Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Муроқабанинг фойдалари | Тазкия дарслари (299-дарс)

19:00 / 22.09.2024 2045 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Муроқаба жаннатни ютиб олиш ва дўзахдан нажот топишдир.

2. Муроқаба қиёмат кунидаги катта қўрқинчдан омонликдир.

3. Муроқаба иймоннинг камоли ва Исломнинг жамолига далилдир.

4. Муроқабанинг самараси Аллоҳ таолонинг муҳаббатидир.

5. Муроқаба яхши оқибатнинг белгисидир.

6. Муроқаба банданинг солиҳлиги аломатидир.

Бир банда ўзининг ҳолини билмоқчи бўлса, камолга етгани ёки етмаганини синамоқчи бўлса, ўз қалбидан мазкур икки мақомни – муроқаба ва мушоҳадани изласин. Агар қалбида муроқаба ёки мушоҳадани топса, ўзининг тўғри кетаётганини билсин. Мазкур икки нарсадан бирини топмаса, топишга ҳаракат қилсин.

Муроқаба мақоми, яъни Аллоҳ таоло уни кўриб ва эшитиб турганини ҳис қилиш қалб тирик эканининг аломатидир.

Агар қалб хаста бўлса, бу мақомга эришиб бўлмайди.

Зикр ва фикр кўп бўлмаса ҳам, мазкур мақомга эришиб бўлмайди.

Тоат ва ибодатда муроқаба ихлос билан юзага чиқади.

Маъсиятда муроқаба тавба, надомат ва гуноҳдан ажралиб чиқиш билан юзага чиқади.

Мубоҳ нарсаларда муроқаба одобга риоя қилиш билан юзага чиқади.

Неъматлардаги муроқаба шукр билан юзага чиқади.

Мусибатлардаги муроқаба сабр билан юзага чиқади.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нафсингни тадбир қилишдан халос қил. Сен учун сендан бошқаяъни Аллоҳ таоло бажарган ишни сен ўзинг учун бажармоқчи бўлма.Баъзи инсонлар Бу ҳикматда Ибни Атоуллоҳ давоми...

4125 05:00 / 01.03.2017
Нақшбандия тариқатида ўн бир асосга эга бўлган дастур бўлиб, улардан саккизтасини Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний қуддиса сирруҳу ва учтасини Хожа Баҳоуддин Нақшбанд давоми...

5951 19:01 / 16.11.2018
4623. Абу Барза алАсламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Эй тили билан иймон келтириб, қалбига иймон кирмаганлар жамоаси давоми...

9196 21:29 / 03.04.2017
.Илоҳи анта мақсуди ва ризока матлуби, каломининг маъноси фақат сўфийларнинг эмас, барча мўминмусулмонларнинг шиоридир. Муриднинг ёки соликнинг ва умуман, ҳар бир давоми...

5205 14:04 / 10.11.2019