Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 1 ражаб | 2025 йил 21 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Қалбнинг инсон ҳаётидаги ўрни | Тазкия дарслари (358-дарс)

19:00 / 20 декабрь 145 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: قَدِمَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْمَدِينَةَ، فَرَأَى الْيَهُودَ تَصُومُ يَوْمَ عَاشُورَاءَ، فَقَالَ: «مَا هَذَا؟» قَالُوا: هَذَا يَوْمٌ صَالِحٌ، هَذَا يَوْمٌ نَجَّى اللهُ بَنِي إِسْرَائِيلَ مِنْ عَدُوِّهِمْ، فَصَامَهُ مُوسَى، قَالَ: «فَأَنَا أَحَقُّ بِمُوسَى مِنْكُمْ»، فَصَامَهُ، وَأَمَرَ بِصِيَامِهِ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келиб, яҳудийларнинг Ашуро куни рўзасини тутаётганларини кўрдилар ва:

«Бу нима?» дедилар.

«Бу солиҳ кундир. Бу кун Аллоҳ Бану Исроилни душманларидан қутқарган кун. Ўшанда Мусо унинг рўзасини тутган», дедилар. Ул зот:

«Мусога сизлардан кўра мен ҳақлироқман», дедилар ва унинг рўзасини тутдилар, тутишга амр қилдилар».

Учовлари ривоят қилишган.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا مِنْ أَيَّامٍ الْعَمَلُ الصَّالِحُ فِيهِنَّ أَحَبُّ إِلَى اللهِ مِنْ هَذِهِ الْأَيَّامِ الْعَشْرِ»، فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، وَلَا الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللهِ؟ فَقَالَ: «وَلَا الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللهِ، إِلَّا رَجُلٌ خَرَجَ بِنَفْسِهِ وَمَالِهِ فَلَمْ يَرْجِعْ مِنْ ذَلِكَ بِشَيْءٍ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالْبُخَارِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳеч бир кундаги солиҳ амал Аллоҳ учун ушбу ўн кунликчалик маҳбуб эмас», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ҳам-а?!» дедилар.

«Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ҳам. Магар бир одам жони ва моли ила чиқса-ю, ундан бирор нарса қайтмаса, бундан мустасно», дедилар».

Термизий, Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ جَاءَ إِلَى السِّقَايَةِ وَاسْتَسْقَى، فَقَالَ العَبَّاسُ: يَا فَضْلُ، اذْهَبْ إِلَي أُمِّكَ، فَأْتِ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِشَرَابٍ مِنْ عِنْدِهَا، فَقَالَ: «اسْقِنِي»، قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّهُمْ يَجْعَلُونَ أَيْدِيَهُمْ فِيْهِ، قَالَ: «اسْقِنِي»، فَشَرِبَ مِنْهُ، ثُمَّ أَتَى زَمْزَمَ، وَهُمْ يَسْقُونَ، وَيَعْمَلُونَ فِيْهَا، فَقَالَ: «اعْمَلُوا، فَإنَّكُمْ عَلَى عَمَلٍ صَالِحٍ»، ثُمَّ قَالَ: «لَولَا أَنْ تُغْلَبُوا، لَنَزَلْتُ حَتَّى أَضَعَ الْحَبْلَ عَلَى هَذِهِ»، وَأَشَارَ إِلَى عَاتِقِهِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мешкобчиларнинг олдига келиб, сув сўрадилар. Бас, Аббос:

«Эй Фазл! Онангнинг олдига бориб, унинг ҳузуридан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шароб келтир», деди.

«Менга сув бер», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули! Улар унинг ичига қўлларини соладилар», деди.

«Менга сув бер», дедилар.

Бас, у зот ундан ичдилар. Сўнг Замзамга келдилар. Улар ундан сув берар ва қудуқдан сув тортар эдилар.

Бас, у зот:

«Ишлайверинглар! Албатта, сизлар солиҳ амалдасизлар. Агар енгилиб қолишингиз бўлмаганида мен ҳам тушиб, мана бунга арқонни қўяр эдим», деб бўйинларига ишора қилдилар».

Бухорий ривоят қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «енгилиб қолиш» деганда нимани назарда тутганлари ҳақида турлича фикрлар бор. Жумладан, «Мен тушсам, одамлар ҳам менга эргашиб, Замзам тортишга тушиб кетишади. Натижада одам кўпайиб, сизларга иш тегмай қолади» деган маънода айтган бўлишлари мумкин, чунки бу шарафли вазифани фақат Абдулмуттолибнинг авлоди бажарар эди. Шунингдек, бу гаплари «Сизлар мени сув тортишга қўймайсизлар, мен сизлар истамаган ишни қилсам, сизлардан устун келган бўлиб қоламан, сизлар мағлуб саналиб қоласизлар» ёки «Агар мен тушиб, сув тортсам, бу иш сизлар учун таъкидланган суннатга айланиб қолиши мумкин, кейин сиз уни бажаришга қийналиб қоласиз» деган маънода ҳам айтилган бўлиши мумкин.

