Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (64-дарс). Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш илмининг тарихи

20:05 / 31.12.2019 4725 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Албатта, мусулмонларда барча илмлар қатори, нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш бўйича ҳам асосий ва биринчи манба Қуръони Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидир.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаи киромлари нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллашга салмоқли ҳисса қўшганлар.

Кейинроқ бу масалалар Абу Ҳанифа, Шофеъий, Молик ва Ибн Ҳанбал каби улуғ мужтаҳидларнинг шахслари ва фиқҳий баҳсларида ўз аксини топди.

Ҳижрий учинчи асрга келиб, нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш бўйича алоҳида асарларнинг дебочалари ҳам пайдо бўла бошлади. Бу соҳада тадқиқот олиб борган олимлар машҳур Жоҳизнинг «Таҳзийбул ахлоқ» китобини мисол қилиб келтирадилар. Шу билан бирга, Ибн Қутайба, Жоҳиз ва бошқаларнинг катта асарларида нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллашга оид алоҳида боблар борлигини ҳам эслаб ўтадилар.

Учинчи асрнинг иккинчи ярмида Ибн Исҳоқ Киндий ўзининг «Ал-Қавлу фин-нафс» номли китобини ёзди.

Ҳижрий тўртинчи асрга келиб, Ҳаким Термизий «Китобуз завқи» ва «Ар-Риёза ва адабун нафс» китобларини таълиф қилди. Абу Наср Форобий «Ороу аҳли Мадинатил фозила» ва «Ал-Одоб ал-мулукийя» китобларини ёзди.

Бешинчи асрда Ибн Мискавайҳ бир неча асарларни, жумладан, «Таҳзийбул ахлоқ» китобини ёзди.

Ибн Синонинг фалсафий асарларида ҳам ахлоқ масаласи кенг ёритилган бўлиб, хусусан, «Рисолатун фил ҳикмати», «Китобут-тойр», «Асрорус-солати» ва «Ал-Инсоф» номли китобларида бу масалага алоҳида эътибор қаратилган.

Шу ўринда Ибн Божанинг «Иттисолул ақл» ва «Китобун-нафс» номли асарларини алоҳида эслаш лозим бўлади.

Юқорида зикр қилинган муаллифлар шеърият, адабиёт ва фалсафа соҳаларининг вакиллари бўлиб, санаб ўтилган китоблар ҳам мана шу йўналишларда ёзилган ижод намуналаридир.

Аммо нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш бўйича асосий илмий ишларни Қуръони Карим ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари асосида фақиҳ, муҳаддис ва руҳий тарбия уламолари олиб борганлар. Уларнинг илмий ҳаракатлари ва ёзган асарларини санаб ўтишнинг ўзи ҳам осон эмас. Биз ушбу ўринда баъзи бирларини эслаб ўтиш билангина кифояланамиз.

1. Имом ал-Маъофий ибн Имрон ал-Мувсилий (ҳижрий 185-санада вафот этган). «Зуҳд китоби».

2. Имом Муҳаммад ибн Фузайл ибн Ғазвон ал-Куфий (ҳижрий 195-санада вафот этган). «Зуҳд китоби».

3. Имом Вакийъ ибн Жарроҳ (ҳижрий 197-санада вафот этган). «Зуҳд китоби».

4. Ҳофиз Асад ибн Мусо (ҳижрий 212-санада вафот этган). «Зуҳд китоби».

5. Имом Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳанбал (ҳижрий 241-санада вафот этган). «Зуҳд китоби».

6. Ҳофиз Ҳаннод ибн ас-Саррий (ҳижрий 243-санада вафот этган). «Зуҳд китоби».

7. Аҳмад ибн Ҳарб ибн Абдуллоҳ Зоҳид (ҳижрий 234-санада вафот этган). «Зуҳд китоби».

8. Имом Абу Довуд (ҳижрий 275-санада вафот этган). «Зуҳд китоби».

9. Имом Ибн Аби Дунё (ҳижрий 281-санада вафот этган). «Макоримул ахлоқ», «Ихлос», «Ал-Амру бил-маъруф», «Ҳазар ва шафақа», «Зикрул мавт», «Заммул ғазаб», «Ризо аниллаҳи вас-собру ала қазоиҳи», «Ал-Ғийбату ван-намийма», «Ал-Қаноъа», «Ас-Сомту ва одобул-лисон».

10. Ҳофиз Иброҳим ибн ал-Жунайд (ҳижрий 260-санада вафот этган). «Зуҳд китоби».

11. Ҳофиз Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Ассол ал-Асфиҳоний (ҳижрий 249- санада вафот этган). «Зуҳд китоби».

12. Имом Муҳаммад ибн Ҳусайн ал-Ожурий. «Зуҳд китоби».

13. Имом Ибн Шоҳийн (ҳижрий 385-санада вафот этган). «Зуҳд китоби».

14. Ҳофиз Абу Бакр Аҳмад ибн Ҳусайн ал-Байҳақий (ҳижрий 485-санада вафот этган). «Зуҳд китоби».

15. Имом ибн Даббоғ (ҳижрий 393-санада вафот этган). «Зуҳд китоби».

16. Ҳофиз Абдул Ҳақ ибн Абдурроҳман Ишбилий (ҳижрий 581-санада вафот этган). «Зуҳд китоби».

19. Имом Мовардийнинг «Адабуд-дунё вад-дийн» китоби.

20. Абу Бакр Хароитий. «Макоримул ахлоқи ва маолийҳа» ҳамда «Масовил ахлоқи ва мазмумиҳа ва тароиқу макруҳиҳа».

21. Абу Бакр Ожурийнинг «Ахлоқу ҳамалатул ­Қуръони», «Ахлоқул уламо», «Адабун-нафс», «Китобу аҳлил бирри ват-тақво», «Китобут-тавба», «Китобут-таҳажжуд» ва бошқа китоблари.

22. Абу Абдуллоҳ Ҳалимийнинг «Ал-Минҳож фий шуъабил иймон» китоби.

23. Ибн Ҳазм Андалусийнинг «Ал-ахлоқ вас-сияр фий мудовотун-нуфус» китоби.

24. Имом Нававийнинг «Шуъабул иймон» китоби.

25. Роғиб Асфиҳонийнинг «Аз-Зарийъа ила макоримиш-шарийъа» китоби.

26. Ҳофиз Мунзирийнинг «Ат-Тарғийбу ват-тарҳийб» китоби.

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зикр қилувчи учун ўзига яраша одоблар мавжуд. Ўша одобларга риоя қилган ҳолда адо этилган зикр қабул ва ижобат бўлиши умидлидир.1. Аллоҳ таолодан зикр учун ёрдам давоми...

4695 19:07 / 20.11.2018
биринчи мақолаТасаввуфга оид бир мавзуни талқин қилишдан аввал тасаввуфrdquo нима эканлиги тўғрисида бир тушунчага, хулосага келиш лозим. Мен тасаввуф давоми...

10647 20:09 / 09.11.2018
Иккинчи офат ndash ботил сўзга киришиш.Ботил сўз ичкиликбозлик мажлислари ва фосиқларнинг қилмишларига ўхшаш нарсалар ҳақидаги гаплардир. . ,. .Абу давоми...

4748 13:00 / 26.12.2020
Қодир бўлган ҳар бир инсон, берадиган закоти ва садақасига муносиб одамни танласин. Бунга муносиб шахсларнинг бир неча сифатлари бўлади.Биринчи сифат Тақво.Закот давоми...

5908 13:00 / 28.03.2020
Аудиолар

213180 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132400 14:35 / 11.08.2021