Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия 179-дарс. Манманлик ёхуд ужуб

19:00 / 02.04.2022 4180 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бизда «манманлик» деб аталадиган салбий сифат арабларда «ужуб» дейилади. Бунда киши ўзида бор нарсадан ўзи ажабланади ва мақтанади.

Манманлик уламолар истилоҳида қуйидагича таърифланади: «Ужуб – манманлик неъматни ўзининг фазлидан деб ишониш ва неъмат берувчи Зотни унутишдир».

Муҳаққиқ уламоларимиз «манманлик» билан «кибр»нинг орасида нозик фарқ борлигини таъкидлаганлар:

Кибр ички хулқ бўлиб, ундан амаллар содир бўлади. Мазкур хулқ ўзини устидан кибр қилинаётган шахсдан юқори қўйишдир. Манманлик эса тасаввурдан иборат бўлиб, унда манмандан бошқа одам бўлиши шарт эмас.

Аллоҳ таоло манманликни қоралаб, Қуръони Каримда Тавба сурасида марҳамат қилади:

لَقَدْ نَصَرَكُمُ اللّهُ فِي مَوَاطِنَ كَثِيرَةٍ وَيَوْمَ حُنَيْنٍ إِذْ أَعْجَبَتْكُمْ كَثْرَتُكُمْ فَلَمْ تُغْنِ عَنكُمْ شَيْئًا وَضَاقَتْ عَلَيْكُمُ الأَرْضُ بِمَا رَحُبَتْ ثُمَّ وَلَّيْتُم مُّدْبِرِينَ

«Батаҳқиқ, Аллоҳ сизларга кўп жойларда нусрат берди. Ҳунайн кунида ҳам. Ўшанда сизни кўплигингиз ажаблантирган эди. Бас, сизга ҳеч фойда бермади ва ер кенг бўла туриб, сизга торлик қилиб қолди. Сўнгра орт­га қараб қочдингиз» (25-оят).

Ҳунайн уруши Маккаи Мукаррама фатҳ қилинганидан кейин бевосита бошланганидан унга мазкур фатҳда иштирок этган фотиҳлардан ташқари фатҳ сабабли янги мусулмон бўлган Макка аҳли ва бошқа кўпгина томонлар ҳам чиқишган эди.

Ҳамма янги ғалаба – Исломнинг зоҳир бўлиши нашидасини сурарди. Кўпчилик, мусулмонларга ҳеч ким бас келолмайди, деган фикрда эди.

Мусулмон лашкари биринчи марта ўн икки минг кишилик катта лашкарга айланган эди. Кишиларни бу улкан адад ғурурга кетказиб, уларда «Озлик чоғимизда қанчадан-қанча душманларнинг устидан ғолиб чиққанмиз-ку, шунча катта сонга эга бўлиб туриб, ўзимиздан оз сонли мушрикларни енга олмасмидик», деган манманлик пайдо бўлганди.

Аммо Ҳунайн уруши қизиган пайтда аскар ададининг кўплиги ҳеч қандай фойда бермай қолди. Мушриклар қўйган пистирмадан тўсатдан қақшатқич зарбага учраган мусулмонлар ўзларини дарҳол ўнглай олмай қолдилар. Душманнинг кучли босқини туфайли уларга ер юзи торлик қилиб қолди ва

«Сўнгра ортга қараб қочдингиз».

Қочганда ҳам ҳеч нарсага қарамай қочдилар, ҳатто ўз Пайғамбарини ҳам ташлаб қочдилар.

Манманликнинг оқибати ёмонлик экани ҳақида бир қанча ҳадислар ҳам келган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ t، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «بَيْنَمَا رَجُلٌ يَمْشِي قَدْ أَعْجَبَتْهُ جُمَّتُهُ وَبُرْدَاهُ إِذْ خُسِفَ بِهِ الْأَرْضُ فَهُوَ يَتَجَلْجَلُ فِي الْأَرْضِ حَتَّى تَقُومَ السَّاعَةُ». رَوَاهُ الشَّيْخَانِ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бир киши ўзининг соч шокиласига ва кийимига маҳлиё бўлиб юриб бораётганида бирдан уни ер ютиб юборди. Энди у қиёмат қоим бўлгунча пастга тушиб бораверади», дедилар».