عَنِ النُّعْمَانِ بْنِ بَشِيرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ الْحَلَالَ بَيِّنٌ، وَإِنَّ الْحَرَامَ بَيِّنٌ، وَبَيْنَهُمَا مُشْتَبِهَاتٌ، لَا يَعْلَمُهُنَّ كَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ، فَمَنِ اتَّقَى الشُّبُهَاتِ، اسْتَبْرَأَ لِدِينِهِ وَعِرْضِهِ، وَمَنْ وَقَعَ فِي الشُّبُهَاتِ، وَقَعَ فِي الْحَرَامِ، كَالرَّاعِي يَرْعَى حَوْلَ الْحِمَى، يُوشِكُ أَنْ يَرْتَعَ فِيهِ، أَلَا وَإِنَّ لِكُلِّ مَلِكٍ حِمًى، أَلَا وَإِنَّ حِمَى اللهِ مَحَارِمُهُ، أَلَا وَإِنَّ فِي الْجَسَدِ مُضْغَةً، إِذَا صَلَحَتْ صَلَحَ الْجَسَدُ كُلُّهُ، وَإِذَا فَسَدَتْ فَسَدَ الْجَسَدُ كُلُّهُ، أَلَا وَهِيَ الْقَلْبُ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир. Албатта, ҳаром очиқ-ойдиндир. Ва икковлари орасида шубҳали нарсалар бордир. У (шубҳали) нарсаларни одамларнинг кўплари билмаслар. Бас, ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўси учун покланган бўлади. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади. Бу худди қўриқхона атрофида (ҳайвон) боққан чўпонга ўхшайди. Ундан ўтлаб қўйиши осон.

Огоҳ бўлингким, албатта, ҳар бир подшоҳнинг ўз қўриқхонаси бордир.

Огоҳ бўлингким, албатта, Аллоҳнинг қўриқхонаси Унинг ҳаром қилган нарсаларидир.

Огоҳ бўлингким, албатта, жасадда бир парча гўшт бордир. Қачон у солиҳ бўлса, жасаднинг ҳаммаси солиҳ бўлур. Қачон у бузуқ бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузуқ бўлур.

Огоҳ бўлингким, ўша нарса қалбдир», дедилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

Бу иқтибосда «солиҳ» сўзи «бузуқ» сўзига қарама-қарши маънода ишлатилганига эътибор беришимиз керак.

Ушбу жумлаларда қалбнинг инсон ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти баён қилинмоқда.

«Қалб» деб луғатда бир нарсани ағдаришга айтилади. Қалб бир хилда турмай, у ёқ-бу ёққа ағдарилиб тургани учун ҳам «қалб» деб аталган.

Ислом тушунчаси бўйича қалб икки хил: зоҳирий ва ботиний бўлади.

Зоҳирийси кўкракнинг чап томонида жойлашган, конус шаклли гўшт парчасидир.

Ботинийси эса нуроний, латиф, билувчи нарса бўлиб, инсонни инсон қилувчи нарса ўшадир.

Зоҳирий қалб инсоннинг зоҳирий – жисмоний қисмига жон вазифасини ўтайди.

Ботиний қалб эса инсоннинг ақлий, руҳий-маънавий ҳаётида жон вазифасини ўтайди.

Қалб бизнинг тилимизда «юрак» ҳам дейилади.

Ушбу ҳадиси шарифда таъкидланишича, қалб инсоннинг бузуқ ёки тузук бўлиши учун асосий омил бўлар экан. Қалбнинг бузуқ ёки тузук бўлиши эса ҳалол ва ҳаромга боғлиқ.

Ушбу ҳақиқатни қадим замонда фақат руҳий-маънавий жиҳатдан тушунилган. Ҳаромхўрлик қилган одам гуноҳкор бўлиши ва охиратда дўзахга тушиши маъносида тушунилган.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сабрни инсон эга бўлиши мумкин бўлган энг яхши амал деб таърифлаганлар. Сабр minus бандани ҳаромдан сақлайди, ҳалолга ундайди давоми...

11924 19:03 / 30.11.2019
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Шу чоғда Закариё Роббига дуо қилиб .Роббим, менга Ўз ҳузурингдан покиза зурриёт ҳадя эт. Албатта, Сен давоми...

501 19:00 / 15 ноябрь
Учинчи одобҚилган садақасини миннат қилиш ва озор бериш ила ҳабата қилмаслик.Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади .Эй иймон келтирганлар давоми...

4920 13:45 / 14.03.2020
Тилдан келадиган офатлар кўп ва турлитуман бўлиб, улар қалбни сархуш қилади. Одам табиатида ҳам уларга мойиллик бор. Мазкур офатлардан қутулишнинг энг осон йўли давоми...

5920 14:24 / 12.12.2020
Видеолар

446 16:41 / 19 декабрь
Аудиолар

215382 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

134575 14:35 / 11.08.2021