Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия 173-дарс. Кибр ва манманлик

20:00 / 19.02.2022 4932 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар бир мўмин-мусулмон банда эҳтиёт бўлиши лозим бўлган қалб хасталикларидан бири кибр ва манманликдир.

Кибр ва манманлик бир-бирига яқин ва ўхшаш салбий сифатлардир.

«Кибр», «такаббур» сўзлари луғатда катталик маъносини билдиради ва ўзини бошқалардан катта, устун ва афзал ҳисоблаш сифатига эга бўлган шахсга нисбатан ишлатилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сифатни «Кибр ҳақни инкор қилиш ва одамларни ҳақир санашдир», деб таърифлаганлар.

Имом Ғаззолий кибрни «У ўзини улуғ санаш ва қадрини бошқанинг қадридан устун қўйиш», деб таърифлаган.

«Иҳёу улумид-дин» асарида кибрнинг бадбахтлик калити экани қуйидагича баён қилинади: «Саодат калити ҳушёрлик ва фаҳму фаросатдадир. Бадбахтлик манбаи кибр ва ғафлатдадир.

Банда учун Аллоҳ таолонинг неъматлари ичида иймон ва маърифатдан улуғи йўқдир. Унга эришиш учун бағрикенглик ва қалб кўзи ўткирлигидан бошқа васила йўқ.

Куфр ва маъсиятдан каттароқ бало, офат йўқдир. Мазкур икки нарсага чақиришда қалб кўрлиги ва жаҳолат зулматидан бошқа нарса йўқдир.

Зийрак кишилар Аллоҳ таоло уларнинг ҳидоятини ирода қилган ва қалбларини Исломга кенг қилиб қўйганлардир. Мутакаббирлар Аллоҳ таоло уларнинг залолатини ирода қилган ва қалбларини худди осмонга чиқаётгандаги каби тор ва танг қилиб қўйганлардир.

Мутакаббир ўз ҳидоятига кафил бўлиши учун қалб кўзи очилмаган кишидир».

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Ибн Умар розияллоҳу давоми...

2776 19:00 / 07.09.2024
1. Ҳасад Аллоҳ таолонинг ғазабига сабабдир. 2. Ҳасадгўйнинг қалби ҳасратга тўла бўлади. 3. Ҳасад ўз эгасининг мартабасини пасайтиради. 4. Ҳасадчини одамлар ёмон давоми...

4395 17:00 / 29.01.2022
Агар бир одам сиздан Нима учун денгизчи ўзининг кемасини сафарга чиқиш олдидан обдон кўздан кечиради rdquo, Нима учун ғаввос акулалар яшайдиган денгизга давоми...

8041 05:00 / 01.03.2017
Аллоҳ таоло ўтган умматлар ҳолидан хабар бериб шундай марҳамат қилади .Сендан олдин ҳам фақат шаҳарқишлоқ аҳлидан эр кишиларни расул қилиб давоми...

1224 19:00 / 12.07.2025