِ الكَذِبِ رَوَاهُ ابْنُ عَدِيٍّ وَالبَيْهَقِيُّ.

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, гапни буриб гапиришда ёлғондан қочиш имкони бордир», дедилар».

Ибн Адий ва Байҳақий ривоят қилишган.

Ислом оламида Қуръони Каримни махлуқ дейиш фитнаси чиққанида, халифа ҳаммани бу гапни айтишга мажбур қилишга ўтган.

Навбат имом Шофеъийга келганда у киши: «Албатта, мана булар махлуқдирлар», деб тўрт бармоқларини кўрсатганлар.

Тафтишчилар ўзларича, тўрт илоҳий китобни: Забур, Таврот, Инжил ва Қуръонни махлуқ деб айтди, деб тушунганлар. Имом Шофеъий бўлсалар тўрт бармоқни ирода қилганлар.

Ўзининг золимлиги билан донг таратган Ҳажжож саҳобаларнинг бирларидан: «Мен ҳақимда нима дейсан?» деб сўраган. Шунда у киши: «Сен қоситсан», деган.

Араб тилида «қосит» сўзининг икки қарама-қарши маъноси бор. Бу сўз ҳам одил, ҳам жабр қилувчи маъноларини билдиради.

Мазкур саҳобий розияллоҳу анҳу Ҳажжожга: «Сен қоситсан», деганида ўша ерда турганлар унга: «Сени мадҳ этди», дейишган. Аммо Ҳажжожнинг ўзи: «Йўқ, у мени жабр қилувчи демоқда», деган.

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
86. Вафот этганингда quotЖасад қаердаquot дейишади. Жаноза намози асносида quotЖанозани олиб келингларquot дейишади. Дафн этишаётганда quotМаййитни олиб келингларquot давоми...

5677 10:13 / 22.03.2017
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар Эй умматим, сиз учун қўрққанларимнинг энг қўрқинчлиси икки нарсадир1. Ҳоюхавас.2. Ҳавойи нафсга давоми...

4263 12:02 / 20.11.2018
Одатда одамлар яхшилик матлуб эканлиги ҳақида ихтилоф қилмайдилар, балки яхшилик нима эканлиги ҳақида ихтилоф қиладилар. Ҳар ким ўзининг йўлини яхши деб давоми...

6097 21:00 / 15.03.2019
Бизда .манманлик, деб аталадиган салбий сифат арабларда .ужуб, дейилади. Бунда киши ўзида бор нарсадан ўзи ажабланади ва мақтанади.Манманлик уламолар истилоҳида давоми...

5831 19:00 / 02.04.2022
Аудиолар

210843 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130107 14:35 / 11.08.2021