Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 10 жумадул аввал | 2024 йил 12 ноябрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (144-дарс).Роббингиз Аллоҳдир. Подшоҳлик Уникидир

17:00 / 10.07.2021 2462 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Роббликда ширк келтириш

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:

يَهْدِي إِلَى الرُّشْدِ فَآمَنَّا بِهِ وَلَن نُّشْرِكَ بِرَبِّنَا أَحَدًا

«…ва ўз Роббимизга ҳеч кимни ширк келтирмасмиз», деб мараҳамат қилган. (Жин сураси, 2-оят). 

Аллоҳ таолонинг хотини ёки боласи бор деганлар Роббил оламинга ширк келтирганлардир. Шунингдек, «Аллоҳдан бошқа биров бандалар қудратида бўлмаган нарсани беради», деб эътиқод қилиш ҳам роббликда ширк келтириш ҳисобланади.

Аллоҳ таолонинг рубубиятида ширк келтириш ибодат ва улуҳиятда ҳам ширк келтиришга олиб боради.

Ҳукмда ширк келтириш.

Қуръони Каримда:

قُلِ اللَّهُ أَعْلَمُ بِمَا لَبِثُوا لَهُ غَيْبُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ أَبْصِرْ بِهِ وَأَسْمِعْ مَا لَهُم مِّن دُونِهِ مِن وَلِيٍّ وَلَا يُشْرِكُ فِي حُكْمِهِ أَحَدًا

Уларга Ундан ўзга валий йўқдир. Ва У Ўз ҳукмида ҳеч кимни шерик қилмас», дейилган
.(Каҳф сураси, 26-оят) 

Яъни, оятда сўз юритилаётган Каҳф (ғор) эгалари учун ҳам, улардан бошқалар учун ҳам Аллоҳдан ўзга ёрдам берадиган валий (дўст) йўқ ва улар ҳақида хоҳлаган ҳукмини қиладиган ҳоким ҳам йўқ.

Бас, Аллоҳ таоло уларга ишларида тўғриликни муҳайё қилиб қўйди. Уларга Ўз ҳузуридан раҳматни берди ва қулоқларини бир неча йилгача эшитмайдиган қилиб қўйди. Аллоҳ уларнинг қалбини маҳкам боғлаб, ҳидоятларини зиёда қилди ва Ўз раҳматини сочиб қўйди. Уларга ишларида юмшоқликни муҳайё қилди. Уларга уйқуларида ҳам манфаат оладиган нарсани тайёрлаб берди.

Аллоҳ таоло уларни ўнгга, чапга ағдариб турар эди. Уларга қуёшни хизматкор қилиб қўйди. Қуёш ғорнинг ўнг ва чап томонидан айланиб ўтар эди.

Сўнгра Аллоҳ таоло уларни уйқуларидан уйғотди. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини ва қиёмат соати келишида шубҳа йўқлигини билдириш учун одамларни уларнинг ҳолидан хабардор қилди.

Улар Аллоҳ таолонинг ҳукмларига ва уларга берган ёрдамига ҳеч кимни шерик қилмадилар.

Албатта, Аллоҳ таоло Ўз ҳукмларида ҳеч кимни шерик қилмайди:

مَا تَعْبُدُونَ مِن دُونِهِ إِلاَّ أَسْمَاء سَمَّيْتُمُوهَا أَنتُمْ وَآبَآؤُكُم مَّا أَنزَلَ اللّهُ بِهَا مِن سُلْطَانٍ إِنِ الْحُكْمُ إِلاَّ لِلّهِ أَمَرَ أَلاَّ تَعْبُدُواْ إِلاَّ إِيَّاهُ ذَلِكَ الدِّينُ الْقَيِّمُ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لاَ يَعْلَمُونَ

«Ҳукм фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир, У фақат Ўзигагина ибодат қилишингизни амр этди» (Юсуф сураси, 40-оят). 

Демак, ҳукмдорлик ҳам, ибодат ҳам холис Аллоҳнинг Ўзига бўлиши, бошқага ибодат қилинмаслиги тўғри дин саналади.

Мулк ва султондаги ширк келтириш

Қуръони Каримда:

وَقُلِ الْحَمْدُ لِلّهِ الَّذِي لَمْ يَتَّخِذْ وَلَدًا وَلَم يَكُن لَّهُ شَرِيكٌ فِي الْمُلْكِ وَلَمْ يَكُن لَّهُ وَلِيٌّ مِّنَ الذُّلَّ وَكَبِّرْهُ تَكْبِيرًا

«Сен: «Фарзанд тутмаган, мулкда шериги бўлмаган ва хорликдан қутқарувчи дўстга зор бўлмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дегин», дейилган (Исро сураси, 111-оят).

