Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 8 шаъбон | 2026 йил 27 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (162-дарс). Сурурнинг амалга таъсири

17:00 / 04.12.2021 3859 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Риё ошкора ва махфий бўлиши мумкин. Ошкора риё амалга чорловчи омил бўлиб, одамлар кўриши учунгина қилинади. Ундан кейинги ўринда турадиган риё ўзи амалга сабаб бўлмаса ҳам, Аллоҳ учун қилинадиган амални енгиллатади. Мисол учун, бир одам ҳар кеча таҳажжуд ўқир ва бу унга оғир келар эди. Уйига меҳмон келган куни бу иш унга жуда ҳам енгил бўлиб қолади.

Ундан ҳам махфийроқ риё амалга ҳам, унинг енгиллашишига ҳам таъсир қилмайди. Лекин барибир қалбдан жой олган бўлади. Бу турдаги риё амалга сабаб бўлмагани учун уни баъзи аломатларидангина билиб олиш мумкин. Унинг энг машҳур аломати одамлар унинг тоатидан хабардор бўлса, хурсанд бўлишидир.

Кўпгина бандалар ихлос билан амал қилади. Риёни қасд қилмайди, балки ёмон кўради. Амал ўшанга биноан бўлади.

Шу билан бирга, одамлар амалидан хабардор бўлсалар, масрур бўлади ва ҳузур топади. Бу нарса қалбида ибодат машаққатини енгиллаштиради. Мана шу сурур ундаги махфий риёнинг далилидир.

Риё ибодатдан фориғ бўлгандан кейин ёки олдин содир бўлиши эҳтимоли бор.

Агар ибодатдан фориғ бўлганидан кейин, ўзи ҳаракат қилмаса ҳам, бандада сурур пайдо бўлса, амали ҳабата бўлмайди.

Чунки мазкур амал ихлос асосида адо этилди, сурур эса ундан кейин келди. Хусусан, банда унинг келиши учун ҳаракат ҳам қилмади, гапирмади ҳам.

Аммо амал тугагач, у ҳақида гапирган бўлса, бу хавфли. Бундай ҳолда амални қилаётган пайтида қалбида кўпинча риё бор бўлади.

Агар риё бўлмаса ҳам, гапиргани учун савоби озаяди. Зотан, махфий ва ошкора амал орасида етмиш даража бор.

Агар риё ибодатдан фориғ бўлмай туриб содир бўлса, ҳукми бошқача. Мисол учун, биров ихлос билан намоз бошлади. Кейин қалбида сурур пайдо бўлди. Бошқа нарса аралашмади. Бунда сурурнинг амалга таъсири йўқ бўлади.

Аммо ўша сурур намозни одамлар кўришлари учун чўзиб юборишга олиб борса, амали ҳабата бўлади.

Агар риё билан ибодат бир вақтда содир этилса, ибодат қабул бўлмайди. Мисол учун, риё учун намоз ўқишни бошлаш каби.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нафсингни тадбир қилишдан халос қил. Сен учун сендан бошқаяъни Аллоҳ таоло бажарган ишни сен ўзинг учун бажармоқчи бўлма.Баъзи инсонлар Бу ҳикматда Ибни Атоуллоҳ давоми...

4101 05:00 / 01.03.2017
Инсоний нафс махлуқотларнинг энг ажойибидир. У Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг мўъжизаларидан биридир. Агар у Мавлосига бўйин эгса, Холиқига ибодат қилса, Набий давоми...

3914 05:00 / 01.03.2017
Сўнгги каломИмом Заҳабий имом Абу Зуръа Розийнинг таржимаи ҳолини баён қилар экан, у зотнинг вафотлари ниҳоятда таъсирли бўлганини шундай ҳикоя қилади.Абу Зуръа давоми...

4067 05:00 / 06.03.2017
. ,. . Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга .Илмнинг фазли ибодатнинг фазлидан яхшидир. давоми...

2903 19:00 / 30.12.2023