Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тавба Аллоҳ таолонинг бандаларга раҳматидир | Тазкия дарслари (304-дарс)

19:00 / 26.10.2024 2034 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон бандаларини севади ва уларнинг тавбаларини қабул қилишни хоҳлайди. Қуйидаги ояти карималар айнан шу маънода нозил қилинган бўлиб, бу ҳам Аллоҳ таолонинг Ўз бандаларига беқиёс марҳаматидир:

ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ

«Аллоҳ сизларга баён қилиб беришни, сизни сизлардан олдингиларнинг суннатларига ҳидоят қилишни ва тавбаларингизни қабул этишни ирода қиладир. Аллоҳ ўта билувчидир, ўта ҳикматлидир.

Аллоҳ сизнинг тавбангизни қабул қилишни ирода қиладир. Шаҳватларга эргашадиганлар эса улкан оғишга мойил бўлишингизни ирода қиладир.

Аллоҳ сиздан енгиллатмоқни ирода қиладир. Ва инсон заиф яратилгандир» (Нисо сураси, 26-28-оятлар).

Ва яна:

ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ

«Албатта, Биз бу омонатни осмонларга, ерга ва тоғларга таклиф қилдик. Бас, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Уни инсон кўтарди. Дарҳақиқат, у ўта золимдир, ўта жоҳилдир.

Аллоҳ мунофиқлар ва мунофиқаларни, мушриклар ва мушрикаларни азоблаши учун ҳамда мўмин ва мўминаларнинг тавбаларини қабул этиши учундир. Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир» (Аҳзоб сураси, 72-73-оятлар).

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биринчи офат ndash кераксиз сўз.Вақтнинг қадрига етган одам уни фойдасиз нарсага сарфламайди. Чунки Аллоҳ таолонинг зикрини қўйиб, кераксиз гапсўзлар билан машғул давоми...

5128 13:00 / 19.12.2020
Турли одамлар билан муомала одоби Турли кишилар билан гўзал тарзда яшашга интилган одобли мусулмон дўстга ҳам, душманга ҳам ўзини хор тутмасдан, уларнинг давоми...

9973 18:21 / 14.03.2017
. ,. . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ таоло бандаси тавба қилганида давоми...

2376 19:00 / 09.11.2024
Арабчада .хирқа,, ўзбекчада .жанда, деб аталган ўзига хос кийим кийиш бир вақтлар сўфийлар орасида кенг тарқалган эди. Сўфийларнинг турли рангдаги ямоқлар солинган давоми...

6451 15:10 / 18.08.2019