Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (63-дарс). Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллашдан кўзланган мақсад

19:05 / 28.12.2019 4839 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллашнинг мақсадларидан бири, ибодатларни адо этиш жараёнида қалбни тўғри тутиш, хушуъ ва хузуъни қойиллатиб адо этиш, бир сўз билан айтганда, ибодатларга руҳ бағишлашдир. Шунингдек, улар орқали иймонни амалий тарздаги ҳақиқатга айлантириш, куфрдан четланиш ва нифоқдан қутулиш йўлга қўйилади.

Бу икки улуғ ишни амалга ошириш орқали айнан Қуръон ва Суннатда келган маъноларни тушуниш билан кифояланиб қолмай, уларнинг моҳиятини англаб етиш, бутун вужуд ила уларга амал қилиш йўлга қўйилади.

Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллашнинг мақсадларини уламоларимиз асосан уч йўналишга тақсимлайдилар:

1. Банданинг Робби билан бўлган алоқасини ислоҳ қилиши.

2. Банданинг ўзи билан алоқасини ислоҳ қилиши.

3. Банданинг ўзгалар билан алоқасини ислоҳ қилиши.

Ушбу уч йўналишнинг ҳар бири бир қанча катта маъно ва амалларни ўз ичига олади. Қисқача тасаввур ҳосил қилиш учун улардан баъзиларининг номини зикр қилиб ўтишимиз фойдадан холи бўлмас, деган умиддамиз.

I. Банданинг Робби билан бўлган алоқасини ислоҳ қилиши.

Бунда қуйидаги маъно ва амаллар ўз аксини топади:

1. Тавба.

2. Ҳамд, шукр ва ризо.

3. Истиғфор.

4. Эҳсон, яхшилик ва фазилат.

5. Аллоҳнинг гўзал исмлари моҳиятини тушуниш.

6. Аллоҳнинг қазо ва қадардаги ҳикматини англаб етиш.

7. Аллоҳнинг ҳифзи ва ёрдамига банданинг ҳожати борлигини англаб етиш.

8. Ёрдам сўраш, паноҳ тилаш ва дуо.

9. Бандаликнинг мукаммал бўлиши.

10. Аллоҳнинг ҳилми, карами ва афви чексиз эканини билиш.

11. Муҳаббат ва Аллоҳнинг Ўзига талпиниш.

12. Тавозеъ ва хушуъ.

II. Банданинг ўзи билан алоқасини ислоҳ қилиши.

Бунда қуйидаги маъно ва амаллар ўз аксини топади:

1. Банданинг ўзини ўзи таниши.

2. Такаббурлик ва манманлик тўнини ечиши.

3. Чегара ва торликнинг йўқолиши.

4. Бандада инсонийлик сифатларининг намоён бўлиши.

5. Надомат ва йиғи.

III. Банданинг ўзгалар билан алоқасини ислоҳ қилиши.

Бунда қуйидагилар ўз аксини топади:

1. Банданинг бошқаларга нисбатан бағрикенг бўлишни ўрганиши.

2. Банданинг бошқаларга нисбатан гўзал муомалада бўлишни ўрганиши.

3. Банданинг бошқаларга нисбатан рози бўлишни ўрганиши.

4. Банданинг бошқаларга нисбатан тавозеъли бўлишни ўрганиши.

5. Банданинг бошқаларга нисбатан кечиримли бўлишни ўрганиши ва ҳоказо.

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Изоҳ Бу фаслда нафсни ҳисобкитоб қилишнинг муроқаба ва мушоҳада мақомлари ҳақида гап боради. Инсон бир амални бажаришида ҳар хил мақом даражаларга эга бўлади. давоми...

4734 05:00 / 01.03.2017
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамдулиллаҳи Роббил аламийн. Вассолату вассаламу ала Саййидина Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи тоййибийна тоҳирийн. Абу Жаъфар давоми...

5605 05:00 / 01.03.2017
Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай деб марshyҳамат қилади .Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар. Бу эмизишни батамом давоми...

3060 19:00 / 04.11.2023
.Албатта, Аллоҳ зикр қилинса қалблари ларзага келадиган, уларга оятлари тиловат этилса иймонларини зиёда қиладиган ва Роббларига таваккул қиладиганларгина давоми...

4872 13:00 / 30.05.2020