Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (220-дарс) Содиқликнинг кўринишлари

19:00 / 04.03.2023 1853 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Ғаззолий содиқликнинг олти маъноси ҳақида батафсил сўз юритганлар:

1. Тилдаги содиқлик.

Бу маъно фақат хабарларга ва хабарни ўз ичига олган маъноларга боғлиқ бўлади. Хабар ўтган ёки келаси замонга боғлиқ бўлади. Бунга ваъдага вафо қилиш ҳам киради.

Ҳар бир бандага сўзини муҳофаза қилиш ва ростдан бошқани гапирмаслик лозим бўлади. Бу содиқликнинг энг машҳур туридир.

2. Ният ва иродадаги содиқлик.

Бу борадаги содиқлик ихлосга муҳтож бўлади. Бунинг барча ҳаракат ва саканотлар ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзигагина бўлишидан бошқа боиси йўқ. Агар унга озгина бўлса ҳам бошқа нарса аралашадиган бўлса, ниятнинг содиқлиги бузилади ва унинг эгаси ёлғончига айланади.

3. Азму қарордаги содиқлик.

Кўпинча инсон амалдан олдин азму қарор қилади. Мисол учун: «Агар Аллоҳ таоло менга мол берса, мадраса қураман», дейди. Худди мана шу азму қарор гоҳида жазм ила содиқ бўлса, гоҳида истак ва орзудан нарига ўтмаган бўлиши мумкин. Шунинг учун азму қарори ҳеч қандай майлсиз, иккиланишсиз ва заифликсиз тугал қувватга эга бўлган киши содиқ дейилади.

4. Азмга вафо қилишдаги содиқлик.

Гоҳида нафс қарор қилиниши билан азмни амалга оширишга киришади. Гоҳида эса шаҳватлар ғолиб келиб, азму қарорга амал қилиш қийинлашиб қолади. Аҳдига вафо қилганларгина содиқлар бўла олади.

 

Аллоҳ таоло Аҳзоб сурасида шундай деб марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘﭙ ﭚ ﭛ  ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ

«Мўминлардан Аллоҳга берган ваъдаларига содиқ қолган кишилар бордир. Бас, улардан назрига вафо қилгани бор. Улардан мунтазир бўлиб турганлари бор. Улар бирор нарсани алмаштирмадилар» (23-оят).

Яъни мўминлар ичида Аллоҳ таолонинг йўлида жонини фидо қилишга аҳду паймон берган, азму қарор қилган кишилар бор. Улар содиқлардир, улар мунофиқ ва иймони заифлар каби қўрқоқлик қилмайдилар.

عَنْ ثَابِتٍ قَالَ: قَالَ أَنَسٌ عَمِّي: قَالَ هِاشِمٌ: أَنَسُ بْنُ النَّضْرِ سُمِيَتْ بِهِ لَمْ يَشْهَدْ مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَوْمَ بَدْرٍ قَالَ: فَشَقَّ عَلَيْهِ وَقَالَ: فِي أَوَّلِ مَشْهَدٍ شَهِدَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ غِبْتُ عَنْهُ، لَئِنْ أَرَانِيَ اللهُ مَشْهَدًا فِيمَا بَعْدُ مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لِيَرَيَنَّ اللهُ مَا أَصْنَعُ، قَالَ: فَشَهِدَ مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَوْمَ أُحُدٍ، قَالَ: فَاسْتَقْبَلَ سَعْدَ بْنَ مُعَاذٍ قَالَ: فَقَالَ لَهُ أَنَسٌ: يَا أَبَا عَمْرٍو، أَيْنَ؟ وَاهَا لَرِيحُ الْجَنَّةِ أَجِدُهُ دُونَ أُحُدٍ، قَالَ: فَقَاتَلَهُمْ حَتَّى قُتِلَ، فَوُجِدَ فِي جَسَدِهِ بِضْعٌ وَثَمَانُونَ مِنْ ضَرْبَةٍ وَطَعْنَةٍ وَرَمْيَةٍ، قَالَ: فَقَالَتْ أُخْتُهُ عَمَّتِي الرَّبِيعُ بِنْتُ النَّضْرِ: فَمَا عَرَفْتُ أَخِي إِلَّا بِبَنَانِهِ. وَنَزَلَتْ هَذِهِ الْآيَةُ (ﮋﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﮊ) قَالَ: فَكَانُوا يَرَوْنَ أَنَّهَا نَزَلَتْ فِيهِ وَفِي أَصْحَابِهِ. رَوَاهُ أَحْمَدُ

 

Собитдан, у амакиси Анасдан, У Ҳишомдан ривоят қилинади:

«Ушбу оятда назарда тутилган кишилардан бири Анас ибн Назр Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Бадр урушида қатнашмай қолган эди. Бу иш унга жуда оғир ботди.  

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иштирок этган биринчи урушда қатнашолмадимми?! – деб афсусланиб юрарди. Шу билан бирга: – Агар Аллоҳ таоло кейинчалик менга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бир урушни кўрсатса, менинг нима қилишимни Аллоҳнинг Ўзи кўради», дер эди. 