Бу оятда Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарига бирон бир махлуқотга ўхшамаган ва султонлигида ҳеч бир шериги бўлмаган Аллоҳга ҳамд айтишни амр қилмоқда. У борлиқдаги нарсаларнинг молики – эгасидир. Чунки мулк Унинг қўлидадир. У Зот ҳар бир нарсага қодирдир. Барча нарсаларнинг эгалиги Унинг қўлидадир. Осмонлару ернинг мулки ҳам Унга хосдир.

قُلِ ادْعُوا الَّذِينَ زَعَمْتُم مِّن دُونِ اللَّهِ لَا يَمْلِكُونَ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ فِي السَّمَاوَاتِ وَلَا فِي الْأَرْضِ وَمَا لَهُمْ فِيهِمَا مِن شِرْكٍ وَمَا لَهُ مِنْهُم مِّن ظَهِيرٍ

«Сен: «Аллоҳдан ўзга гумон қилганларингизга дуо қилаверинглар!» деб айт. Улар осмонлару ерда зарра вазнидаги нарсага ҳам молик эмаслар. Уларга бу(икки)ларида шериклик ҳам йўқ. Ва У Зотга улардан бирорта ёрдамчи ҳам йўқ» (Сабаъ сураси, 22-оят). 

Яъни, «Сиз валийлар – дўсту ёрдамчилар деб гумон қилиб, Аллоҳга шерик қилаётган, ҳожатингиз тушганда илтижо қилаётган «худо»ларингизнинг зарра миқдорича ҳам мустақил эгалиги йўқдир. Улар бу нарсаларда шерик ҳам эмаслар. Аллоҳга бирор нарсада ёрдам ҳам бера олмайдилар. Нима учун уларга илтижо қиласизлар ва нима учун уларга ибодат қиласизлар?!»

يُولِجُ اللَّيْلَ فِي النَّهَارِ وَيُولِجُ النَّهَارَ فِي اللَّيْلِ وَسَخَّرَ الشَّمْسَ وَالْقَمَرَ كُلٌّ يَجْرِي لِأَجَلٍ مُّسَمًّى ذَلِكُمُ اللَّهُ رَبُّكُمْ لَهُ الْمُلْكُ وَالَّذِينَ تَدْعُونَ مِن دُونِهِ مَا يَمْلِكُونَ مِن قِطْمِيرٍ


«Ана ўша Роббингиз Аллоҳдир. Подшоҳлик Уникидир. Ундан ўзга илтижо қилаётганларингиз эса данак пўстлоғига ҳам молик эмаслар»
(Фотир сураси, 13-оят). 

Бундан олдинги оятда Аллоҳ таоло кеча-кундузнинг низоми, қуёш ва ойнинг низоми ҳамда уларнинг жараёни Ўз қўлида эканини исбот қилган.

Ушбу оятда эса бутун мулк Ўзигагина тегишли эканини таъкидламоқда: «Ана ўша Роббингиз Аллоҳдир. Подшоҳлик Уникидир».

Агар мулк Унинг махлуқларидан бирортасида бўлганида, кечаю кундузнинг низоми ҳозирги ҳолидан бошқача бўлар эди. Қуёш ва ойнинг ҳаракати ҳам, уларнинг чиқиши ва ботиши ҳам биз кўриб турганимиздан ўзгача бўларди.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баъзи сўфийларнинг ўзаро суҳбатларига қулоқ солсак, туш ҳақида кўп гапларни эшитамиз. Ҳатто тушни кўпгина нарсаларга далил қилиб ҳам келтирилади. Туш ҳақида ўта давоми...

4953 17:30 / 11.07.2019
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ иккинчи ҳижрий асарда 107ҳ187ҳ яшаб ўтган тасаввуфнинг кўзга кўринган вакилларидан, руҳий тарбиянинг етук машойихларидан бўлиб, Обидул давоми...

3981 05:00 / 01.03.2017
Илмнинг фойдалари сонсаноқсиз эканини ҳамма яхши билади. Бу ўринда биз диний илмларнинг баъзи фойдаларини қисқача эслаб ўтамиз1.Илм орқали Аллоҳ танилади, Унга давоми...

3947 13:30 / 18.01.2020
161. Олтин олов билан синалади. Аёл олтин билан синалади. Эркак аёл билан синалади.162. Агар чиройли аёл бамисоли қимматбаҳо тош бўлса, фозила гўзал хулқли, илмли аёл давоми...

4599 19:58 / 27.04.2017
Аудиолар

134203 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

54544 14:35 / 11.08.2021