Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия 175-дарс. Кибр дарахти экилган шахснинг аломатлари

18:30 / 05.03.2022 6640 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Қудома Мақдисий кибрнинг уч даражаси борлигини айтади:

1. Кибр инсоннинг қалбида қарор топган бўлади. У ўзини бошқалардан афзал деб билади. Аммо у тиришиб, тавозе кўрсатади. Бу одам қалбида кибр дарахти экилган, лекин унинг шохлари кесилган шахсдир.

2. Бир киши ўз ҳаракатлари билан мажлисларда баланд-парвозликни, тенгдошлари ўртасида пешқадамликни ва ўз ҳаққи камситилишига инкорни ошкор қилади. Олим бўлса, одамлардан юз ўгиргандек бўлиб афтини буриштиради. Обид бўлса, худди одамлардан жиркангандек, бурнини жийиради. Бу иккиси ҳам Аллоҳ таоло Ўз Набийсига «Ва сенга эргашган мўминларга қанотингни пастлат», деб берган одобни билмаган жоҳиллардир.

3. Бир кишининг тили билан даъво қилиб, ўзини мақташ ила фахрланиши, шунингдек, насаби билан мақтаниши ҳам кибрдир.

Кибрнинг турлари қуйидагилар:

1. Аллоҳ таолога кибр қилиш.

Бу энг ёмон кибрдир. Бу ҳолат Фиръавн ва Намруднинг кибрига ўхшаш бўлиб, Аллоҳ таолога банда бўлишдан ўзини олиб қочишдир.

2. Набий алайҳиссаломга кибр қилиш.

Бу ҳолат Макка кофирларига ўхшаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўйсунишдан жоҳиллик ва саркашлик ила кибр қилишдан иборатдир.

3. Бандаларга кибр қилиш.

Бу ўзини бошқалардан устун қўйиб, ўзгаларга ҳақорат назари билан қарашдан иборатдир.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Шайх, дегани .одамларнинг тавбасини қабул қиладиган зот, дегани эмас. Балки .Аллоҳ таолога тавба қилишнинг осон йўлларини ўргатадиган устоз, деганидир..Шайх, давоми...

6166 21:00 / 08.03.2019
Улуғ саҳобий Абдуллоҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо .Жаннатдаги нарсаларнинг бирортаси бу дунёникига ўхшамайди, фақат исми ўхшаши мумкин,, деганлар. ....уларга у давоми...

1035 19:00 / 01.11.2025
биринчи мақолаТасаввуфга оид бир мавзуни талқин қилишдан аввал тасаввуфrdquo нима эканлиги тўғрисида бир тушунчага, хулосага келиш лозим. Мен тасаввуф давоми...

10825 20:09 / 09.11.2018
Аллоҳ таоло бидъатни қоралаб, Ҳадид сурасида марҳамат қилади .Сўнгра уларнинг ортидан расулларимизни кетмакет юбордик ва Ийсо ибн Марямни давоми...

3978 18:30 / 09.10.2021