Уҳуд уруши куни у ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан урушга чиқди. У йўлда кетаётиб, Саъд ибн Муъоз розияллоҳу анҳуни учратди ва унга:

«Эй Абу Амр! Оҳ! Оҳ! Жаннатнинг ҳиди қаёқдан келмоқда?! Мен унинг Уҳуд томондан келаётганини сезяпман!» деди. Урушга кириб, шаҳид бўлгунича жанг қилди. Унинг жасадидан саксондан ортиқ найза, қилич ва камон ўқи изларини топдилар. Унинг синглиси Рубаййиъ бинти Назр:

«Акамни фақат бармоғидан таниб олдим, холос»,  дерди.

Бас, ушбу оят нозил бўлди: «Мўминлардан Аллоҳга берган ваъдаларига содиқ қолган кишилар бордир. Бас, улардан назрига вафо қилгани бор. Улардан мунтазир бўлиб турганлари бор. Улар бирор нарсани алмаштирмадилар».

Буни у ва унинг соҳиблари ҳақида нозил бўлган деб билишар эди».

Аҳмад ривоят қилган.

Алҳамдулиллаҳ, мусулмонлар ичида бу кишига ўхшаб жонини фидо этганлар жуда кўп чиқди. Уларнинг фидойиликлари Исломга, мусулмонларга шону шуҳрат келтирди ва келтирмоқда.

«Бас, улардан назрига вафо қилгани бор».

Анас ибн Назр розияллоҳу анҳуга ўхшаб шаҳиди аъло бўлди. Орзусига эришди. Ўзи кўзлаган олий мақомга етишди.

«Улардан мунтазир бўлиб турганлари бор. Улар бирор нарсани алмаштирмадилар».

Бу мўминлар Аллоҳга берган аҳду паймонларини ҳеч нарсага алмаштирмадилар.

5.   Амалдаги содиқлик.

Бунда банда ташқаридаги амали ичкарисида, ўзида бўлмаган сифатга далолат қилиб қолмаслиги учун жидду жаҳд қилади. Ичидаги бори ташқарига чиқишига эришади. Баъзи кишилар ташқаридан намозни хушуъ билан ўқиётгандек бўлиб кўринади. У буни одамлар кўриши учун қилмайди. Аммо, шу билан бирга, ичи ташига тўғри келмайди. У таш­қаридан хушуъ ила намоз ўқиётган бўлиб кўринса-да, хаёли бозорда юрган бўлади. Демак, бундай одам амалида содиқ эмас, балки ёлғончидир.

Бундан қуйидаги хулоса келиб чиқади Одамнинг ичи ташига тўғри келмаслиги икки хил бўлади. Агар бу иш ният ва қасд билан қилинаётган бўлса, риё бўлади. Аммо ният ва қасдсиз қилинаётган бўлса, содиқликка зид бўлади.

Бу нотўғри ҳолатдан қутулиш учун киши ичи ва ташининг бир хил бўлишини таъминлаши лозим.

Язийд ибн Ҳорис раҳматуллоҳи алайҳи:

«Агар банданинг сири ва ошкори бир хил бўлса, ишнинг ярми ҳосил бўлади. Агар сири ошкоридан афзал бўлса, фазлга эришади. Агар ошкори сиридан афзал бўлса, жаврчи бўлади», деган.

Абдурраҳмон ибн Зайд:

«Ҳасан бир нарсага амр қилса, ўзи ўшани ҳаммадан кўра яхши қилар эди. Бир нарсадан наҳйи қилса, ўшандан ҳаммадан кўра ўзи узоқда бўлар эди. Мен у каби ичи ташига ўхшаш одамни кўрмаганман», деган.

6.   Дин мақомотларидаги содиқлик.

Бу содиқликнинг энг олий ва азиз даражасидир. Бу даражадаги содиқлик хавф, ражо, таъзим, зуҳд, ризо, таваккул, муҳаббат ва шунга ўхшаш нарсаларда бўлади.

Мазкур ишларнинг бошланиши, ғояси ва ҳақиқати бор. Бир нарса ғолиб, ҳақиқати юзага чиқса, ўша нарса содиқлик даражасига кўтарилган бўлади. Мисол учун, содиқ хавф, содиқ таваккул ва бошқалар.

 

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . . ,. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Аллоҳга шукр қилмаса, одамларга ҳам ташаккур давоми...

1518 19:00 / 02 март
Дуо ўз соҳибини ризо мақомидан чиқармайди. Шунингдек, куфр, маъсият ва фисқу фужурни, уларнинг аҳлини ва сабабларини ёмон кўриш ҳам кишининг ризо мақомига хилоф давоми...

641 19:00 / 10 август
Ватанпарварлик ndash улуғ фазилатБисмиллаҳир роҳманир роҳиймСизу бизга бу жаннатмакон диёрни, буюк алломалар юртини Ватан қилиб берган Парвардигоримизга ҳамду давоми...

8505 05:00 / 01.03.2017
176. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу дедилар Агар қалбларимиз пок бўлганда, Роббимизнинг Каломига тўймаган бўлардикrdquo.177. Ишингни Аллоҳга топшир ва табассум қил давоми...

5481 17:50 / 06.05.2017