Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Ҳаёнинг ҳақиқати | Тазкия дарслари (325-дарс)

19:00 / 25.04.2025 2247 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ҳаё» сўзи луғатда уятсизликнинг тескарисини англатади. Бошқача қилиб айтганда, «Ҳаё айбдан ва ёмонланишдан қўрқиб, ўзини паст олиш ва ўзгаришдир».

Уламолар ҳаёни турлича таъриф қилганлар:

Журжоний: «Ҳаё нафснинг бир нарсадан тортиниши ва маломатдан ҳазир бўлиб, уни тарк қилишидир», деган.

Яна: «Ҳаё қабиҳ нарсани тарк қилишга боис бўладиган ва ҳақ эгасининг ҳаққида нуқсонга йўл қўйишни ман қиладиган хулқдир», деган.

Ибн Муфлиҳ Ҳанбалий: «Ҳаёнинг ҳақиқати шуки, у бир хулқ бўлиб, гўзал нарсани қилишга, ёмон нарсани тарк этишга боисдир», деган.

Ҳаёнинг турлари:

Ҳаё икки хил – туғма ва касб қилинган бўлади. Касб қилинган ҳаё шариатда иймоннинг шўъбаларидан ҳисобланган. Шариатда шундай ҳаё талаб қилинган, туғма ҳаё эмас. Чунки туғма ҳаё ўз-ўзидан бор нарса. Гоҳида шахс касб қилинган ҳаёни ўзига яхши сингдирса, туғма ҳаё даражасига етиши ҳам мумкин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламда ҳаёнинг икки тури ҳам жам бўлган эди. Ул зот туғма ҳаёда чачвони ичидаги қиздан ҳам ҳаёлироқ эдилар. Касб қилинадиган ҳаёда эса энг баланд чўққида эдилар.

Муновий: «Ҳаё икки хил бўлади:

Биринчиси – нафсоний. У барча нафсларда халқ қилинган бўлади. Мисоли авратни очишдан ёки одамлар ҳузурида жинсий яқинлик қилишдан ҳаё қилиш кабилар.

Иккинчиси – иймоний. У мусулмоннинг Аллоҳ таолодан қўрқиб, ҳаром ишларни қилишдан тийилишидир», деган.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иффатrdquo сўзи луғатда қабиҳ нарсадан тийилишrdquo маъносини англатадиИбн Манзур .Иффат аслида қолдиқнинг ўрнига ўтадиган нарсани тановул қилиш ила кифояланишдир. давоми...

8524 05:00 / 01.03.2017
658. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким Аллоҳдан сўрамаса, Аллоҳ унга ғазаб қилади,, дедилар,.Шарҳ Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан давоми...

9838 05:00 / 06.03.2017
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сабрни инсон эга бўлиши мумкин бўлган энг яхши амал деб таърифлаганлар. Сабр minus бандани ҳаромдан сақлайди, ҳалолга ундайди давоми...

12183 19:03 / 30.11.2019
Аллоҳ таоло Анбиё сурасида бундай марҳамат қилади .Батаҳқиқ, Зикрдан сўнг Забурда ҳам .Албатта, ерга солиҳ бандаларим меросхўр бўлурлар,, деб ёзган эдик, давоми...

1005 19:00 / 08.11.2025