Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (235-дарс) Аллоҳга муҳаббат ҳақидаги ҳадислардан намуналар

19:00 / 18.06.2023 1933 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَجُلًا سَأَلَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَتَى السَّاعَةُ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: مَا أَعْدَدْتَ لَهَا؟ قَالَ: مَا أَعْدَدْتُ لَهَا كَثِيرَ صَلَاةٍ وَلَا صِيَامٍ وَلَا صَدَقَةٍ، وَلَكِنِّي أُحِبُّ اللهَ وَرَسُولَهُ، قَالَ: أَنْتَ مَعَ مَنْ أَحْبَبْتَ. زَادَ فِي رِوَايَةٍ: فَقُلْنَا: وَنَحْنُ كَذَلِكَ، قَالَ: نَعَمْ، فَفَرِحْنَا يَوْمَئِذٍ فَرَحًا شَدِيدًا. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

«Қиёмат қачон, эй Аллоҳнинг Расули?» деб сўради.

«Сен унга нима тайёрладинг?» дедилар.

«Мен унга кўп намоз, рўза ва садақа тайёрлаганим йўқ. Лекин Аллоҳга ва Унинг Расулига муҳаббат қиламан», деди.

«Сен ўзинг муҳаббат қилганлар билан биргасан», дедилар».

Бошқа бир ривоятда:

«Биз ҳам шундайми?» дедик.

«Ҳа», дедилар.

Ўша куни қаттиқ хурсанд бўлдик» дейилгани зиёда қилинган».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.

Демак, Аллоҳ таолога ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат улуғ нарса. Бу муҳаббат бу дунёда Аллоҳ таолога ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилишга ва у дунёда жаннатга етаклайди. Бунинг устига, жаннатда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлади.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: ثَلَاثٌ مَنْ كُنَّ فِيهِ وَجَدَ بِهِنَّ حَلَاوَةَ الْإِيمَانِ: أَنْ يَكُونَ اللهُ وَرَسُولُهُ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِمَّا سِوَاهُمَا، وَأَنْ يُحِبَّ الْمَرْءَ لَا يُحِبُّهُ إِلَّا لِلَّهِ تَعَالَى، وَأَنْ يَكْرَهَ أَنْ يَعُودَ فِي الْكُفْرِ كَمَا يَكْرَهُ أَنْ يُقْذَفَ فِي النَّارِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ.

 

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уч нарса борки, улар кимда бўлса, иймон ҳаловатини топади: Аллоҳ ва Унинг Расули унинг учун икковларидан ўзга ҳамма нарсадан маҳбуб бўлмоқлари, бир кишига фақат Аллоҳ таоло учунгина муҳаббат қилмоғи ва куфрга қайтишни худди оловга ташланишни ёмон кўргандек ёмон кўриши», дедилар».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Ушбу ҳадисда Исломнинг энг асл тушунчаларидан бири бўлган комил иймон ҳаловатини қайси йўл билан топиш мумкин экани баён қилинмоқда. Чунки иймон ҳаловатини топиш оддий ҳол эмас.

«Ҳаловат» сўзи «ҳолва» сўзидан олинган бўлиб, «ширинлик» маъносини англатади. Аслида моддий маънода ишлатиладиган бу сўз бу ерда истиора ила маънавий маънода келмоқда.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларининг бошида:

«Уч нарса борки, улар кимда бўлса, иймон ҳаловатини топади», дея эшитувчини қизиқтириб оладилар. Иймон ҳаловати ҳаммани қизиқтирадиган нарса. «Иймон ҳаловатини қандай қилиб топса бўлар экан?» деб ҳамма ҳам қизиқади. Иймон ҳаловатини уч нарса билан топиш мумкинлигини эълон қилиш эса ҳамманинг эътиборини ўзига тортиши турган гап.

«Аллоҳ ва Унинг Расули унинг учун икковларидан ўзга ҳамма нарсадан маҳбуб бўлмоқлари».

Комил иймонга эга бўламан, иймон ҳаловатини топаман, деган одам Аллоҳ таолони ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳаммадан кўра кўпроқ севмоғи лозим. Зотан, бусиз иймон бўлиши ҳам мумкин эмас.

Хўш, Аллоҳ ва Унинг Расулини севиш нима билан бўлади? Бу борадаги муҳаббатни қандай тушунмоқ керак? Уламоларимизнинг ушбу саволга берган жавобларидаги иборалари турлича бўлса ҳам, маъноси бирдир. У ҳам бўлса, Аллоҳ таолога муҳаббат Унинг буюрганини қилиб, қайтарганидан қайтишдир. Аллоҳ яхши кўрган нарсани яхши кўриб, Аллоҳ ёмон кўрган нарсани ёмон кўришдир.

Шунингдек, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат ҳам у зотнинг шариатлари ва суннатларини лозим тутишдан иборат.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ғазабнинг сабаблари кўп бўлиб, жумладан, қуйидагиларни айтиш мумкин 1. Манманлик. 2. Мазаҳ. 3. Ҳазил. 4. Масхара. 5. Айблаш. 6. Риёкорлик. 7. Алдамчилик. 8. давоми...

2970 19:00 / 30.07.2022
Бундай одам арабларда .икки тилли, ҳам дейилади. Бу сифатга эга бўлган одам икки душман тараф орасида гап ташиб юради ва икки тарафга ҳам ёқадиган гапни гапиради. давоми...

4309 16:00 / 10.04.2021
Тариқатдаги кишининг кундалик вазифалари аниқ бўлади. Бунда у аввало кундалик фарз ва вожиб амалларга алоҳида эътибор беради. Ўзининг бурчи бўлган бу амалларни давоми...

5802 13:40 / 01.06.2019
Дарҳақиқат, ғийбатчи икки жиноят қилган бўлади биринчи ndash Аллоҳ таолонинг ҳаққига, У қайтарган ишни қилиб жиноят этади, бунинг каффорати қилган ишига тавба қилиб, давоми...

3928 05:00 / 28.02.2017