Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Муроқаба ҳақидаги асарлардан намуналар | Тазкия дарслари (298-дарс)

19:00 / 15.09.2024 2298 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

– Абдуллоҳ ибн Динор айтади:

«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу билан бирга Макка томон йўлга чиқдик. Тун охирида бир жойга етганда тўхтадик. Тоғ томондан бир чўпон тушиб келди. Умар унга:

«Эй чўпон! Менга қўйларингдан бирини сот», деди.

«Мен қулман», деди у.

«Хўжайинингга «Бўри еб кетди», деб қўявер», деди Умар.

«Аллоҳ қаерда қолади?!» деди у.

Умар йиғлаб юборди. Эрталаб уни топди. Хўжайинидан сотиб олиб, озод қилди ва:

«Мана шу бир оғиз сўз сени бу дунёда озод қилди. Умид қиламанки, у сени охиратда ҳам озод қилади», деди.

– Абдуллоҳ ибн Муборак бир одамга:

«Аллоҳ таолони муроқаба қил», деди.

Ҳалиги одам бунинг тафсирини сўраган эди:

«Доимо худди Аллоҳ таолони кўриб тургандек бўл», деди.

– Суфён Саврий: «Ҳеч бир нарса Ундан махфий бўлмайдиган Зотни муроқаба қил. Вафонинг эгаси бўлган Зотдан ражо қил», деди.

– Абу Усмон айтади: «Менга Абу Ҳафс:

«Агар одамлар билан ўтирсанг, ўзингга ва қалбингга воиз бўл, улар сенинг олдингда жамланганларидан ғурурга кетма. Улар сенинг зоҳирингни муроқаба қиладилар. Аллоҳ эса ботинингни муроқаба қилади», деди».

– Ҳумайд Товийл Сулаймон ибн Алига:

«Менга ваъз қил», деди.

«Агар У Зот сени кўриб турганини билиб туриб, маъсият қилсанг, катта нарсага журъат қилган бўласан. Агар У Зот сени кўрмайди деб ўйласанг, кофир бўласан», деди.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тоат маъносидаги оятлар. Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади .Эй иймон келтирганлар Аллоҳга ҳақиқий тақво ила тақво қилинг ва мусулмон бўлган давоми...

3478 19:00 / 19.11.2023
Дин ҳақида ижобий фикр юритган динсизлар ёки ўзини динга яқин қилиб кўрсатмоқчи бўлган мунофиқлар quotДин кишини одобахлоққа чақиради, катталарни ҳурмат қилиш, давоми...

10015 05:00 / 28.02.2017
Одам боласи шуҳрат ва риёсат кетидан қувадиган бўлса, хатолари кўпайиши ва ношаръий ишларни қилиш эҳтимоли кучаяди. Шуҳратпарастлик ва мансабпарастлик ўз давоми...

5340 17:00 / 01.01.2022
Ширкнинг оқибати нақадар оғирлигини англаб етиш учун ушбу оятларни эслашнинг ўзи кифоя 1. .Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан давоми...

4523 17:30 / 24.07.2021