Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 5 жумадул аввал | 2024 йил 07 ноябрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Бепарво бўлиш мусулмон инсонга ярашмайди | Тазкия дарслари (248-дарс)

19:00 / 23.09.2023 1776 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хавф ва ражо бирга бўлиши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида ҳам ўз ифодасини топган.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ دَخَلَ عَلَى شَابٍّ وَهُوَ فِي الْمَوْتِ فَقَالَ: «كَيْفَ تَجِدُكَ؟» قَالَ: أَرْجُو اللهَ يَا رَسُولَ اللهِ، إِنِّي أَخَافُ ذُنُوبِي، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ: «لَا يَجْتَمِعَانِ فِي قَلْبِ عَبْدٍ فِي مِثْلِ هَذَا الْمَوْطِنِ إِلَّا أَعْطَاهُ اللهُ مَا يَرْجُو، وَآمَنَهُ مِمَّا يَخَافُ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَحَسَّنَهُ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлим тўшагида ётган ёш йигитнинг олдига кирдилар ва:

«Ўзингни қандай ҳис қиляпсан?» дедилар.

«Аллоҳдан умидим бор, эй Аллоҳнинг Расули. Ва албатта, гуноҳларимдан хавфдаман», деди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бу иккови мўмин банданинг қалбида бунга ўхшаш ҳолатда жам бўлса, албатта, Аллоҳ унга умид қилган нарсасини беради ва хавф қилган нарсасидан сақлайди», дедилар».

Термизий ривоят қилган ва ҳасан деган.

Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан ким бемор бўлса, бориб кўрар эдилар. Қарими, ёшми, қулми, саййидми, фарқламас эдилар.

Мана бу ривоятда ёш йигит ўлим тўшагида ётганида уни кўргани келганлари ривоят қилинмоқда.

Шу ерда, ўлим олдида ётган йигитдан:

«Ўзингни қандай ҳис қиляпсан?» деб сўрадилар.

Йигит эса чин мусулмон инсоннинг жавобини берди:

«Аллоҳдан умидим бор, эй Аллоҳнинг Расули. Ва албатта, гуноҳларимдан хавфдаман».

Чин мусулмон шундай бўлиши керак. Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлиб, У Зотдан доимо яхшилик кутиши лозим.

Ноумид бўлиш мусулмон шахсга ҳеч тўғри келмайди. Чунки умид қилса, ҳар бир нарсага қодир, Ғафур ва Роҳийм бўлган Аллоҳдан умид қилади. Камолот сифатларига эга бўлган Зот – Аллоҳ таолодан ҳар қанча яхшиликни ражо (умид) қилса бўлади.

Шу билан бир вақтда, гуноҳларга бепарво бўлмай, улар туфайли Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлишдан хавф қилиб туриш ҳам мусулмон инсоннинг бурчидир. Бепарво бўлиш мусулмон инсонга ҳеч тўғри келмайди.

Агар бепарво бўлса, ҳар бир нарсанинг ҳисобини олиб турувчи, осийларнинг ҳар бир гуноҳига яраша жазосини берадиган, Жаббору Зул-интиқом бўлган Зот – Аллоҳ таолодан бепарво бўлган бўлади.

Шунинг учун банда доимо азобга дучор бўлиб қолмай, деган хавфда туриши керак. Ана шунда муроди ҳосил бўлади.

Бу натижани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисда таъкидламоқдалар:

«Бу иккови мўмин банданинг қалбида бунга ўхшаш ҳолатда жам бўлса, албатта, Аллоҳ унга умид қилган нарсасини беради ва хавф қилган нарсасидан сақлайди».

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: خَرَجَ عَلَيْنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَفِي يَدِهِ كِتَابَانِ، فَقَالَ: «أَتَدْرُونَ مَا هَذَانِ الْكِتَابَانِ؟» فَقُلْنَا: لَا يَا رَسُولَ اللهِ إِلَّا أَنْ تُخْبِرَنَا، فَقَالَ لِلَّذِي فِي يَدِهِ الْيُمْنَى: «هَذَا كِتَابٌ مِنْ رَبِّ الْعَالَمِينَ، فِيهِ أَسْمَاءُ أَهْلِ الْجَنَّةِ وَأَسْمَاءُ آبَائِهِمْ وَقَبَائِلِهِمْ، ثُمَّ أُجْمِلَ عَلَى آخِرِهِمْ، فَلَا يُزَادُ فِيهِمْ وَلَا يُنْقَصُ مِنْهُمْ أَبَدًا»، ثُمَّ قَالَ لِلَّذِي فِي شِمَالِهِ: «هَذَا كِتَابٌ مِنْ رَبِّ الْعَالَمِينَ فِيهِ، أَسْمَاءُ أَهْلِ النَّارِ وَأَسْمَاءُ آبَائِهِمْ وَقَبَائِلِهِمْ، ثُمَّ أُجْمِلَ عَلَى آخِرِهِمْ، فَلَا يُزَادُ فِيهِمْ وَلَا يُنْقَصُ مِنْهُمْ أَبَدًا»، فَقَالَ أَصْحَابُهُ: فَفِيمَ الْعَمَلُ يَا رَسُولَ اللهِ إِنْ كَانَ أَمْرٌ قَدْ فُرِغَ مِنْهُ؟ فَقَالَ: «سَدِّدُوا وَقَارِبُوا، فَإِنَّ صَاحِبَ الْجَنَّةِ يُخْتَمُ لَهُ بِعَمَلِ أَهْلِ الْجَنَّةِ وَإِنْ عَمِلَ أَيَّ عَمَلٍ، وَإِنَّ صَاحِبَ النَّارِ يُخْتَمُ لَهُ بِعَمَلِ أَهْلِ النَّارِ وَإِنْ عَمِلَ أَيَّ عَمَلٍ»، ثُمَّ قَالَ رَسُولُ اللهِ r بِيَدَيْهِ، فَنَبَذَهُمَا ثُمَّ قَالَ: «فَرَغَ رَبُّكُمْ مِنَ الْعِبَادِ، فَرِيقٌ فِي الْجَنَّةِ، وَفَرِيقٌ فِي السَّعِيرِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг олдимизга қўлларида иккита китоб ила чиқдилар ва:

«Бу икки китоб нималигини биласизларми?» дедилар.

«Йўқ, эй Аллоҳнинг Расули. Илло, сиз бизга хабар берсангиз, билишимиз мумкин», дедик.

Бас, у зот ўнг қўлларидагини кўрсатиб:

«Бу оламлар Роббидан бир китобдир. Унда аҳли жаннатларнинг исмлари, уларнинг оталарининг ва қабилаларининг исмлари бор. Кейин охирларигача жами белгиланиб, бундан ҳеч зиёда ҳам, кам ҳам қилинмайди», дедилар.

Кейин у зот чап қўлларидагини кўрсатиб:

«Бу оламлар Роббидан бир китобдир. Унда аҳли дўзахларнинг исмлари, уларнинг оталарининг ва қабилаларининг исмлари бор. Кейин охирларигача жами белгиланиб, бундан ҳеч зиёда ҳам, кам ҳам қилинмайди», дедилар.

Шунда у зотнинг саҳобалари:

«Эй Аллоҳнинг Расули, агар ишдан фориғ бўлинган бўлса, амал нимага?» дедилар.

«Маҳкам бўлинглар ва яқинлашинглар! Албатта, жаннат соҳибига аҳли жаннат амали ила хотима берилади. Гар қандай амални қилган бўлса ҳам. Албатта, дўзах соҳибига аҳли дўзах амали ила хотима берилади. Гар қандай амални қилган бўлса ҳам, – дедилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларидагини ташладилар-да: – Роббингиз бандалардан фориғ бўлди. Бир гуруҳ жаннатда ва бир гуруҳ дўзахда», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Демак, банда доимо хавф ва ражо орасида бўлиши лозим.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
166. Бир донишманддан quotБахилликдан ҳам қабиҳроқ нарса бормиquot деб сўралди. Шунда у quotҲа, бор. Сахий одам ўзи эҳсон қилган кишисига қилган эҳсонини гапириши миннат давоми...

4412 19:44 / 30.04.2017
. . . ,. . Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир ҳадисни етти давоми...

2827 17:00 / 28.08.2021
Аллоҳ таоло .Осмонлардаги ва ердаги нарсалар Аллоҳга тасбеҳ айтди. Ва у Азийз ва Ҳакиймдир,, деган Ҳадид, 1.Тасбеҳ айтиш, улуғлаш, поклаш, нуқсонсиз, деб ёд этиш каби давоми...

11995 05:00 / 28.02.2017
Такаббурлик кишининг шаклшамойилидан билиниб туради. Уни кишининг юзидаги аломатлардан, назар солишидан, бошини тутишидан, ўтиришидан, овозининг оҳангидан, давоми...

3862 18:30 / 19.03.2022
Аудиолар

133693 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

54039 14:35 / 11.08.2021