1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

71-боб. Мукаррамлик ҳақида

13:04 / 28.12.2019 2565 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

«Одамларнинг энг мукаррами ким?» деб сўралди.

«Аллоҳ таолонинг ҳузурида уларнинг энг мукаррами энг тақволисидир», дедилар.

«Сиздан буни сўраётганимиз йўқ», дейишди.

«Унда одамларнинг энг мукаррами Юсуф набиюллоҳ ибн Набиюллоҳ ибн Халилуллоҳ», дедилар.

«Сиздан буни ҳам сўраётганимиз йўқ», дейишди.

«Унда араб маъданлари ҳақида сўраяпсизларми?» дедилар.

«Ҳа», деди у.

«Ундай бўлса, сизнинг жоҳилиятдаги яхшиларингиз Исломда ҳам яхшиларингиздир, агар фақиҳ бўлсангиз», дедилар».

Демак, жоҳилият пайтида ҳам яхши амаллар қилиб юрганлар бўлган. Масалан, ҳазрати Абу Бакр жуда сахий, хушахлоқ, одобли инсон бўлганлар, ҳар доим кишиларга яхшилик қилиб келганлар. Бошқа саҳобаларда ҳам кўпгина хайрли сифатлар бўлган.

Ана шундай хайрли амаллар қилиб юрган одамлар Ислом келганидан кейин динга кириб, Исломни яхши ўрганиб, фақиҳ бўлсалар, энг яхши одамлар шулар бўлар экан.

Араб тилидаги «карам» сўзи ва унинг турли сийғалари бизнинг тилимизда «эҳтиром», «ҳурмат», «эъзоз», «олийжаноблик» каби маъноларни ифода этади.

Аслида «карам» сўзи «кўп яхшилик» деган маънони билдиради. Демак, карам турли яхшиликлар, шараф ва фазилатларни ўзида жамловчи сифат ҳисобланади. Инсоннинг мақталган ахлоқ ва амаллари ҳам «карам» дейилади.

Одамлар ва жамиятлар, тузумлар ва фалсафалар ўртасида «Қайси одам энг яхши?» деган саволга жавоб ахтариш одати ҳар доим бўлган. Кимдир молу дунёси кўпни, кимдир мансаби борни, кимдир насаби борни, кимдир кучи кўпни ва ҳоказоларни энг яхши одам деб ҳисоблаб келган.

Бу маъно турлича тушунилганини ривоятдаги савол-жавоблардан билиб олсак ҳам бўлади.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

«Одамларнинг энг мукаррами ким?» деб сўрашди.

«Аллоҳ таолонинг олдида уларнинг энг мукаррами энг тақволисидир», дедилар».

Бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мўмин-мусулмонларнинг энг мукаррами ким?» деган саволга жавоб берган эдилар.

«Сиздан буни сўраётганимиз йўқ», дейишди.

«Унда одамларнинг энг мукаррами Юсуф Набиюллоҳ ибн Набиюллоҳ ибн Халилуллоҳ», дедилар».

«Набиюллоҳ» – Аллоҳнинг набийси дегани. Юсуф алайҳиссаломнинг ўзлари ҳам, оталари Яъқуб алайҳиссалом ҳам набий бўлишган, у кишининг отаси Исҳоқ алайҳиссалом ҳам набий бўлганлар. Халилуллоҳ – Исҳоқ алайҳиссаломнинг отаси Иброҳим алайҳиссаломнинг лақабидир. 

Бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ўтган одамларнинг энг мукаррами ким?» деган саволга жавоб берган эдилар. Улар эса

«Сиздан буни сўраётганимиз йўқ», дейишди.

«Унда араб маъданлари ҳақида сўраяпсизларми?» дедилар.

«Ҳа», дейишди.

«Ундай бўлса, сизнинг жоҳилиятдаги яхшиларингиз Исломда ҳам яхшиларингиздир, агар фақиҳ бўлсангиз», дедилар».

Маъдан – наслнинг бошланиш нуқтаси. Фақиҳ – шариат илмларини яхши биладиган, уларнинг моҳиятини теран ва тўғри тушуна оладиган олим.

Бундан диний таълимотларни чуқур тушуниш катта бахт экани келиб чиқади. Чунки динни билган одам унга амал қилиб яшаса, умридаги ҳар бир амалини одат даражасидан ибодат даражасига кўтариш имконига эга бўлади.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Одамларнинг сифатлари ҳақида савол бериш мумкинлиги.

2. Одамларнинг энг карамлиси энг тақводори экани.

3. Юсуф алайҳиссалом карамли зот бўлганлари.

4. Динда фақиҳ бўлиш шараф экани.

5. Динни яхши тушуниш жоҳилият пайтида яхши бўлганларнинг Исломда ҳам энг яхшилардан бўлишига сабаб бўлиши.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ҳасандан ривоят қилинади.Ундан қўшнилар ҳақида сўрашди. Шунда у .Олдидан қирқ ҳовли, ортидан қирқта, ўнгидан қирқта, чапидан қирқта,, деди,.Шарҳ Шариат давоми...

1904 19:29 / 12.09.2019
. ,.Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари орасида .Аллоҳим Мен сендан у дунёда ёмон одамга қўшни бўлишдан паноҳ давоми...

2871 15:59 / 25.10.2019
27. Саъд ибн Убода Зароқий отасидан ривоят қилади.Мадина масжидида Амр ибн Усмон билан ўтирган эдим. Олдимиздан Абдуллоҳ ибн Салом акасининг ўғлига суяниб ўтиб давоми...

3680 17:10 / 16.01.2019
40. Ибн Умардан ривоят қилинади.Сафарда бир аъробий олдимиздан ўтди. Ўша аъробийнинг отаси Умар розияллоҳу анҳунинг дўсти бўлган эди. Аъробий.Фалончининг давоми...

3746 08:30 / 12.01.2019
Аудиолар

210859 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130124 14:35 / 11.08.2021