1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
16:10 75 Кўриш режими

Нжаменада Азҳар университетининг филиали очилади

Чад пойтахти Нжамена шаҳрида Мисрнинг нуфузли Ал-Азҳар университети филиалини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик битими имзоланди. Ушбу лойиҳа икки давлат ўртасидаги диний-маърифий алоқаларни олий таълим ва илмий тадқиқот даражасига олиб чиқишга хизмат қилади.

Университет мажмуасини барпо этиш Мисрнинг «Ал-Буруж» қурилиш гуруҳи ва «African Guide» инвестиция компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади. Таълим жараёнлари тўлиқ Ал-Азҳар ўқув дастурлари асосида олиб борилади.

Ҳужжат 2026 йил 7 январь куни Олий Ислом ишлари кенгаши раиси, доктор Муҳаммад отир Исо, «Ал-Буруж» гуруҳи вакили, доктор Шариф Билол томонидан имзоланди. Шунингдек, тадбирда Чад бош муфтийси Аҳмад Нур Муҳаммад Ҳилв ва соҳа мутахассислари иштирок этишди.

Доктор Муҳаммад Хотир Исо ва доктор Шариф Билол ушбу лойиҳанинг аҳамиятини юқори баҳоладилар. Университет филиали чадлик ёшлар учун сифатли олий диний таълим имкониятини кенгайтиради, минтақада араб тили ва Ислом маданияти ривожига ҳисса қўшади, илмий изланишлар учун янги майдон яратади.

Манба: Чад Олий Ислом ишлари кенгаши.

 

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз