Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ўзида «иффат» сўзи бўлмаса ҳам, маъноси иффатга далолат қиладиган оятларга мисоллар:
Аллоҳ таоло Юсуф алайҳиссаломнинг тақволарини, иффатларини баён қилувчи бир қанча оятлар нозил қилган. Мана шу оятларни тиловат қилганимизда ёки эшитганимизда ёш, навқирон, ниҳоятда чиройли, шу билан бирга, тақволи, чин мусулмон бўлган Юсуф алайҳиссаломнинг энг оғир пайтларда ҳам иффатларини пок сақлаганларига гувоҳ бўламиз:
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
«У уйида бўлган аёл ундан нафсини хоҳлади. Эшикларни беркитиб: «Бу ёққа кел!» деди. У: «Аллоҳ сақласин! Ахир у турар жойимни яхшилаб берган хожам-ку! Албатта, золимлар зафар топмаслар», деди» (Юсуф сураси, 23-оят).
Яъни Юсуф келиб тушган уйдаги аёл – уни карвон эгаларидан сотиб олган кишининг хотини ундан нафсини қондиришини хоҳлади. У билан фаҳш иш қилмоқчи бўлди.
«Эшикларни беркитиб: «Бу ёққа кел!» деди».
Бу тасарруфотлар хотин Юсуфни жуда ҳам қаттиқ севиб, унга етишишга азму қарор қилганини кўрсатади. Бўлмаса, аёл киши ҳеч қачон уйидаги хизматкор йигитга, эшикларни беркитиб туриб, «Бу ёққа кел», деб очиқдан-очиқ айтмайди. Аммо Юсуф хотин ўйлаган енгилтак йигитлардан эмас. У Аллоҳдан қўрқади, Аллоҳ унга ҳар бир нарсада тўғри ҳукм чиқаришни амр қилган ва илм берган. Ҳар қандай шароитда ҳам ҳаром ишга бормайди.
«У: «Аллоҳ сақласин! Ахир у турар жойимни яхшилаб берган хожам-ку! Албатта, золимлар зафар топмаслар», деди».
Яъни «Бундай ҳаром ишни қилишдан Аллоҳ сақласин, – демоқда. Кейин у яхшиликни унутадиган одам ҳам эмас. Шунинг учун ҳам: – Ахир у (яъни уй эгаси – хотиннинг эри) жойимни яхшилаб берган хожам-ку. Менга шунча яхшилик қилган инсонга хиёнат этиб, хотинининг гапига кириб, фаҳш иш қиламанми? Агар шундай қиладиган бўлсам, золимлардан бўламан», деди.
«Албатта, золимлар зафар топмаслар», деди».
Аммо хотиннинг зулм, хиёнат, адолат, риоят, Аллоҳдан қўрқиш деган нарсалар билан иши йўқ эди.
ﭬ ﭭ ﭮﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
«Батаҳқиқ, хотин унга интилди. У ҳам, агар Роббининг бурҳон(далил)ини кўрмаганида, у(хотин)га интилар эди. Ундан ёмонлик ва фаҳшни узоқлаштириш учун шундай қилдик. Албатта, у танланган бандаларимиздандир» (Юсуф сураси, 24-оят).
Юсуф гапга кирмай, унинг таклифини рад этганидан кейин, хотин ниятига етиш учун унга томон интилиб қолди. Аслида, бунақа пайтларда эркак киши аёлга интилмасмиди?
Ҳолбуки, Юсуф эркаклиги комил инсон эди. Унда ҳам бошқа эркакларда бўлгани каби майл бор эди. У ҳам аёлга интилиши мумкин эди.
Аммо унинг бошқалардан фарқли жойи – Роббининг бурҳон(ҳужжат)ини кўрган эди, ўшандай далилни кўриб туриб ҳам, ҳаром ишга юрганида, ҳақиқий мўмин бўлолмас эди. Агар шу ҳолат бўлмаганида, у ҳам хотинга интилган бўларди.
Буларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг инояти ила бўлмоқда.
«Ундан ёмонлик ва фаҳшни узоқлаштириш учун шундай қилдик».
«Биз қилган тадбир туфайли у ёмонлик ва фаҳш ишлардан, жумладан, ҳожасининг аёли хоҳлаган бузуқликдан ҳам узоқ бўлди. Унга бунчалик ишларни раво кўрганимиз беҳуда эмас:
«Албатта, у танланган бандаларимиздандир».
Хотин Юсуфга интилиб, у хотиндан қочиб,
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
«Эшик томон чопишди. Хотин унинг кўйлагини орқа томонидан йиртиб олди. Эшик олдида у(хотин)нинг хўжайинига дуч келишди. У (хотин): «Сенинг аҳлингга ёмонлик истаганнинг жазоси фақатгина зиндонбанд этилиши ёки аламли азобдир», деди» (Юсуф сураси, 25-оят).
Хотиннинг нафси шу даражага етган эдики, Юсуфга интилибгина қолмай, уни қувишга тушди. Юсуф ҳам фаҳш ишга умуман бормаслигининг таъкиди сифатида эшик томон қочди. Хотин қочаётган Юсуфнинг кўйлагидан ушлаб, тортган эди, кўйлакнинг бир парчаси қўлида юлиниб қолди. Шу пайт кутилмаган иш содир бўлди:
«Эшик олдида у(хотин)нинг хўжайинига дуч келишди».
Хотиннинг эри келиб қолди. Нима қилиш керак?
Маккор хотин ўзини йўқотмай, дарҳол ҳужумга ўтди:
«Сенинг аҳлингга ёмонлик истаганнинг жазоси фақатгина зиндонбанд этилиши ёки аламли азобдир», деди».
Яъни «Юсуф менга – сенинг аҳлингга ёмон ният билан ҳамла этди, бузуқлик қилишни хоҳлади. Энди унинг жазоси ёки қамоқ, ёки аламли азоб бўлиши керак», деди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, сийратлари ва ҳадисларида ҳам иффат масаласи кенг жой олган.
عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: إنَّ نَاسًا منَ الْأَنْصَارِ سَأَلُوا رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَأَعْطَاهُمْ، ثُمَّ سَأَلُوهُ فَأَعْطَاهُمْ، ثُمَّ سَأَلُوهُ فَأَعْطَاهُمْ، حَتَّى نَفِدَ مَا عِنْدَهُ، فَقَالَ: «مَا يَكُونُ عِنْدِي مِنْ خَيْرٍ فَلَنْ أَدَّخِرَهُ عَنْكُمْ، وَمَنْ يَسْتَعْفِفْ يُعِفَّهُ اللهُ، وَمَنْ يَسْتَغْنِ يُغْنِهِ اللهُ، وَمَنْ يَتَصَبَّرْ يُصَبِّرْهُ اللهُ، وَمَا أُعْطِيَ أَحَدٌ عَطَاءً خَيْرًا وَأَوْسَعَ مِنَ الصَّبْرِ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَلِلشَّيْخَيْنِ وَالتِّرْمِذِيِّ: «قَدْ أَفْلَحَ مَنْ أَسْلَمَ، وَرُزِقَ كَفَافًا، وَقَنَّعَهُ اللهُ بِمَا آتَاهُ». وَفِي رِوَايَةٍ: «اللَّهُمَّ اجْعَلْ رِزْقَ آلِ مُحَمَّدٍ قُوتًا». وَفيِ رِوَايَةٍ: «لَيْسَ الْغِنَى عَنْ كَثْرَةِ الْعَرَضِ، وَلَكِنَّ الْغِنَى غِنَى النَّفْسِ».
Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ансорийлардан бир қанча одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (мол) сўрадилар. Бас, у зот уларга бердилар. Сўнгра яна сўрадилар. Яна бердилар. Ҳатто ҳузурларидаги нарса қолмади. Шунда у зот:
«Ҳузуримда нима яхшилик бўлса, сизларга бермай олиб қолмасман. Ким иффатталаб бўлса, Аллоҳ уни иффатли қилур. Ким беҳожатлик талаб қилса, Аллоҳ уни беҳожат қилур. Ким сабр талаб қилса, Аллоҳ уни сабрли қилур. Ҳеч кимга сабрдан кўра яхшироқ ва кенгроқ ато берилмаган», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Икки шайх ва Термизийнинг ривоятида:
«Ким мусулмон бўлиб, етарлича ризқлантирилса ва Аллоҳ уни Ўзи берган нарсага қаноатлантирса, батаҳқиқ, нажот топган бўлур», дейилган.
Бошқа бир ривоятда эса:
«Аллоҳим! Оли Муҳаммаднинг ризқини қут – егулик нарса қилгин», дейилган.
Яна бир ривоятда эса:
«Бойлик молнинг кўплигида эмас, лекин бойлик нафснинг беҳожатлигидадир», дейилган.
«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди
Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.