Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (207-дарс) Тавҳиднинг фойдалари

00:00 / 05.12.2022 3387 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Аллоҳ таолога нисбатан бўладиган одобнинг энг улуғ даражаси тавҳиддир, шунинг учун тавҳид бағрикенгликнинг энг улуғ сабабидир.

2. Ким тавҳиднинг ҳақиқатини рўёбга чиқарса, ҳисобсиз ва азобсиз жаннатга киради.

3. Тавҳид, агар қалбда ундан ачитқининг бир донасича бўлса ҳам дўзахда абадий қолишдан халос қилади. Агар у қалбда мукаммал бўлса, дўзахга киришни бутунлай ман қилади.

4. Тавҳид ила гуноҳлар мағфират қилинади ва ёмонликлар ўчирилади.

5. Тавҳид – бу дунё ва охират ғамларининг кетишининг бош сабаби.

6. Тавҳид ила киши шайтондан сақланади.

7. Тавҳид ҳасадгўйнинг ёмонлигини даф қи­лади.

8. Тавҳидда бўлганларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алай­ҳи васалламнинг шафоатлари насиб бўлади.

9. Тавҳидда бўлганлар қиёмат куни Аллоҳ таолонинг изни ила ўз қариндошларини шафоат қиладилар.

10. Тавҳид соҳибига бу дунё ва охиратда ҳидоят, камолот ва омонлик ҳосил бўлади.

11. Тавҳид Аллоҳ таолонинг розилиги ва савобига эришишнинг асосий сабабидир.

12. Тавҳид барча эзгу гап-сўз ва амалларнинг қабул қилиниб, савобга сабаб бўлиши учун асосий шартдир.

13. Тавҳид бандага яхшиликларни қилишни, ёмонликлардан четланишни осон қилади ва мусибатларда тасалли 
беради.

14. Тавҳид қалбда камолга етса, эгасига иймонни маҳбуб қилади ва зийнатлайди ҳамда унга куфр, фисқ ва исённи ёмон кўрсатади.

15. Тавҳид бандани махлуқларга қул бўлишдан, улардан қўрқишдан, қарам бўлишдан озод қилади.

16. Тавҳид ила Аллоҳ таоло бу дунёда нусрат, иззат, шараф, ҳидоят ва осонликни кафолатлайди.

17. Тавҳид ила Аллоҳ таоло бу дунё ва охиратнинг ёмонликларини даф қилади ва фаровон ҳаёт ҳамда хотиржамлик ато этади.

18. Тавҳид комил бўлса, риё, нифоқ каби ботиний гуноҳи кабираларни даф қилади.

19. Тавҳидда бўлганларнинг ортидан қилинган дуо ва садақалар фойда беради.


«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Башорат берувчи, номи билан танилган бир қабила ҳақида ҳикоя қилинади. Бу қабила илммаърифат ва заковатда ажралиб турганидан уларга ушбу ном нисбат давоми...

11663 19:27 / 20.05.2017
6. Сабр қилиш.....йўқчилик, қийинчилик ва шиддат вақтида сабр қиладиганлар...,Фақирлик, бечоралик пайтида, касаллик, беморлик вақтида, уруш, душманлар билан тўқнашув давоми...

5700 10:10 / 22.03.2019
Аллоҳ таолонинг розилиги набийлар ва мўминларнинг олий мақсадидир. Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти каримаси айнан шу маънодадир .Сени қавмингдан нима давоми...

2979 19:00 / 20.07.2024
Тариқатда зикр қилинган одобларнинг ўзи фарз, вожиб ёки суннат, ёхуд мубоҳ бўлади. Чунки тариқатнинг асосий иши банданинг Холиқ ва Унинг махлуқотлари билан давоми...

5591 14:30 / 07.09.2019