Икки шайх ривоят қилишган.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтган умматлардан бир киши ўзининг чиройига, кийимига зеб бериб, кеккайгани қандай оқибат ила тугаганини ажойиб васф қилиб бериш ила биз мусулмонларни ўша шахсга ўхшашдан қайтармоқдалар.

Мазкур бадбахтликка гирифтор бўлган одам сочини ҳавас билан ўстирган экан. Унинг сочи елкасига тушиб турар, кийимни ҳам бошқаларга кўз-кўз қилиш учун танлаб кийган экан. У кунлардан бир кун «ўзининг соч шокиласига ва кийимига маҳлиё бўлиб юриб бораётганида, бирдан уни ер ютиб юборди».

Бунга ўхшаш нобакорларни, ўзини ўзгалардан арзимаган нарса ила устун қўядиганларни, кийими ила манманлик ва мутакаббирлик қиладиганларни ер ҳам ўз устида олиб турмай ютиб юборишга тайёр экан.

Аммо уни ер ютиши билан иш битиб қолмайди. Балки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, энди у қиёмат қоим бўлгунича пастга тушиб бораверади.

Яъни у қиёматгача ер ютиш азобини чекиб, қийналиб туради. Қиёмат куни унинг ҳоли қандай бўлишини эса Аллоҳ таолонинг Ўзи белгилайди.

Ким ана ўша ҳолга учрамай деса, зинҳор манманлик қилмасин.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَنْ جَرَّ ثَوْبَهُ خُيَلَاءَ لَمْ يَنْظُرِ اللهُ إِلَيْهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ». فَقَالَتْ أُمُّ سَلَمَةَ: فَكَيْفَ يَصْنَعْنَ النِّسَاءُ بِذُيُولِهِنَّ؟ قَالَ: «يُرْخِينَ شِبْرًا». فَقَالَتْ: إِذًا تَنْكَشِفُ أَقْدَامُهُنَّ. قَالَ: «فَيُرْخِينَهُ ذِرَاعًا لَا يَزِدْنَ عَلَيْهِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَصَاحِبَاهُ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким манманлик ила кийимини судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмас», дедилар. Шунда Умму Салама:

«Аёллар этакларини қандай қиладилар?» деди.

«Бир қарич тушириб оладилар», дедилар у зот.

«Ундай бўлса, оёқлари очилиб қолади», деди у.

«Бир зироъ тушириб оладилар, ундан зиёда эмас», дедилар у зот».

Термизий ва унинг икки соҳиби ривоят қилишган.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биринчидан, кофирлик диндаги зарурий нарсалардан бирини инкор қилиш билан бўлади. Бошқача қилиб айтганда, иймон келтириш вожиб бўлган ҳар бир нарсани инкор қилиш давоми...

3085 17:00 / 31.07.2021
Ғазабнинг сабаблари кўп бўлиб, жумладан, қуйидагиларни айтиш мумкин 1. Манманлик. 2. Мазаҳ. 3. Ҳазил. 4. Масхара. 5. Айблаш. 6. Риёкорлик. 7. Алдамчилик. 8. давоми...

2902 19:00 / 30.07.2022
658. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким Аллоҳдан сўрамаса, Аллоҳ унга ғазаб қилади,, дедилар,.Шарҳ Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан давоми...

7794 05:00 / 06.03.2017
тўртинчи мақолаМуоқаба ndash нафсни камчилиги учун жазолаш.Инсон нафсини қанчалик тергамасин, барибир баъзи маъсиятлардан ва камчиликлардан четланиб қола олмайди. давоми...

3025 13:00 / 12.09.2020
Аудиолар

135067 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55346 14:35 / 11.08.2021